Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал»Лондонда «Тоттенхэм»га қарши, Италияда эса ўзгача ўйин

Бугун, 1 ноябрь чоршанба куни Европанинг муҳташам ареналарида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари давом эттирилади.
 
4-турнинг биринчи кунидаги натижалари билан аввалроқ хабар бериб ўтгандик.
 
Демак, бугун “Е”, “F”, “G” ва “H” гуруҳларидан ўрин олган жамоалар бир-бирлари билан баҳс олиб боришади.
 
“Е” гуруҳида Россиянинг “Спартак” клуби Испанияга сафар уюштириб, “Севилья” меҳмони бўлса, “Ливерпуль” ўз майдонида “Марибор” жамоасини қабул қилади.
 
“Манчестер Сити” Италияда “Наполи” билан қизғин кураш олиб бориши аниқ.
 
Чунки “Наполи” ҳамда “Манчестер Сити” ҳозирда Европанинг энг кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кўп гол урган ва энг кам тўп ўтказиб юборган жамоалар ҳисобланишади.
 
Биринчи ўйинни ўз майдонида ўтказган англияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани ҳақида хабар бергандик.
 
“F” гуруҳида яна икки жамоа ўрин олган бўлиб, унда “Шахтёр” Украинада Голландиянинг “Фейеноорд” клуби билан беллашади.
 
Геманиянинг “РБ Лейпциг” жамоаси “Порту” майдонига сафар уюштириб, фақат ғалаба учун майдонга тушса, “Бешиктош” Туркияда “Монако” устидан ғалаба қозониш ҳаракатини қилади.
 
Германиянинг яна бир жамоаси “Боруссия” ўз майдонида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасини синовдан ўтказади.
 
Турнинг марказий ўйини табиийки, Англияда бўлиб ўтади. Унда “Тоттенхэм” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасини қабул қилади.
 
Ҳар икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун даъвогарлик қилишмоқда. Меҳмонлар сафида Криштиану Роналду жамоасига ёрдам бера олади. Бироқ “Тоттенхэм” тўпурари Харри Кейни кичик жароҳати туфайли муҳим ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
 
“Бешиктош”–“Монако” учрашувидан ташқари, барча матчлар Тошкент вақти билан 2 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади. Туркиядаги ўйин эса 22:00 да старт олади.
 
Е гуруҳи
 
“Севилья–“Спартак”.
2 ноябрь, 00:45, “Рамон Санчес Писхуан” стадиони.
 
“Ливерпуль”–“Марибор”.
2 ноябрь, 00:45, “Энфилд” стадиони.
 
“F” гуруҳи
 
“Наполи”–“Манчестер Сити”.
2 ноябрь, 00:45, “Сан-Паоло” стадиони.
 
“Шахтёр”–“Фейеноорд”.
2 ноябрь, 00:45, “Металлист” стадиони.
 
“G” гуруҳи
 
“Порту”–“РБ Лейпциг”.
2 ноябрь, 00:45, “Драгау” стадиони.
 
“Бешиктош”–“Монако”.
1 ноябрь, 22.00, “Водафон-Арена” стадиони.
 
“H” гуруҳи
 
“Тоттенхэм”–“Реал”.
2 ноябрь, 00:45, “Уэмбли” стадиони
 
“Боруссия” Дортмунд–АПОЭЛ.
2 ноябрь, 00:45, “Сигнал Идуна Парк” стадиони.

Акмалхон Эшонхонов

Киритилди: 01.11.2017 22:01. Ўқилди: 6507 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.