Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»сиз Роналдуми ёхуд Роналдусиз «Реал»?!

Футбол бўйича Россия Федерациясида ўтган Жаҳон чемпионатидан  кейинги миллионлар ўйинидаги энг шов-шувли трансфер албатта, “Реал”ни тарк этган португалиялик юлдузнинг “Кекса синьора” сафига ўтган бўлди. Мадриднинг асосий жамоаси мухлисларини қийнаган энг катта савол биргина эди: Роналдусиз “Реал” қандай ўйнайди!? Ким энди ҳужумларни якунлайдию?! Ким “Реал” билан боғлиқ шов-шувли мақолалар сарлавҳасидан ўрин олади?! “7” рақамнинг вориси ким бўлади: Неймар ёхуд Мбаппе?!

“Реал” Мадрид мухлислари чин маънода ваҳимага тушишди. Зиданнинг кетишидан ҳали ўзларига келмаган, “Лос бланкос” мухлисларига шу етмай турувди.

Роналдунинг кетиши у “Реал”га келганидан бери ҳар йили, ёзги трансферлар вақтида газеталарни боқадиган мавзу эди. Мавсум тугайди. Клуб билан боғлиқ ҳар йилги гап: Роналду “Реал”ни тарк этади.

Перес бобо уни Мадридга олиб келаётган чоғда, трансфер баҳосини шу қадар баланд кўтардики, 1 миллиард АҚШ долларини тўлайдиган мард топилиши амри маҳол эди. Лекин ҳар хил миш-мишлар Испания нашрлари, шу билан бирга Европанинг кўплаб футбол ҳақидаги газеталарини бутун ёзги трансферлар пайти боқар эди.

Шу ўринда ўринли ва албатта табиий савол туғилади: Роналду “Реал”сиз қолдими ёки “Реал” Роналдусиз?!

Бу саволнинг жавоби шу қадар мавҳумки, ҳамма иккаласида ҳам ҳақиқат бор дегиси келади, аммо барибир негадир кўнглининг тагида: “Реал” Роналдусиз энди нима қиларкин?! — дея ўзига савол беради.

Тўғри, охирги 9 йилда португалиялик юлдуз Мадридда ўрнатилиши мумкин бўлган деярли барча рекордларни урди, “Олтин тўп”, “Пичичи”лар... индивидуал совринлар... реклама шартномалари... Роналду тарихда ўз номини қолдирди. Айниқса, Мадриднинг шонли тарихида.

Инсон ўртача 70 йил умр кўришини инобатга оладиган бўлсак, 30 ёш аслида ҳаётнинг бошланиши, аммо футболда бу ёш чарп тўп усталарининг қуёши ботиши арафасидаги шафаққа ўхшайди. 2016 йилдан бошлаб биз Роналдудан олдингидек тезлик ва олдингидек югура кетаётган ҳолда амалга оширилиши қийин бўлган финтларни кўришимиз камайди. Юлдуз 30 дан ошганди. Табиат ўз кучини кўрсата бошлаганди, аммо барибир у мавсумда урилган голларини кўпайтирса кўпайтирдики, аммо ҳеч пасламади. Чап қанот ярим ҳимоячиси позициясидан марказий ҳужумчига айланиш бу фақатгина гол уриш маҳорати эмас, аслида қариётган Роналдунинг имкониятларидан борича фойдаланади “Реал”. Зидан уни “сувини сиқиб ичди” десак адашмаган бўламиз.

Роналду “Реал”да ютиши мумкин бўлган барча совринларни олди. Кези келганда Мессидан ўтди, кези келганда Мессига мағлуб ҳам бўлди. У карьерасининг энг юлдузли онларини “Реал” ўтказди бегумон.

“Галактикос” деган клубнинг шафқатсиз ёзилмаган қонунлари бор. 30 ёшдан ошган футболчиларга секин асталик билан унинг кетиш вақти яқинлашаётганини тушунтириш баъзан эмас кўпинча хунук хайрлашиш одати. Фернандо Йерро, Гути...Раул...Касиляьс... Раул ва Касилясдек “Лос-бланкос” афсоналарига ҳатто тузук хайрлашиш уюштирилмаганини Роналду кўрган ва билган. У обрўси борида чиройли кетти. Зидан унга дарс берди чоғи!

Барибир ўша савол очиқ қолаверади шахсан мен учун: “Реал”сиз Роналдуми қолдими ёхуд Роналду “Реал”сиз?!

Беҳруз Али.

Киритилди: 28.08.2018 07:45. Ўқилди: 10079 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.