Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» яна «Леванте»ни мағлуб эта олмади

Испания Ла лигасининг 22-тури доирасида "Леванте" клуби ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди. Эътиборли томони, биринчи давра бўлгани каби мадридликлар бу сафар ҳам рақибни мағлуб эта олишмади.

Барчаси Зидан жамоаси учун омадли бошланди. Баҳснинг 11-дақиқасида Серхио Рамос "Леванте" дарвозасини ишғол қилди. Аммо биринчи бўлимга тугашига 3 дақиқа қолганида Эммануэль Боатенг ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда "Реал" тўлиқ устунликка эга бўлди. "Қироллик клуби" футболчилари (Роналду, Бензема, Рамос) 3та жуда қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Шунга қарамай, ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Иско ўз имкониятидан фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо мадридликларни ғалабани ушлаб қола олмадилар. Дастлаб Рохер 2-3 метр масофадан бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса, учрашувнинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Паццини бирга-бир вазиятда Навасни доғда қолдира олди.

Шу тариқа, "Реал"нинг пешқадам "Барселона"дан ортда қолиши 21 очкога етиши мумкин.

Испания Ла лигаси, 22-тур
Леванте – Реал Мадрид 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 11 Рамос, 1:1 – 42 Боатенг, 1:2 – 81 Иско, 2:2 – 89 Паццини.
Леванте – Оласабаль, Постиго, Луна, Коке, Робер, Лукич, Лерма (Марти, 68), Дукуре, Моралес, Иви Лопес (Паццини, 77), Боатенг (Жейсон, 60).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Васкес, 90), Бэйл (Иско, 66), Роналду (Асенсио, 82), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (13), Рамос (21), Иви Лопес (26), Асенсио (84), Коке (88), Варан (90).

Киритилди: 04.02.2018 02:38. Ўқилди: 13375 марта. Фикрлар: 14 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
06:00
Зальцбург
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.