Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. Мадрид жамоалари ҳам очко йўқотишди

Испания Ла лигасининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган Мадрид дербиси дуранг натижа билан тугади. Биринчи бўлимда "Атлетико" кўпроқ хавфли вазиятларни яратган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда устунлик "Реал" томонида бўлди.

Учрашувдаги илк голга тортадиган вазиятни Симеоне шогирдлари юзага келтирди. 18-дақиқасида Антуан Гризманн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетди. "Атлетико" ҳужумчиси тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди, аммо Куртуа юзи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар хавфли ҳужум билан жавоб беришди. Жарима тўпи ўйинга киритилганидан кейин Бэйл ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида эса Диего Коста "Реал" посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бу сафар ҳам Тибо жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

"Қироллик клуби" иккинчи бўлимни анча дадил бошлади ва ҳужумкор ўйин намойиш қила бошлади. Ўйиннинг 66-дақиқасида Лопетеги шогирдлари майдон марказидан рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум ташкил қилишди. Крооснинг узатмасидан кейин Асенсио жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда зарба берди. Тўп Облакдан майдонни тарк этди.

"Матрасчилар" иккинчи бўлим давомида  тўлиқ ҳимояланишга мажбур бўлишди. Мезбонлар рақиб даврозаси томон кўп босим қилишди, аммо мудофаани ёриб ўтиш уларга насиб этмади.

Шу тариқа, "Барселона" ғалаба қозона олмаган турда "Реал" ва "Атлетико" клублари ҳам очко йўқотишди. Жадвалда "кўк-анорранглилар" ва "қаймоқранглилар" 14 очко билан қўшпешқадамликни юзага келтиришган. "Севилья"да 13, "Атлетико" ҳисобида эса 12 очко мавжуд. Ла лига жадвалида мана шундай зичлик юзага келди.

Испания Ла лигаси, 7-тур
Реал Мадрид – Атлетико 0:0 (0:0, 0:0)
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Начо, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 82), Каземиро, Асенсио, Кроос, Бэйл (Себальос, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 88).
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Коке, Родри Эрнандес (Калинич, 85), Сауль, Лемар (Корреа, 60), Диего Коста (Парти, 69), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (30), Хуанфран (48), Лемар (59), Рамос (61), Коке (70), Начо (90), Корреа (90).

Киритилди: 30.09.2018 01:35. Ўқилди: 4540 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.