Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Маркос Льоренте: «Ўтган мавсумга қадар «Реал»да ўйнашимга ишонгандим…»

2016|2017 йиллар мавсуми Маркос Льоренте учун бурилиш нуқтаси бўлди. Зеро, «Алавес»даги ижара муддатини муносиб ўтаган ёш яримҳимоячи ниҳоят, «Реал Мадрид» ихтиёрига қайтди.

Маркос табиийки, бўлажак чемпионатга катта умид боғламоқда. У асосий таркибдан муқим жой олиш вазифасини имкон қадар тезроқ уддалашни мақсад қилган.

- Маркос, аввалига кескинроқ савол: ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финалида Германия термасидан қабул қилинган мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Менимча, биринчи бўлимда суст ҳаракатланиб, немисларга бутун майдон бўйлаб эркин тўп суриш имконини бериб қўйдик. Умумий хулоса битта: финалга тўлиқ тайёр бўлмаган ҳолда киришдик ва германияликлар дарвозамизни ишғол қилишди. Тўғри, танаффусда хатолар хусусида гаплашиб олдик ва иккинчи бўлимда хотиржамроқ ўйнаб, ижобий томонларимизни кўрсата олдик. Дейлик, доимий «прессинг» ҳисобига катта устунликка эга бўлиб, фақат олға интилдик. Аммо финал ҳуштаги янграшига қадар ғалаба ҳақида ўйлаган бўлсакда, буни уддалолмадик...

- Кийиниш хонасига қайтгач, қандай ҳолатга тушдинглар?

- «Алавес» билан «Қирол кубоги» финалида мағлубиятга учраганимизда, биринчи навбатда, клуб фанатлари, оилам ва дўстларим ҳақида ўйлагандим. Улар шу ўйинни кўриш учун ишдан эртароқ жавоб сўрашгани, авиачипта сотиб олишгани, меҳмонхоналарда жой банд қилиб қўйишганини хаёлимдан ўтказдим. Терма жамоа омадсизлигига келсак, мухлисларимиз муваффақият қозонишимизга ишонишгани ва бирга байрам қилиш учун борларини сарфлашгани  та-йин. Афсус, юксак ишончни оқлолмадик ва бунда ўзимни айбдордек ҳис қилдим.

- Шахсан сизга қайси омадсизлик оғирроқ ботди - Европа чемпионатидаги мағлубиятми ёки «Қирол кубоги» финалида «Барселона»дан қабул қилингани?

- Иккиси бошқа-бошқа турнир ва ҳиссиётлар ҳам турлича. Дейлик, Европа чемпионатида ғалаба қозониш эҳтимолимиз юқорилигини англаб тургандим. «Алавес» учун эса финалга чиқишнинг ўзи катта ютуқ ҳисобланади. Мисол учун, «Барса»дан енгилганимизга қарамай, жамоа мухлислари бизни муносиб олқишлаб, стадиондан ажойиб тарзда кузатиб қўйишди. Европа чемпионатида эса ҳамма биздан ғалаба кутганди, бироқ... Шундай экан, қитъа биринчилигидаги мағлубият алами кучлироқ, барибир. 

- Финалдан сўнг интернет тармоғи испан футболчиларининг кумуш медални дарҳол бўйинларидан олиб ташлашгани акс этган суратлар билан тўлиб кетди. Сиз ҳам шундай қилдингизми?

- Йўқ. Умуман, бирор жамоадошимнинг медални  олиб ташлаганини ҳам кўрмадим. Ўзимга келсак, кийиниш хонасидагина медални олиб, уни сумкага солиб қўйдим. Ахир Европа чемпионати финалигача етиб боришнинг ўзи катта гап ва бундан қувонишимиз, ғурурланишимиз лозим. Бу медаль - бир умрли ёдгорлик ва янада ўсишимга туртки беради.

- Сизнингча, испан футболининг яқин келажаги ишончли қўллардами?

- Ўйлашимча, қитъа биринчилигида қандай савияда эканлигимиз ва яқин келажакда кўп нарсага даъво қила олишимизни кўрсатиб қўйдик. Илк ўйинларда Марко Асенсио, Сауль, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Эктор Бельерин ва бошқалардан тузилган ажойиб жамоанинг ҳамжиҳат ҳаракатлари эвазига муваффақиятли одимладик. Ишонаманки, бу авлод ва кейингилари янада юқори марраларни забт этади.

- Хўш, орангизда ҳозирнинг ўзида Испания миллий жамоаси талабларига тўлиқ жавоб берадиган йигитлар ҳам борми ва айнан кимлар Россия мундиалига йўл олишлари мумкин?

