Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Ғолиблик учун имконият кимда кўпроқ?

Европа чемпионлар лигаси бош соврини учун курашда кўҳна қитъанинг энг кучли (айни пайтдаги) 8 жамоаси қолди. Кимларнингдир севимли жамоалари курашдан чиқиб кетган, яна кимларнингдир жамоалари соврин учун дадил қадам ташлади. Бир-бирига ўхшамас, ажойиб 8 жамоа. Бу 8 жамоанинг ўйин услуби деярли 8 хил. Лекин, тан олиб айтиш керакки, ғолиблик учун имкониятлар тенг эмас. Ҳа, албатта, Моуриньонинг “Порту”си ёки сер Алекс Фергюссоннинг “Абердин”и кўрсатган натижани бу жамоалар ичидаги “Севилья” такрорлай олмайди, дея олмаймиз. Лекин, яна ким билади? Ҳозир қуръа олдидан чемпионлик учун қайси жамоада қандай имконият бор эканлигини фоиз кўринишда чамалашга уриниб кўрамиз. Юз фоизлик имкониятни 8 жамоага бўлиб юбордик....


“СЕВИЛЬЯ” — 3 фоиз


Бир қарашда бу фоиз жуда ҳам камдек кўринар, лекин қолган еттита жамоанинг салобати олдида “Севилья”, ўзбекча айтганда, “чой ичиб” қоладигандек кўриняпти. Тўғри, жамоа “Манчестер Юнайтед”ни енгиб, тарихга кириб бўлди. Мухлислари учун улар аллақачон қаҳрамонлар. “Орзулар театри”да кўрсатган мардановор ўйини билан ҳали кўп йиллар фахрланишса арзийди.

“ЛИВЕРПУЛЬ” — 5 фоиз


Мерсасайдликлар гуруҳда “Севилья”дан ортда қолишган бўлса ҳам плей-оффда жуда ёрқин ўйин кўрсатишди, гўё. Жамоанинг “Севилья”дан имконияти кўпроқ баҳоланаётганининг сабаби Муҳаммад Салоҳ ва унинг жамоадошлари тобора ўзларининг пик формасига чиқиб боришмоқда. “Ливерпуль” ўзининг ҳужумкор ва очиқ футболи билан қолган етти жамоадан ажралиб туради. Бу шундай жамоаки, хоҳлаганича гол уради, хоҳлаганича ўтказади, энг кучли жамоани ҳам енга олади, аутсайдерларни ҳам тез-тез хурсанд қилиб туради. “Ливерпуль”нинг барқарор ўйин кўрсатмаганлиги балки унинг имкониятини пасайтириб юборгандир.

“РОМА” – 6 фоиз


Римликлар бу мавсум жуда ҳам мазмунли ўйин кўрсатишмоқда. Чемпионлар лигаси учун йиғилган жамоадек улар гуруҳда кимсан “Атлетико”ни қолдириб, “Челси”дан кўпроқ очко тўплаганча гуруҳда биринчи бўлишди. Уларнинг “Челси” билан меҳмондаги ўйинлари бу мавсум гуруҳ босқичидаги энг чиройли ўйин бўлди, десак фикримизга қўшилсангиз керак. “Рома” анчадан бери бу турнир плей-оффини соғинган, плей-офф ҳам уни соғинганига шубҳамиз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади.

“ЮВЕНТУС” — 13 фоиз


Эҳ, “Ювентус”, “Ювентус”, сени “Тоттенҳэм”нинг мухлислари қанчалик “ёқтириб” қолишганини билсанг эди. Туринликлар “шпор”лар билан жуда оғир иккита ўйин ўтказишди. Айниқса, “Уэмбли”даги жавоб ўйини энг қийинларидан бири бўлди десак адашмаган бўламиз. “Шпор”лар ҳисобни очишганидан сўнг ўйиннинг бориши “Ювентус”ни поезди сўнгги бекатига келгандай кўриниш уйғотганди. Лекин, иккинчи бўлимда аргентиналиклар поездни рельсга тушириб юборишди. Уларга эса Жижи анча қарашди. Айниқса, сўнгги дақиқаларда “Ювентус” характерли жамоалиги билан мақтанса арзирди.

