Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижани кўрсатмоқда

Испания чемпионатининг дастлабки 14та тури ортда қолди. Бу ўйинларда "Реал" 8та ғалабага эришди, 4та дуранг ўйнаб, 2 марта ютқазди. Натижада Зидан шогирдлари 28 очко билан жадвалда 4-ўринни эгаллаб туришибди. Шунча очко жамғарган «Севилья» 5-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги турда "Мадрид"га рақиблик қилади.

«Қаймоқранглилар» ушбу мавсумда сўнгги 9 мавсум ичида энг ёмон натижани қайд этишмоқда. "Қироллик клуби" сўнгги марта 2008/09 йилги мавсумда Бернд Шустер қўлостида бундан ҳам ёмонроқ натижа намойиш қилганди: 14-турдан кейин 8 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият — 26 очко.

"Реал" кейинги мавсумларда дастлабки 14та ўйиндан кейин ушбу мавсумдагидан кам очко тўпламаган. «Реал Мадрид»нинг сўнгги 10 мавсумда 14-турдан кейин натижалари қуйидагича бўлган:

Ла Лига 2008/09: 26 очко, мураббий - Бренд Шустер (5-ўрин — 14-турдан кейин). Мавсум якунида: 2-ўрин (78 очко).
Ла Лига 2009/10: 34 очко, мураббий - Мануэль Пеллегрини (2-ўрин). Мавсум якунида: 2-ўрин (96 очко).
Ла Лига 2010/11: 35 очко, мураббий - Жозе Моуриньо (2-ўрин). Мавсум якунида: 2-ўрин (92 очко).
Ла Лига2011/12: 37 очко, мураббий - Жозе Моуриньо (1-ўрин). Мавсум якунида: 1-ўрин (100 очко).
Ла Лига 2012/13: 29 очко, мураббий - Жозе Моуриньо (3-ўрин). Мавсум якунида: 2-ўрин (85 очко).
Ла Лига 2013/14: 34 очко, мураббий - Карло Анчелотти (3-ўрин). Мавсум якунида: 3-ўрин (87 очко).
Ла Лига 2014/15: 36 очко, мураббий - Карло Анчелотти (1-ўрин). Мавсум якунида: 2-ўрин (92 очко).
Ла Лига 2015/16: 30 очко, мураббий - Рафа Бенитес (3-ўрин) Мавсум якунида: 2-ўрин (90 очко).
Ла Лига 2016/17: 34 очко, мураббий - Зайниддин Зидан (1-ўрин). Мавсум якунида: 1-ўрин (93 очко).
Ла Лига 2017/18: 28 очко, мураббий - Зайниддин Зидан (4-ўрин).

«Мадрид» Ла Лиганинг ўтган мавсумида ҳар бир ўйинда ўртача 2,8та гол урганди. Ушбу мавсумда эса жамоа битта ўйинда киритаётган тўплар сони 1,7тани ташкил қилмоқда. Жамоа ҳужумчилари Роналду ва Бензема мазкур мавсумда бор-йўғи 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Криштиану «Мадрид»га келган 2009/10 мавсумдан буён тўпурарлик кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижа намойиш қилмоқда. Аввалги мавсумларда португалиялик ҳужумчи кўпроқ гол урганди: 6, 16, 6, 13, 17, 7, 10, 10 ва… 2та гол.

Криштиану ушбу мавсумда рақиблар дарвозасига 68 марта зарба бериб, уларнинг 2тасини голга айлантирди (самарадорлик – 3,8 %). Ла лигада энг кўп гол урган футболчи Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик футболчи 86та зарба бериб, 13та гол уришга муваффақ бўлди (самарадорлик — 19%). Лекин Месси Роналдуга нисбатан 4та ўйин кўпроқ майдонга тушганини таъкидлаш лозим. Карим Бензема эса 21та зарбанинг 2тасини голга айлантирди (самарадорлик — 11%).

Киритилди: 05.12.2017 20:01. Ўқилди: 4548 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 2-тур.
23:59
Реал Мадрид
3-1
Пачука

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.