Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Сантьяго Бернабеу» нима учун ҳувиллаб бормоқда?

«Реал»нинг Ла лиганинг 16-тури доирасида «Райо Вальекано»га қарши уй ўйинига 55.229 нафар мухлис ташриф буюрди. Умуман олганда, ушбу мавсумда "Сантьяго Бернабеу"га мухлисларнинг ташрифи камайиб бормоқда. Нега бундай бўлаётганини ушбу мақола орқали аниқлашга ҳаракат қиламиз.

1994 йилдан бери «Реал»нинг уй ўйинларига бу қадар кам мухлис келмаганди. "Қироллик клуби" 2018 йилда "Бернабеу"да ўтказган ўйинларининг 63 фоизида ғалаба қозонган бўлса, 37% баҳсда 3 очкони қўлга кирита олмаган.

2018 йилда «Реал Мадрид» «Бернабеу»да жами 27та ўйин ўтказиб, уларнинг 17тасида ғалаба қозонди, 5тасида дуранг ўйнади («Нумансия»,«Атлетик», «Бавария» ва икки марта «Атлетико» билан) ва 5 марта ютқазди («Вильярреал», «Леганес», «Ювентус», «Леванте» ва ЦСКАга). Бундан ташқари, баъзи ўйинларда ғалаба қўлга киритилган бўлса-да, жамоанинг ўйини анча нурсиз чиқди. Мана шу ҳолат ҳам мухлисларнинг камайишига сабаб бўлди.

24 йил аввал эса "Мадрид" мана шундай паст натижа кўрсатганди: ўшанда "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувларнинг 42 фоизида жамоа ғалаба қозонмаганди. Ўшандан бери "қаймоқранглилар" бундай оғир мавсумга дуч келишмаганди.


Рақамлар
Мадридликларнинг сўнгги 3та уй ўйинида мухлислар сони 56.000дан ошмади.
– Испания кубоги, жавоб ўйини: "Мелилья" (6:1) – 55 243;

– ЕЧЛ, гуруҳ босқичи, 6-тур. ЦСКА (0:3) – 51 636;

– Ла лига, 16-тур. "Райо Вальекано" (1:0) – 55 229.

Ўтган мавсумнинг бошидан декабрь ойи ўртасигача бўлган даврда "Бернабеу"да 12та ўйин ўтказилган бўлиб, битта учрашувга ўртача 68 297 мухлис келганди. Ушбу мавсумда эса ўртача ташриф 8%га камайган: 62 788 ишқибоз.

Ўтган мавсум билан таққослашда давом этадиган бўлсак, Ла лига доирасидаги баҳсларга ташриф ўртача 5000 мухлисга камайган бўлса, ЕЧЛдаги пасайиш нақ 11 минг мухлисни ташкил қилди.

Сабаблар
"Қироллик клуби" мухлисларининг стадионга ташрифи камайиши клуб натижаларининг салбий кўриниш олганидан ташқари, яна бир нечта сабабларни келтириб ўтишимиз мумкин:

— Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этди;

— Мавсумий абонементлар нархи 10%га оширилди;

— Мавсум стартидаги салбий натижалар;

— Мураббийларнинг ўзгариши;

— Жамоага юлдуз футболчининг олиб келинмагани...

Киритилди: 18.12.2018 16:13. Ўқилди: 12372 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.