Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бутунжаҳон футбол саммитида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашувлар ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди. 

Саммит доирасида делегациямиз вакиллари бир қанча Европа футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди ва бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
  Жумладан, Европанинг ТОП-5 чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилди.   Музокара доирасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишлар (мухлислар билан ишлаш, футбол академиялари, ўртоқлик ўйинлари) бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинди.   Ушбу масала бўйича Бундеслига вакиллари яқин кунлар ичида Тошкент шаҳрига келиш режалаштирилган.   Бундан ташқари, “Реал Мадрид” клубига тўғридан-тўғри хизмат кўрсатадиган Adidas Generation компанияси вице-президенти Карлос Пулидо билан музокаралар ўтказилди. Adidas Generation компанияси Adidas бренди остида иштирок этадиган машҳур клублар билан ўртоқлик ўйинларини ва ўқув-машғулот йиғинлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширади. 

Дунёнинг энг машхур компанияларидан бири ҳисобланган “Amazon” компанияси футбол саноатида ҳам фаолият юритаётгани ҳеч кимга сир эмас. Компания вакили Алессандро Татаранни билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистонда футбол маркетингини такомиллаштириш ва ўзбек футболи брендини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. 

Футболнинг жозибадорлигини оширишда трансляция сифати жуда катта аҳамиятга эга. Европада бу масалага жиддий эътибор қаратилиб, трансляция борасида катта муваффақиятларга эришилган.   Бир қанча футбол лигаларига ушбу йўналишда хизмат кўрсатиб келаётган TELLYO компанияси вакили Жакоб Майковски ўз компанияси Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари трансляциясини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилишини, бу борада компаниянинг махсус дастурини Ўзбекистонда синаб кўриш таклифини олға сурди.   Яқин келажакда ушбу комания билан ҳамкорликда юртимизда футбол трансляциясининг сифатини яхшилаш ва янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.   

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон делегацияси 26-27 сентябрь кунлари ЛаЛига ташкилоти ва “Реал Мадрид” академияси билан яна бир қанча ҳамкорликдаги келишувлар бўйича музокаралар ўтказади.  
Киритилди: 26.09.2018 20:12. Ўқилди: 3035 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.