Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги мураббий, антиқа дебют ёхуд «Реал Мадрид» тарихидаги энг муҳим учрашув ҳақида

Бундан 13 йил аввал Мад­риднинг «Реал» жамоаси худди ҳозиргидек мураккаб вазиятга тушиб қолган, оқибатда мутасаддилар бош мураббийни алмаштиришга мажбур бўлишганди.

Шу тариқа мураббийлик соҳасида камдан-кам учрайдиган (балки шу пайтгача кузатилмаган) антиқа дебют юз берди.

2005 йил 5 январь куни «Қироллик клуби»ни бразилиялик Вандерлей Лушембурго майдонга олиб тушди. Эътиборлиси, мадридликларнинг «Реал Сосьедад» устидан ғалаба қозонишлари учун янги бош мураббий ихтиёрида атиги олти дақиқа вақт бор эди.

Гап шундаки, Лушембурго Мадридга келишидан уч ҳафта аввал «Реал» ўз майдонида сосьедадлик номдошини қабул қилган, аммо 1:1 ҳисоби қайд этилаётган баҳс 88-дақиқада тўхтаб қолганди. Боиси кутилмаганда террорчилар томонидан стадионга бомба қўйилгани ҳақида хабар тарқаганди.

Шу сабабли «Сантьяго Бернабеу»дагиларни шошилинч равишда эвакуация қилишга тўғри келди. 10 дақиқа ичида 70000 кишилик стадион бўм-бўш бўлиб қолди, футболчилар эса стадион ташқарисида қолишди.

Ўша хавотирли оқшомда учрашувни бош­қарган Лисандро Лопес онгли равишда эвакуация сабабини футболчиларга айтмади. Ўйинчилар ўша заҳоти трибуналардаги ўз яқинлари томон ошиқишлари, оқибатида тартибсизликлар юзага келиши аниқ эди.

Мамлакат пойтахти, шунингдек, унга номдош бўлган «Қироллик клуби» ҳам террорчи ғаламислардан ҳадиксираб қолишганди. 2002 йили юз берган фитна ҳали уларнинг хотираларидан кўтарилиб улгурмаганди.

Полиция бир неча соат давомида стадионнинг ҳар бир қарич ерини синчковлик билан текшириб чиқди. Лекин бомба асоратларини топа олишмади. Хуллас, «Сантьяго Бернабеу»ни портлатиш хусусидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.

Учрашув асосий вақтининг тугашига атиги 2 дақиқа қолган, ҳакам тўрт дақиқа қўшиб беришни режалаштирганди. Мутасаддилар 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этишлари ҳам мумкин эди. Бироқ улар ўйинни ниҳоя­сига етказиб қўйишни лозим топишди.

Шу тариқа олти дақиқалик қарама-қаршилик юзага келди. Якунда тарихий дебютга сабабчи бўлган ўша микробеллашувга қадар ишлари умуман юришмай қолган, Хосе Антонио Камачо ўрнига келган янги бош мураббий Мариано Гарсия Ремон қимматбаҳо юлдузлардан аҳил жамоани шакллантира олмаганди.

Оқибатда «Қироллик клуби» ички мусобақада нуфузига мос келмайдиган бешинчи поғонани банд этишга мажбур бўлаётган, етакчи - «Барселона»дан 13 очкога ортда бораётганди. ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан ҳам жамоа катта қийинчилик билан ўтганди.

Бундай натижалар «Сантьяго Бернабеу»нинг талабчан мухлисларини ҳам, қаттиққўл Флорентино Пересни ҳам қониқтирмасди. Жамоа нафақат ғалабалар, балки сермазмун ўйинни ҳам батамом унутганди. 22 декабрь куни «Севилья»га имконият бой берилгач, Ремоннинг «Қироллик клуби»даги кунлари саноқли эканлиги ойдинлашиб қолди.

Айтишларича, «Реал»нинг бразилиялик ўйинчилари, айниқса, Рождество таътили кунларида ўз норозиликларини очиқ-ойдин намойиш этишганди. Улар омадсиз мураббийдан халос бўлиш билан чекланиб қолмасдан, унинг ўрнини эгаллайдиган ворисни ҳам ўзлари белгилашларига изн сўрашди.

Президент уларнинг талабларини инобатга олиб, устозлик тизгинини Ремондан Бразилиянинг собиқ мураббийи Вандерлей Лушембургога топширди. Янги бош мураббийнинг олдига жамоанинг ички муҳитини соғломлаштириш, самарали ва сермазмун ўйинни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Ўшанда Роберто Карлос ўз ватандошининг Мадридга чинакам футболни қайтаришини қувонч билан эълон қилди. Ўзининг Мадриддаги фаолиятини Лушембурго «Сосьедад»га қарши 6 дақиқалик «дуэль» билан бошлади. Ана шу қисқа вақт ичида дебютант мутахассис «Реал» ғалабасини таъминлаши талаб этиларди.

Ўша оқшом «Сантьяго Бернабеу» дарвозалари очиб қўйилди - стадионга кириш бепул бўлди. Хўш, жамоалар таркиби билан танишиб чиқишга етиб-етмайдиган вақт ичида поёнига етадиган баҳсга қандай тайёргарлик кўриш мумкин?

Табиийки, «Реал»дек номдор жамоа нуфузига яраша ҳаракат қилмоғи, дастлабки сониялардан бошлаб арс­лондек олдинга ташланмоғи шарт! Боз устига, унга ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлган вазиятда.

Тан олиш керак, жамоадаги ўзгаришлар яққол кўзга ташланди. Бразилиялик мутахассис Майкл Оуэнни захирада қолдириб, ўрнига баланд бўйли Фернандо Морьентесни жанг­га ташлади. «Қироллик клуби» шиддат билан олға интилиб, 20 сония ичида дастлабки хавфли вазиятни вужудга келтирди.

Дарвозабон қайтарган тўпни Рауль эгаллаб, Морьентесга оширди. У эса, ўз навбатида, Бекхэмни ҳужумга тортди. Дэвид тўпни тўхтатмасдан Роналдога йўллади. Бироқ рақиб дарвозабони Асьер Риесго ҳушёр тургани боис жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди.

Ўйин шиддати финал ҳуштаги янграгунча пасаймади. Ана шу паллада мухлислар футбол беллашувини эмас, теннис томоша қилишди, гўё - «Сосьедад» футболчилари тўпни қайтаришдан бўшамадилар, мадридликлар эса ўша заҳоти нав­батдаги ҳужумни уюуштирардилар.

Ниҳоят ўйиннинг ярми, яъни 3 дақиқаси ортда қолганида майдон эгаларининг тиришқоқликлари ўз самарасини берди: Гутининг олис масофадан йўллаган узатмаси ҳужумчини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Уни тўхтатиб қолишга улгурмаган Микель Лабака эса қўполлик ишлатишдан ўзга чора тополмади.

Пенальтини амалга ошириш Зайниддин Зидан зиммасига тушди. ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 17.04.2018 02:02. Ўқилди: 19855 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.