Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду: "Месси, Неймар, умуман, бутун бошли «Барселона»дан кучлироқман"

Криштиану айни дамда 32 ёшида фантастик даражада ўйин кўрсатаётган саноқли футболчилардан бири. Хўш, бунинг сири нимада? Умуман, Роналду ўзининг айни дамдаги ҳолатидан қониқадими?

— Сиз ҳар бир чемпионатнинг, у қайси доирадаги мусобақа бўлсин, асосий ўйинчиларидан бирисиз. Буни ҳис қилиш ёқимли бўлса керак?

— Албатта. Бундан завқлироқ ҳиссиёт бўлмаса керак. Бу натижага эришиш учун анча меҳнат қилишимга тўғри келди. Аммо ҳали ўз устимда ишлашда давом этаман. Ҳали эришишим керак бўлган мақсадларим кўп.

— Маълумки, илгари «Манчестер Юнайтед»да тўп сургансиз. Ҳозир эса «Реал»да ўйнаяпсиз. Сизнингча, бу икки клубнинг бир-биридан фарқи нимада?

— Биласизми, «Манчестер» мен учун қадрлироқ. Чунки мен бу клубда танилганман, халқаро майдонларга қадам қўйганман. «Реал» эса муҳимроқ. Негаки мен Мадридда тажриба орттирдим. Бу ерда олдинги клубимга қараганда босим, рақобат кучлироқ. Бу эса ўз устингизда кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Масалан, майдонда дастлаб мен тепган тўп нотўғри кетиши, аниқроғи, тўп менга келганида оёғим ўз-ўзидан қалтираши мумкин. Бу босимга бўйсуниш, дегани. Ўз устингизда ишлайверсангиз, шу босимдан қутулиб, бора-бора тажрибангиз ошади, профессионал бўлиб бораверасиз.

— Газеталарда сиз ва «Реал» ҳақида турли фикрлар чоп этилади...

— Матбуот кун бўйи тинимсиз мақолалар чоп этади. Баъзилари ҳақиқатга яқинроқ, аксарияти эса миш-миш. Ақлли одам ўзи керакли хулосани чиқариб олаверади. Олайлик, бирор газета «Реал» кучсиз дегани билан дунёнинг энг кучли жамоаси тажрибасиз бўлиб қолмайди. Менга келадиган бўлсак, Роналду ҳақида ёзиш матбуотнинг хоббисига айланиб улгурди. Энг алам қиладигани, бунинг сабабини билмайман. Нима, мендан бошқа ишлари йўқми?! Ҳатто баъзи фикрларни ўқиб, этим жимирлаб кетади. Бироқ мен танқидчиларни ҳам ҳурмат қиламан. Чунки, гарчи нотўғри бўлса-да, уларда мен ҳақимда тасаввур бор. Ўйинларимни кузатишади, фикр билдиришади. Бу, ҳар ҳолда, сен ҳақингда умуман гапирмагандан кўра яхшироқ. Қолаверса, менинг қандай футболчи эканлигимни ҳамма билади. Мен бирор кишининг фикри билан маҳоратсизга айланиб қоладиган ўйинчилардан эмасман.

— «Бернабео»да Жозе Моуриньони тинимсиз ҳуштаклар билан қарши олишар, унга тинимсиз норозилик билдиришарди. Бунга муносабатингиз қандай?

— Агар ишқибозлар жазавага тушишяптими, демак, улар нимадандир норози ва уларнинг фикри билан ҳисоблашишинг шарт. Бироқ мухлислар Жозега нисбатан сабрлироқ бўлишлари керак эди. Чунки, мен аниқ биламан, Жозе «Реал»нинг энг яхши бўлиши учун ҳар нарсага тайёр эди. Аммо унда ҳам айб бор. Негаки чемпион бўлиш учун Моуринога ҳамма имконият яратиб берилганди. Бироқ у буни уддалай олмади. Мен ушбу мутахассисни энг кучли мураббий, деб ҳисоблайман. Чунки у клуби учун асабийлашади, жазавага тушади, хуллас, ўлимга ҳам тайёр бўлади. Мен икки хил Жозени биламан. Биринчиси, ҳазилкаш, очиқкўнгил, дилкаш инсон, яхши суҳбатдош. Тушкунликка тушганингизда кайфиятингизни кўтара олади. Сизга керак нарсани бера олади. Иккинчиси эса қаттиққўл, жиддий. Лекин бу иккала Жозени бир жиҳат — самимийлик боғлаб туради.

— Карьерангизда деярли барча кунларингиз омадли кечган. Бунинг сири нимада?

— Бирор соҳада энг яхши бўлиш учун кўпроқ ўрганиш керак. Футболда ҳам шундай. Майдонда қачон югуриш, қайси пайтда тўпни тепиш, қандай ҳолларда бош билан ҳаракат қилишни ўрганиш лозим. Менинг фалсафам ҳам мана шу. Мен шуҳратпарастман. Менга эътибор беришларини, майдонда ҳукмдор бўлишни истайман. Ахир бунинг ёмон томони йўқ.

— Ўғлингиз футболчи бўлишини истайсизми?

— Хоҳлайман, лекин бу у, албатта, футболчи бўлади, дегани эмас. Ўғлим қизиққан соҳасини эгаллаши мумкин. Бунга ҳеч қачон тўсқинлик қилмайман.

— Машҳурликни қандай тушунасиз ва қандай қабул қиласиз? Бугунги машҳурлигингиздан афсусланган пайтларингиз бўлганми?

— Машҳурлик ҳам яхши, ҳам ёмон. Яхши томони, кўпчиликнинг диққат марказида бўласан. Ёмон томони шуки, баъзи нарсаларни йўқотишга, аниқроғи, улардан воз кечишга мажбур бўласан. Аммо бу — менинг ишим. Бундан афсусланмайман, чунки қачонлардир шунинг учун ҳаракат қилганман.

— Бугунги кунда Роналдуга қандай таъриф берасиз?

— Айни дамда мен Месси, Неймар, умуман, бутун бошли «Барселона»дан кучлироқман!

Футбол оламида ўзига хос характери, баъзи пайтларда қайсарлиги, энг муҳими эса ажойиб ўйинлари билан муносиб ўрнини топиб бораётган Криштиано Роналдунинг ҳақиқий зафарлари ҳали олдинда. Биз эса бу футболчининг Португалия ва «Реал» сафида янада порлашини, ҳар жабҳада етакчи бўлишини тилаб қоламиз. Омад сенга, Криштиану.

Киритилди: 19.06.2017 18:43. Ўқилди: 31070 марта. Фикрлар: 29 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.