Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси иштирокида “Оммавий Эл-Классико” тадбири бўлиб ўтади

Биласиз, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Апрель ойи бошида Мадридда амалий ишчи ташриф билан бўлган ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилганди.

Учрашув якунида эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида жорий йил сўнггига қадар яна бир қатор тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан Ла лиганинг янги мавсум учун тақвимига кўра, “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасидаги биринчи “Эл-Классико” ЛаЛиганинг 10-тур учрашувлари доирасида 28 октябрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. ПФЛ ҳамда Ла лига ўзаро ҳамкорликда бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган мазкур ўйин тарғиботини юртимизда ҳам янада кенгайтириш мақсадида шу куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида “Оммавий Эл-Классико” тадбирини ўтказишни режалаштиришди.

Унга кўра, катта шоу тарзида ташкил этиладиган тадбирда испан футболи ихлосмандлари учун кўплаб ажойиб сюрпризлар тайёрланмоқда. Дастур аввалида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади. Унда, ПФЛ ва Ла лига ҳамкорлиги доирасида ПФЛ элчиси этиб танланган мафтункор хонанда Шаҳзода, DJPiligrim ҳамда яна бир қатор юлдузлар иштирок этишади.

Шунингдек, ўзбек эстрадаси юлдузлари яқин ўтмишнинг номдор футболчиларига қарши кўргазмали "Эл-Классико"да куч синашишади.

Сўнгра, яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарси ўтиб беради.

Кейин эса Ла лига элчиси Луис Гарсия ҳамда ушбу ҳамкорлик доирасидаги ПФЛ элчилариШаҳзода ва DJPiligrim йиғилган футбол ишқибозларига ПФЛ ва Ла лига томонидан тайёрлаб қўйилган махсус совғаларни тақдим этишади. 

Ушбу кунги байрам тадбирининг энг авж нуқатасида эса стадионга ўрнатиладиган катта экранларда барча биргаликда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилади.

Қайд этиш жоизки, Ла лига ҳар йили дунёнинг бир нечта йирик шаҳарларида шундай “Оммавий Эл-Классико” намойишларини ўтказиб келади. Ўтган йили Нью Йорк шаҳрида мана шундай намойиш ўтказилган бўлса, жорий йилда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида “Оммавий Эл-Классико” тадбири бўлиб ўтади. 

Ла лига ҳамда ПФЛ ҳамкорлиги доирасида пойтахтимиз – Тошкентда ҳам илк бор бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказидаги баҳс катта экранларда, Ла лига элчиси иштирокида ва шоу-концерт тарзида бўлиб ўтади.

Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади. 

“Миллий” стадионга келинг ва ажойиб футбол атмосферасидан баҳраманд бўлинг! 

Киритилди: 22.10.2018 18:36. Ўқилди: 4822 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.