Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-класико» ва яширин бизнес

«Реал Мадрид» раҳбарияти «Барселона»га қарши ўйин учун чиқарилган чипталар «қора бозор»га чиқиб кетгани учун нақ 635та аъзолик карточкасини бекор қилди. Ахир йилнинг энг муҳим ўйини - «Эль-класико»да «Сантьяго Бернабеу»нинг Мадрид жамоаси фанатлари учун ажратилган трибуналаридан ҳам «Барса» мухлислари жой олишган ва улар сўнгги лаҳзада Лионель Месси томонидан урилган голни ўзгача нишонлагандилар...

Худди энг зўр операдагидек...

Машҳур кинокартина - «Ҳурлиқо»да Ричард Гир ва Жулия Робертс томонидан гавдалантирилган қаҳрамонлар хусусий самолётда Сан-Франциско томон учишади - Вердининг La Traviata операсидан баҳра олиш учун. Шунга таққосласак, ҳозирги кунда бойвачча бизнесменнинг «Эль-класико»ни кўриш учун номинал баҳосидан 10 баравар қимматига бўлса-да, чипта сотиб олишдан қайтмаслиги тайин. Фақат битта шарт шуки, у футбол шайдоси бўлиши керак. Тақдир ҳазилини қарангки, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги охирги учрашувни томоша қилишга чоғланган машҳурлар орасида Жулия Робертс ҳам бор эди. «Бу сафар ҳам «класико»ни бевосита кузатиш учун сайёрамизнинг турли бурчакларидан мухлислар келишди. Табиийки, улар «Сантьяго Бернабеу»га киришгача жуда кўп пул сарфлашган,—дейди стади-он ходимларидан бири. — Ҳаммаси худди энг зўр операга ошиққан каби. Зеро, футбол оламида «Эль-класико»га тенглашадиган бошқа ўйин йўқ. Хуллас, айрим фанатлар мазкур қарама-қаршилик чиптаси учун «қора бозор»да 4000 еврогача тўлашди...».

Испания футболида чипталар сотуви устидан назоратни кучайтириш масаласи аллақачон бош мавзулардан бирига айланган. Дейлик, ушбу муаммони бартараф этиш бўйича узоқ 1982 йили қонун ҳужжати ҳам қабул қилинган. Ҳукумат қарорига асосан, кўчада чипта сотиш ноқонуний ҳисобланади. «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги охирги ўйин эса мезбонлар трибуналарида меҳмон жамоа тарафдорлари етарлича жой олишгани билан ҳам эсда қолди. Қизиқ, улар стадион, тўғрироғи, шу трибуналарга кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни қаердан топишган? Бу борада узоқ бош қотиришга ҳожат йўқ. Ахир Испания грандлари ўртасидаги қарама-қаршиликни жонли кўришга хоҳишмандлар ҳар доим керагидан ортиқ топилиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат-ку. Аслида клублар раҳбарияти интернетдаги қайта сотув жараёнига қарши ва мадридликлар ҳам, каталонияликлар ҳам буни назоратда ушлашга уринмоқдалар. Аммо ушбу масаладаги қонун камчиликлардан холи эмас ва чайқовчилар айни шу ҳолатдан унумли фойдаланмоқдалар. Мисол учун, сўнгги қарама-қаршилик арафасида полиция олиб-сотарлардан 357 дона чиптани мусодара қилди. «Атлетико»га қарши кечган «Мадрид дербиси» олдидан эса 800 чипта олиб қўйилди. Суриштирувлардан маълум бўлишича, 6 йил давомида бир киши томонидан 10тагача чипта сотиш тизими йўлга қўйилган экан. Хўш, олиб-сотарлар айбловдан қандай қутулмоқдалар? Улар, шунчаки, чипталарни дўстларига совға тариқасида беришганини айтмоқдалар - тамом. Хуллас, расман олганда, чипталар бепул тарқатилган. Бундай ҳолатда қонунбузарларга нисбатан чора кўришнинг умуман иложи йўқ. Полиция анчадан буён бу масалага нуқта қўйиш ҳаракатида. Дейлик, яқинда биржа орқали чипталар олди-соттиси уюштириладиган бир қанча меҳмонхоналарни фош этди.

Имтиёзлар,  абонементлар ва...

«Реал» учун энг катта муаммолардан яна бири - бу турли ташкилотларга берилган имтиёзлар. Чунончи, уларга ажратиладиган чипталарни ҳеч ким назорат қилмайди. Оқибатда имтиёзли чипталар учинчи шахс қўлига ўтиб кетяпти. «Реал»нинг мазкур масаладаги муаммолари Рамон Кальдерон бошқаруви даврида янада газак олганди. Зеро, у бирданига 3000та аъзолик карточкасини тарқатиб юборди. Улар ҳозиргача қайтариб олинмаган.

«Реал» мухлислари орасида яна шундай абонемент эгалари борки, улар «Учрашувни стадионда кўрайми ёки бундан воз кечиш эвазига яхшигина пул ишлаб олай?» қабилидаги савол устида бош қотиришади. Хуллас, улар ўз чипталарини 2-3-4... баравар қимматига сотишади-да секингина уйларига қайтиб, ўйинни диванда ёнбошлаганча томоша қилиш билан чекланишади. Бу чиптафурушликка оид охирги муаммо эмас. «Реал» мухлислари онлайн-тизим орқали чипта сотиб олишда яна бир ҳолатни пайқашди: фирибгарлар бунда махсус гуруҳ ташкил қилишган ва сотув бошлангани заҳоти ёппасига харидни амалга оширишади. Охирги «Эль-класико» арафасида бундай «формула» яна бир бора кўзга ташланди - сотувга чиқарилган чипталар атиги 5 дақиқада ўз «эга»ларини  топди. Бироқ кўп ўтмай, бошқа сайтлар орқали қайта сотиш ишлари бошланди.

Хулоса шуки, чипталар олди-соттиси масаласида мамлакат миқёсида янги қонун ҳужжатлари қабул қилинмас экан, «Реал» (бошқа клублар ҳам) бу муаммо олдида чорасиз қолаверади. Мисол учун, аъзолик карточкаси ёки йиллик абонементдан маҳрум этилган мухлис суд орқали ўз ҳуқуқини осонгина ҳимоя қилишга интилади: ўзига тегишли нарсани дўсти ёхуд қандайдир танишига бериб турганини айтса, бас. Боз устига, мухлислар иддаоси ҳам адолатлидек: чипталарнинг расмий қайта сотувидан тушган пулнинг 65 фоизи клуб ва 35 фоизигина ўзларига насиб этмоқда. Ҳа, кўпчилик «Реал» иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни истайди, аммо паттахоналар бутунлай ёпилиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас...

Киритилди: 18.06.2017 12:36. Ўқилди: 17044 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.