“БАВАРИЯ” — 15 фоиз


Мюнхеннинг “Бавария”си УЕФА чемпионлар лигасининг бу босқич мезбони деса ҳам бўлади. Жамоа жуда ҳам тартибли ва совуққон футбол намойиш этмоқда. Рулни Юп Хайнкес қўлига олгач, “Бавария” анча тезликни ошира олди.”Бешиктош” билан ўйинларда улар хоҳлаганини қилишди. Энди қуръадан сўнг “Бавария”нинг рақиби ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч бир жамоа бу клубни рўпарасида кўришни истамаса керак. Чунки бу клуб ўзи иштирок этадиган ҳамма турнирда хоҳласак - хоҳламасак доим фаворит.

“МАНЧЕСТЕР СИТИ” — 18 фоиз


“Шаҳарликлар” бу мавсумни фантастик ўтказишмоқда. Улар дунёнинг энг қийин ва шу билан биргаликда энг кучли, томашабоп чемпионатида якка пешқадамлик қилишмоқда. Чемпионлик марраси улар учун деярли кўриниб қолди. Чемпионлар лигасида жуда ҳам ишончли ҳаракат қилишмоқда. Уларни бу рейтингда қўрқмасдан биринчи ўринга чиқарган бўлардик, аммо, лекин, бироқ… тажриба, тажриба ва яна тажриба. “Манчестер сити” ўйин бобида 8 жамоа ичида энг кучлиси бўлиши мумкин, аммо, бу турнирда сониялар кейинги босқич масаласини ҳал қилади.Шу сабаб, “Манчестер Сити” икки жамоани ўзидан олдинга ўтказиб юбормоқда ва бу икки жамоа сезганингиздек…

“БАРСЕЛОНА” — 20 фоиз


Ҳа, каталонияликлар “Челси” билан жавоб учрашувини йирик ҳисобда енгишган бўлса ҳам, ўша оқшом майдонда жанг қилишди. Виллиан ва унинг жамоадошларини замонамиз футболининг эркатой шаҳзодаси Месси бошларини силаб уйга кузатиб юборди. “Барселона” Испанияда чемпионлик учун жуда яқин турибди. Уларда ҳозир ҳаммаси аъло даражада кетмоқда. Деярли катта йўқотишлар йўқ, Дембеле сафга қайтган ва ҳоказо. Лекин жамоанинг ютуқларида асосий омил — “Барса”да яна ички муҳит анча яхши. Жамоа жипслашмоқда. Месси яна қиролик тахтга кўтарилиш учун бор кучини майдонда кўрсатишига тўғри келади. “Барселона”нинг турнирдаги имкониятлари барибир шу йигитчага чамбарчас боғлиқ.

“РЕАЛ МАДРИД” — 20 фоиз


Бу икки жамоани қандай қилиб бир-биридан устун қўйиш мумкин. Замонамизнинг икки қироли тўп сурадиган икки гигант жамоалар. Мана 10 йилдирки, улар олтин тўп учун курашда навбати билан ғолиб бўлишмоқда. Улар тўқнашганда дунё иккига бўлинади. Шаҳзодалар тахт учун аёвсиз курашда давом этишмоқда. Ҳа, Раналду “ПСЖ” билан ўйинларда тахтга ҳали давогар эканини намойиш этиб қўя олди. У жамоасини худди Мессидек ортидан етаклаб чиқди. Шу ерда Карло Анчелотини бир гапи эсимга тушиб қолди. “Агар “Реал” “ПСЖ”дан ўта олса, унда уларни ҳеч ким тўхтата олмайди”. “Реал” “ПСЖ”дан ўта олди. Ўтганда ҳам ҳаққоний ўтди. Жамоа худди гладиаторлардек курашди ва натижага эриша олди. “Реал”нинг катта ғалабаларида мен Рамос, Марcело, Роналду учлиги ҳиссасини катта деб ҳисоблайман.

Якун…
Бу шунчаки арифметика холос. Майдон текис, тўп юмалоқ. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Плей-оффдаги 8 жамоага ҳам омад тилаймиз. Уларнинг шиддатли ва ёрқин ўйинларига мухлислар муштоқ.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Киритилди: 16.03.2018 11:20. Ўқилди: 27596 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.11.2024. Ла-лига. 13-тур.
18:00
Реал Мадрид
4-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Ла-лига. 14-тур.
22:30
Леганес
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.