- Бу масалани мураббий ҳал қилади, аммо менимча, кўплаб йигитлар айни ҳолатларида ҳам анча-мунча ишларга қодирлар. Мисол учун, аксарият футболчилар ўз клубларининг асосий таркибида майдонга тушмоқдалар. Россия мундиалига келсак, менимча, Асенсионинг «заявка»га кириши аниқ - у аъло даражадаги ўйинчи. Агар ҳозирги маромни сақлаб қолса, ЖЧга йўл олади, албатта. Марконинг нималарга қодирлигини биламан: етарли амалиётга эга бўлмай туриб, бунчалик яхши ўйнаш ва кичик имкониятдан фойдаланиб, муҳим голларни уриш осон эмас.

- Терма жамоада Себальос билан вақти келиб, «Мадрид»да бирга ўйнаш имконияти хусусида гаплашганмидингиз?

- Дани ҳам Европа биринчилигида юксак савия соҳиби эканлигини намойиш этди. Ўйлайманки, у «Мадрид» учун муносиб ижрочи. Ўзимга келсак, клуб раҳбарияти билан «Алавес»даги ижара шартномаси ниҳоясига етгани хусусида гаплашдим ва энди «Реал»га тегишлиман. Мақсадим - «Қироллик клуби» асосий таркибидан жой олиб, муваффақият қозониш. Бунинг учун бор кучимни сарфлайман. Ҳар ҳолда, ҳозирча мени яна ижара бўйича қаергадир юборишлари ёки трансферга қў- йишлари ҳақида гап йўқ.

- Демак, янги мавсумни «Мадрид»да бошлашингизга аминсиз...

- Ҳа, клуб вакиллари менга ишонишаётганини таъкидлашди. Жаҳоннинг энг кучли футболчилари айнан «Реал»да жамланишганини биламан ва улар охирги мавсумни аъло даражада якунлашди. Табиийки, менга осон бўлмайди, аммо муҳими, «Мадрид»даман ва ҳар қандай қийинчиликка тайёрман.

- Тушунарлики, «Мадрид»да иқтидорлар даражаси жуда юқори. Хўш, асосий таркибдаги жой учун муносиб рақобат тақдим эта оласизми?

- Ҳа. Очиғи, аввалги мавсум бошида ҳам дунёнинг энг яхши клубида ўз ўрнимни топишимга шубҳа билан қараганим рост. Мана, «Алавес»даги ижара муддати жуда фойдали бўлди - ўз кучимга нисбатан ишонч ҳисси ортди. Хуллас, орзуларга етиш-етишмаслик фақат ўзимга боғлиқлигини тушундим.

- Зайнидин Зиданнинг ҳаммага, мисол учун, Асенсиога имконият бераётгани иштиёқингизни янада ошираётгани кўриниб турибди...

- Йўқ, бу ҳолат мотивациядан ҳам муҳим. Яъни Зиданнинг ёндашуви мени тўлиқ тинчлантирмоқда: мураббийнинг ротацияга кучли эътибор қаратиши ва ҳар бир ўйинчи меҳнатини муносиб баҳолаш баробарида унга имкон бериши кишига хотиржамлик бағишлайди. Демакки, бемалол янада кўпроқ ишлаш орқали мақсад йўлида олға интилишим мумкин.

- Зидан «Кастилья» бошқарувини қўлга олганида, захира ўйинчиси эдингиз...

- Ҳа, аслида дастлабки 4-5та учрашувда майдонга тушган ва шундан кейин таркибдан тушиб қолгандим. Мураббий шундай қарорга келганди. Яъни у таркибдаги ўртоғим Лукас Торрони кучлироқ санади. Мен учун эса унинг хулосасини ҳурмат қилиб, ишлашда давом этишдан ўзга чора қолмаганди...

- Зидан билан ўша вақтдаги суҳбатлар ёдингиздами?

- Ҳа, биз ўзаро кўп гаплашгандик. У хусусан, жамоадошим менинг позициямда яхшироқ ҳаракатланаётганини очиқ-ойдин айтганди. Дарҳақиқат, Торро ҳимояда чакки таассурот қолдирмаганди. Қисқаси, Зидан нега Лукасни кўпроқ ёқтиришини бафуржа тушунтириб берганди. Натижада унинг маслаҳатларига тўлиқ амал қилдим ва алал-оқибат, 20та учрашувда майдонга тушдим. Умуман олганда, ўша мавсум мен учун жуда фойдали бўлди.

- Янги мавсумда қайси рақам остида ўйнаш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Йўқ. Ҳали ёшман ва катталар жамоасига энди қўшилдим. Шундай экан, қайси рақамни маъқул топишса, ўшани қабул қиламан. Бу муаммо эмас.

Киритилди: 04.08.2017 11:14. Ўқилди: 5576 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.