Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Атлетико» - «Реал». Жамоалар очко йўқотишди

Испания Ла лигасининг 12-тури доирасида "Ванда Метрополитано" стадионида ўтказилган Мадрид дербиси доимгидек курашларга бой тарзда кечди.

Учрашувнинг дебютидаёқ "Атлетико" ҳисобни очиши мумкин эди. Вараннинг қўпол хатосидан кейин Анхель Корреа "Қироллик клуби" дарвозабони билан юзма-юз вазиятга чиқди ҳамда аниқ зарба бера олмади — тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Зидан шогирдлари ўйин назоратини ўз томонларига оғдира бошлашди ҳамда орадан ярим соатлар ўтиб улар яхши комбинация ташкил қилишди. Кроос ва Роналду "девор" услубида ўйнашганидан кейин немис футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида бирга-бир вазиятга зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим мутлақо тенгма-тенг курашлар остида кечди. Симеоне шогирдлари тўпни назорат қилишда ҳамда мудофаада анча ишончли ҳаракат қилишди. Ўйин сўнгида жамоалардан бири ғалабани ўз томонларига оғдиришлари мумкин эди. 79-дақиқада Гамейро яккама-якка вазиятда тўпни Касильянинг устидан оширди. Бўш дарвозага кираётган тўпни Варан бош билан юқорига уриб юборди.

Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида Роналду "Реал"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланиши мумкин эди. Қарши ҳужум пайтида Марселонинг узатмасидан кейин Криштиану рақиб жарима майдончасида очилди ва кучли зарба беришга қарор қилди. Аммо ҳимоячи Эрнандес жон ҳолатда зарба йўлига ташланди ва муқаррар голдан жамоасини қутқарди.

Хуллас, шундай ўйин бўлдики, битта гол урган жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Аммо ҳар иккала жамоа дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Натижада иккала жамоа 2 очко йўқотишга мажбур бўлди. Энди "Атлетико" ҳам, "Реал" ҳам пешқадам "Барселона"дан 10 очко ортда қолмоқда. Битта ўйин кам ўтказган "Валенсия" бу жамоаларни 3 очкога ортда қолдирмоқда.

Испания Ла лигаси, 12-тур
Атлетико – Реал Мадрид 0:0 (0:0, 0:0)
Атлетико – Облак, Савич, Люка Эрнандес, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи, Коке, Парти (Феррейра Карраско, 54), Корреа (Гамейро, 77), Гризманн (Торрес, 76).
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Начо, 46), Модрич, Каземиро, Иско, Кроос, Бензема (Асенсио, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (20), Савич (34), Сауль (63), Коке (70), Хуанфран (77), Люка Эрнандес (82), Начо (82), Годин (89).

Киритилди: 19.11.2017 02:38. Ўқилди: 5426 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.