Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Статистика: «Реал»га мухлисмисиз ёки Роналдуга?

Португалиялик юлдузини «Ювентус»га бериб юборган «Сантьяго Бернабеу»да томошабинлар камайди. Ўтган йилга таққослаганда, стадиондаги аншлаглар камроқ кузатилиб, трибуналар тўлиш ҳолати 8 фоизга ёмонлашган.

Ўн йилликдаги энг ёмон кўрсаткич

Ла Лигада янги мавсум арафасида мутахассислар фикри тахминан иккига бўлинди - кимдир Роналдунинг «Реал»дан кетиши Мадрид жамоасини айрим ишқибозларидан айи­ришини таъкидласа, бошқалар мазкур трансфер сўнгги йилларда жаҳоннинг энг яхши клуби мақомини ҳеч кимга бермаётган жамоага бўлган қизиқишга таъсир кўрсатмаслигини айтишди. Дастлабки тўрт ойда кузатилган натижалар ҳисоб-китоб қилинса, биринчи билдирилган фикр ҳақиқатга яқин экани ойдинлашади.

«Қаймоқранглилар»нинг 19 августда ўтказилган «Хетафе»га қарши уй учрашувига 48446 томошабин ташриф буюрди - «Реал»нинг сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон кўрсаткичи. Ўша оқшом 81044 мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган «Сантьяго Бернабеу» атиги 59 фоизга тўлди. Охирги марта бундай ҳолат 2009 йилнинг май ойида кузатилган, ўшанда 37-тур доирасидаги «Мальорка»га қарши баҳсни (1:3) кўриш учун 44270 томошабин келганди. Бу «Қироллик клуби»нинг Роналду давридан аввалги сўнгги уй ўйини эди. Португалиялик юлдуз кейинги тўққиз йилни Испания пойтахтида ўтказди ва шу муддат ичида «Реал» стадионида томошабинлар ташрифи бўйича паст кўрсаткич қайд этилмади. У кетиши ҳамоно антирекорд такрорланди.

Кескин бурилиш

Ушбу масалада бир нечта фикрлар янгради, улардан энг оммавийлари - Роналдунинг кетиши ва омма эътиборини торта оладиган юлдуз футболчининг йўқлиги. Биринчидан, Испанияда таътил жараёни кузатилиб, пойтахт бўшаб қолди. Иккинчидан, Мадриддаги ўйин ноодатий тарзда маҳаллий вақт билан соат 22:15да бошланди.

Умуман, «қаймоқранглилар»нинг сўнгги беш йилда дастлабки уй ўйинидаги томошабинлар ташрифига назар ташланса, август ҳеч қачон ишқибозларнинг «Сантьяго Бернабеу»ни тўлдириб ўтиришига тўсқинлик қилмаганини кўриш мумкин. Бу сафар кескин бурилиш гувоҳига айландик.

Дерби юлдузлардан муҳимроҚ

Айни пайт қиш ҳукм сурмоқда ва энди муаммо борлиги яққол аён. «Реал»нинг сўнгги учта ўйинида Мадриддаги асосий аренага тўпланган ишқибозлар сони бирор маротаба 56 мингдан ошмади:

- Кубок баҳсида «Мелилья»га қарши жавоб ўйини (6:1) - 55243;

- ЦСКАга имконият бой берилган ўйин (0:3) - 51636;

- Ла Лигада «Райо Вальекано» мағлуб этилган ўйин (1:0) - 55229.

Тўғри, айтиш мумкинки, Москва «армиячилари»га қарши баҳс ҳеч нарсани ҳал қилмасди - «Реал» барибир, гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқарди, - «Мелилья» ва «Райо Вальекано» эса қизиқарли рақиблар эмас. Аммо бошқа бир аҳамиятли жиҳат шундаки, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида «Сантьяго Бернабеу» 12та ўйинни қабул қилган бўлса, уларнинг фақат биттасини 70 мингдан ортиқ мухлис кузатган - «Атлетико»га қарши Мадрид дербиси (0:0, 78642). Азалий рақобат, барибир, юлузлардан муҳимроқ экан. Бошқа томондан олганда, афтидан, Роналдусиз «Реал»нинг ўйинини кўришга иштиёқмандлар сони кама­йиб бормоқда.

Минус 8%

Рақамларга эътибор беринг. Ўтган мавсум декабрь ойи ўрталарига келиб «қаймоқранглилар»нинг уй стадиони 12та учрашувда жами 819569 (бир ўйинга ўртача 68297 нафар) мухлисни қабул қилганди. Бу йил томошабинлар ташрифи 8 фоизга тушиб кетди - 753462 ишқибоз (62788).

Ўтган йили Ла Лигадаги саккизта уй учрашувида «Сантьяго Бернабеу»га 548986 (ўртача 68623) мухлис келганди. Ҳозирги кўрсаткич: 509976 (63 747) томошабин.

Чемпионлар Лигасидаги ташрифнинг тушиб кетгани янада сезиларли. ЕЧЛ-2017|2018 гуруҳ босқичидаги уч ўйинда: 220972 (ўртача 73657). ЕЧЛ-2018|2019 гуруҳ босқичидаги уч ўйинда: 188243 (62748). Ҳар бир евроўйинда деярли 11 минг камроқ томошабин!

Фақатгина битта ўйин, ўтган мавсумдаги билан ўзаро солиштирганда томошабинлар ташрифидаги ўсишни кўрсатиши мумкин: бу ерда гап ўтган йилги «Фуэнлабрада»га қарши кубок жавоб ўйини (2:2, 49638 мухлис) ва жорий мавсумдаги «Мелилья»га қарши баҳс (6:1, 55243) ҳақида бормоқда. Аммо бу натижа «Қироллик клуби» раҳбариятини қувонтирганига ишониш қийин.

БошҚа сабаблар

Мавжуд муаммода Криштиану факторини кўришни истамаганлар учун бошқа сабабларни ҳам келтириб ўтиш мумкин: мавсумий абонементлар нархининг 10 фоизга оширилгани, «Реал»нинг беқарор старти, бош мураббий ўзгариши, ортиқча ўзгаришларсиз одатий таркиб...

Аммо ҳозирча барчасига Роналду айбдордек кўринмоқда: у «қаймоқранглилар»нинг аксарият иш-қибозларини «Сантьяго Бернабеу» трибуналаридан четлатиб, телевизор экрани қаршисида «Ювентус» ўйинларини кутишга мажбурлагандек, гўё.

Киритилди: 01.01.2019 13:43. Ўқилди: 15724 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.