Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бэйл «Реал»дан кетиши керакми?

“Реал Мадрид”нинг уэлслик ҳужумчиси бу ёздаёқ унга келиб тушаётган таклифларни қабул қилиб, жамоасини алмаштириши керакми? Goal нашри бу ҳақда тўхталиб ўтди.

Гарет Бэйлнинг жамоани тарк этиши ҳақидаги вазият бир неча ойлар олдин кулгили бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, сўнгги вақтларда уэлслик футболчининг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолди. Унинг кўплаб жароҳатлар олиши Исконинг “қайта туғилишига” сабабчи бўлди ва BBC учлигига барҳам берилди.

Клуб билан амалдаги шартномаси 2018-йилгача амал қиладиган Иско ақл бовар қилмас ўйинларини намойиш этди ва жамоага барқарорлик баҳш этди. Айниқса, Иско хавфли вазият яратиш учун фақат қарши ҳужумга суяниш эҳтиёжини кун мавзусидан олиб ташлашига ёрдам берди.

Ла Лига доирасида “Атлетико Мадрид”га сафар учрашувида Зидан Искони асосий таркибга киритди ва бу танловда адашмади. Кўрсатган ўйини эвазига Иско сўзсиз асосий таркиб футболчисига айланди. Андалусиялик футболчининг чўққига чиқиши Роналдунинг тўпурарлик қобилияти тушиши ва жамоанинг ҳужумдаги ишлари ўнгидан келмаётган бир пайтга тўғри келиши унинг имкониятларини ошириб юборди. Яқинда берган интервюсида футболчи амалдаги шартномасини узайтиришга яқин эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бэйл учун барчаси тугадими? Иско Ла Лигада 30, Чемпионлар Лигасида 6 учрашувда иштирок этди. « Ювентус »га қарши кечган финал баҳсида ҳам асосий таркиб ўйинчиси бўлди. Бу пайтда Бэйл заҳирада навбатини кутиб ўтирди.

Воқеаларнинг бундай ривожланиши Бэйлнинг келаси мавсумда ҳам заҳира ўйинчиси бўлишига олиб келиши мумкинми ? Бу мавсумда кўрдикки, Зидан рақибга қараб асосий таркиб ўйинчиларини танлаши, ҳатто Роналдуга ҳам дам олиши лозимлигини кўрсатгач, Бэйлнинг келажаги сўроқ остида қолишини тушунишимиз мумкин.

Бэйлнинг « Реал »даги яқин келажаги унинг статуси ўзгариши ва ўйин амалиётининг қисқариши билан кечиши аниқ. Яқин пайтларгача Роналду – Месси қарама-қаршлигини айнан уэлслик супер юлдуз тўхтатиши ҳақида тахминлар бор эди.

Хўш, Бэйл жамоани тарк этадиган бўлса, уни қайси жамоада кўришимиз мумкин ? Сўнгги вақтларда унга қизиқиш билдираётган « Манчестер Юнайтед » ва Европанинг бир қатор гранд жамоалари юқори тезликка ва кучли жисмоний кўрсаткичларга эга Бэйлни ўз сафида кўришни исташи мумкин.

Демак, Бэйл учун танлаш вақти келди. Жамоада қолиб асосий таркиб учун курашишни давом эттириши керак. Бунда тўпни ўзида ушлаб туришни биладиган, ўйинни яхши ўқий оладиган Иско билан бўладиган кучли рақобатга тайёргарлик кўриши керак. Ёки жамоани тарк этиб янги чақириқларни қабул қилиши лозим бўлади. Мавсумолди тайёргарликлар мобайнида бу ҳақида ўйлаб олиш учун айни пайти.

Киритилди: 16.06.2017 21:17. Ўқилди: 7893 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Чорак финал.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Боруссия Д

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.