Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тони Кроос: «Омадсизлик ҳам сабоқ»

«Реал»нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос яқинда немис нашрларидан бирига интервью бериб, клубнинг биринчи даврада йўл қўйган хатолари ва ҳозирги ҳолати хусусида фикр билдирди. Тан олинган футболчининг алоҳида таъкидлашича, қимматли очколар бой берилган бўлсада, «Мадрид»да совринлар учун курашиш учун ҳали  имконият етарли. Тони шунингдек, жамоа футболчиларига яна яқинлашган жисмоний тайёргарлик бўйича  мураббий Антонио Пинтуснинг ролига ҳам тўхталиб ўтди.

- Ниҳоят, бир неча ойга чўзилган хавотирли ҳолат бироз тарқалди ва «Мадрид»да мавсумни муваффақиятли якунлашга умид туғилди. Айтингчи, шахсан сизга хайрли интиҳога ишонч ҳамроҳми?

- Тушунинг, ҳамма қатори биз ҳам омадсиз даврдан ҳимояланмаганмиз. Ҳа, Ла-лиганинг старт босқичида кўп очко йўқотдик, оддий айтганда, рақибларга шунчаки, совға қилдик. Хайриятки, энди омадсизлик ортда қолди. Сўнгги йиллардаги иштирокимиздан шундай хулосага келдимки, биз ажойиб жамоада тўп суряпмиз. Ҳар қандай вазият - мувафффақиятли даврда ҳам, омадсизликка юз тутган пайтда ҳам олға интилишдан тўхтамаймиз. Дейлик, ҳозир 2 фронтда ғолиблик учун кураш олиб бораётганимиз барчамиз учун ажойиб илҳом манбаидир. Албатта, якунда совринлар ютиш учун бор имкониятларни ишга соламиз.

- Қизиқ, жамоа ниманинг ҳисобига бирданига ўзгарди?

- Ҳар бир ғалаба жамоанинг қудратига нисбатан ишончни оширади. Ишларимиз юришмай қолган вақтларда ҳам изланишдан тўхтамадик. Биринчи даврада ҳаддан ортиқ хатоларга йўл қўйганимизни тушуниб турибмиз. Муҳими, уларни такрорламаслик. Шуни унутмаслик керакки, кўзланган мақсадга эришиш йўлида бор куч-маҳоратимиз ва имкониятларни сафарбар этишимиз талаб этилади. «Реал»нинг сўнгги йиллардаги зафарлари ана шу ҳақиқатни яққол исботлайди. Мисол учун, аввалги мавсумда чемпионлик шоҳсупасига чиқишдан барвақт умид узгандик, ҳаттоки, мўъжиза ҳам ёрдам беролмасди. Лекин шунда ҳам курашга чанқоқ эдик. Чунки нимагадир эришишимизга ишонардик. Айнан шу ишонч эвазига ЕЧЛда зафар қучдик.

- Сизнингча, муваффақият калити нимада?

- Буни ҳозир яққол кўриш мумкин: аксар жамоадошларим биринчи даврага нисбатан ажойиб спорт формасига чиқиб олишди. Биз учун энг муҳими шу.

- Антонио Пинтуснинг жамоадаги роли ҳақида нима дейсиз?

- У қайсидир маънода биз билан ҳамиша ҳамнафас. Антонио бунга қадар, яъни Зидан даврида жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолати учун масъул эди. Бироқ Лопетеги ўз мутахассисини олиб келгач, Пинтуснинг таъсири анча пасайди. Шубҳа йўқ, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати муваффақиятнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Афсуски, сўнгги ҳафталарда таркибимиздаги бир қатор йигитлар жароҳатланишди. Йўқ, бу борада жисмоний тайёргарликка масъул янги мутахассисни айблаш фикридан йироқман. Биз учун энг муҳими - футболчиларни юксак жисмоний даражага олиб чиқа оладиган кишининг жамоада бўлиши. Узун мавсумни бир маромда ўтказиш анчайин мушкул вазифа, хотиржамлик билан жиддий тайёргарлик кўришнинг иложи йўқ. Чунки ўйинлар тақвими ўта тиғиз. Бундай шароитда ҳар қандай футболчига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ҳозирда умумий вазият ёмон эмас. Аммо баъзан омадсизликлар кузатилади, барибир. Жамоада Хесус Вальехога ўхшаган ёшлар кўп. Хусусан, Хесус - чинакам профессионал, ўз вазифасини рисоладагидек адо этади. Лекин тез-тез шикастланаётгани ҳам ҳақиқат...

- 2018 йил поёнига етгач, енгил тин олгандирсиз...

- Шундай дейиш мумкин: Рождество арафасида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этдик, кейин 5-6 кун дам олдик ва янги йилнинг 3-санасидан Ла-лига баҳсларига қайтдик. Ҳозир қандайдир хулоса чиқарадиган пайт эмас, олдимизда йўлнинг ҳал қилувчи босқичи турибди. Аммо гап ортда қолган йил ҳақида борар экан, уни футболчи ҳаётига қиёслаш мумкин: парвозлар, пасайишлар... 2018 йил айнан шу жиҳати билан ёдда қолди, қизиқарли ўтди.

- Йил шунингдек, мусобақаларга бой бўлди, тўғрими?

- Албатта! Асосийси, шахсан мен ҳаётдан, футболдан завқ олишда давом этяпман. Ҳа, омадсизликлар ҳам ҳаётнинг бир бўлаги. Агар тегишли хулоса чиқаришни билсанг, ҳаттоки, омадсизлик ҳам муваффақиятга эришишда ёрдам беради.

Киритилди: 07.02.2019 12:35. Ўқилди: 5114 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.