Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Эйбар» сенсацион тарзда «Реал»ни тор-мор келтирди

Сантьяго Солари "Реал" билан шартнома имзолаганига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида кетма-кет 4та ўйинда ғалаба қозонган эди. Аммо мутахассис клубнинг расман бош мураббийига айландию, кутилмаганда қақшатқич зарбага учради.

Ла лиганинг 13-поғонасида бораётган "Эйбар" 13-тур доирасида "Қироллик клуби"ни ўз майдонида қабул қилиб, йирк ҳисобда ғалаба қозонди. Бу "митти клуб" номдор рақибни ҳар томонлама мағлубиятга учратди. Солари шогирдлари "Эйбар" қаршисида ҳеч нарса қила олишмади.

Баҳснинг 16-дақиқасида мезбонлар томонидан урилган голни рефери дастлаб лайнсменга ишониб инобатга олмаганди. Аммо VAR тизими офсайд йўқлигини аниқлаб берди ва ҳисоб очилди. Майдон эгалари бутун ўйин давомида дадил ўйин кўрсатди.

Айниқса, иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида "Эйбар" мадриддикларни икк марта жазолади. Мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончаси яқинида Одриосоладан тўпни олиб қўйиб, Энрични зарбавор вазиятга чиқди. Серхининг зарбасини Куртуа қайтара олмади. Орадан 5 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳимоячилари ва дарвозабоннинг суст ҳаракати туфайли Кике Гарсия учинчи голни урди.

Шундан сўнг ҳам хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунлик "Эйбар" томонида бўлди. Улар яна икки марта "Реал" дарвозасини ишғол қилишлари мумкин эди, аммо уларга омад етишмади. Боз устига, мадридликлар 0:3дан кейин таслим бўлиб улгурганди.

"Эйбар" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 18тага етказиб олган бўлса, "Реал"нинг очколари 20талигича қолди.

Испания Ла лигаси, 13-тур
"ЭЙБАР" - "РЕАЛ МАДРИД" 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Эскаланте, 2:0 – 52 Энрик, 3:0 – 57 Кике.
Эйбар – Риесго, Кукурелья, Рамис, Паулу Оливейра, Пенья, Орельяна (Альварес, 83), Эскаланте, Жордан, Хосе Анхель, Энрик (Шарлес, 74), Кике (Де Бласис, 88).
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола (Карвахаль, 54), Рамос, Модрич (Иско, 63), Кроос, Асенсио (Винисиус Жуниор, 74), Себальос, Бэйл, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Кукурелья (33), Жордан (36), Бэйл (44).

Киритилди: 24.11.2018 18:57. Ўқилди: 4857 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.