Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания суперкубоги. «Реал» «Камп Ноу»да ғалаба қозонди!

Навбатдаги "эл-класико" ҳам ҳиссиётларга бой тарзда ўтди: автогол, пенальти, ҳакамнинг хатолари, қизил карточка ва албатта, чиройли голлар.

Жамоалар биринчи бўлимни ўта эҳтиёткор ўтказишди. Боиси, масалан, "Барселона" учун ўз уйидаги ўйинда гол ўтказиб юбормаслик катта аҳамиятга эга эди. Танаффусга қадар футболчилар кўпроқ сариқ карточка олгани билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлим бошида Пике ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганидан кейин ўйин бутунлай очилиб кетди. Ўша вазиятда Иско чап қанотдан олдинга ўтаётган Марселога узатма берди. Бразилиялик ҳимоячининг ерлатиб узатмасини Пике, кутилмаганда, ўз дарвозасига буриб қўйди.

Шундан сўнг "Барса" таваккал қилиб, катта куч билан олдинга ташланди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Деулофеу жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Карвахаль 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Бензема чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва Карвахални тўп билан таминлади. Дани бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо Альба тўп йўлига ташланди ва зарбани қайтарди!

Ўйиннинг 73-дақиқасига келиб майдон эгалари яққол вазиятни кўкка совуришди. Денис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчини алдаб ўтди, Карвахаль уни йиқитди. Тўп Бускетсга келиб тушгани боис ҳакам ўйинни тўхтатмади. Серхио эса 7 метрдан 7 метрли дарвозани ишғол эта олмади — тўп юқорига кўтарилиб кетди. Орадан 2 дақиқа ўтиб ҳакам "Реал" дарвозасига баҳсли пенальти белгилади. Мессининг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатда Луис Суаресга келиб тушди. Уругвайлик футболчи Навасни алдаш чоғида дарвозабонга урилди ва йиқилишни ўхшатди. Белгиланган пенальтини Месси аниқ амалга оширди.

Ўйиннинг 80-дақиқасида Криштиану Роналду чиройли гол муаллифига айланди! Қарши ҳужумда португалиялик футболчи жарима майдончаси бурчагидан зарба бериб, олис юқори бурчакни ишғол қилди! Футболкани ечиб голни нишонлагани учун Роналду сариқ карточка олди. Мана шу сариқ карточка ва орадан 2 дақиқа ўтиб ҳакамнинг навбатдаги хатоси Криштиануга қимматга тушди. У "Барса" жарима майдончасига ёриб кириш пайтида Умтити билан елкама-елка кураш пайтида йиқилди. Аммо ҳакам бу вазиятни симуляция сифатида баҳолади ва иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, Роналдуни майдондан четлатди.

"Мадрид" бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол этишга муваффақ бўлди.  Қарши ҳужум пайтида Лукас Васкесдан узатма қабул қилган Марко Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба билан дарвозанинг яқин юқори бурчагини ишғол қилди.

1:3! Испания кубоги жавоб учрашуви олдидан "Реал" жуда катта устунликка эга бўлиб олди ва навбатдаги совринни қўлга киритишга яқин турибди. 16 август куни бўладиган жавоб ўйинида Модрич майдонга қайтади, аммо Роналду жамоасига ёрдам бера олмайди.

Испания суперкубоги, дастлабки ўйин
"БАРСЕЛОНА" - "РЕАЛ МАДРИД" 1:3 (0:0)
Голлар: 0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3 – 90 Асенсио.
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Сержи Роберто, 68), Деулофеу (Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).
Четлатиш: Роналду (82).

Киритилди: 14.08.2017 02:53. Ўқилди: 20364 марта. Фикрлар: 19 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.