Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал Мадрид» кимларни сотиб юбориши шарт?

Зайниддин  Зиданнинг жамоа постига қайтиши айтарли ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлсада, кейинги мавсумдан мухлисларнинг умиди катта. Зидан навбатдаги мавсум олдидан бир нечта футболчилар билан хайрлашмоқчи эканлигини яшириб ўтирмаябди. Энди «Реал Мадрид»га қайси футболчилар  керак эмас? Айнан шу саволга жавоб излаб кўрамиз

Гарет Бйл

Уэльслик футболчи ҳозирги кунда  клубдаги энг катта маош оладиган футболчи саналади. Унинг трансфери қироллик клуби тарихидаги энг каттаси бўлсада, энг омадлиси дейиш бироз ноўрин. Роналдунинг кетиши Бейлга ўзини кўрсатиш учун имконият яратиб бериши кутилган эди, аммо бундай бўлиб чиқмади. Бейл бу мавсумда 14 та гол киритган бўлсада, бу жамоа етакчиси учун камлик қилиши ҳаммага аён. Ҳозирда унинг трансфермаркетдаги нархи ҳам чакки эмас. Шундай экан, футболчини сотиб юбориш ортидан «Реал Мадрид» катта талофат кўрмаслиги аниқ. Боз устига ёзда ҳарид қилиниши кутилаётган Эден Азар ёки Мбаппелардан бири келадиган бўлса, Бейл заҳирада қолиши аниқ. Ҳафтасига 400 минг евро маош оладиган заҳира ўйинчиси замонавий футболда исталган клубга оғирлик қилиши тайин.

Тони Кроос

Бир қарашда Кроос жамоага ҳали керакдек кўриниши мумкин, аммо ЖЧдаги омадсизлик ва «Реал Мадрид»даги кризис футболчини руҳан чўкиб қолишига сабаб бўлди. Зидан Эриксонни Мадридга олиб келса, Кроосга ортиқча хожат қолмадйи. Бу мавсумда футболчи атиги бир бор дарвозани ишғол қилган бўлса, 4 бор голли узатмани амалга оширди ҳолос. Унинг трансфермаркетдаги нархи баланд эканлиги, унинг трансфери эвазига ёш ва ғалабага чанқоқ футболчини ҳарид қилиш имкониятини беради.

Марсело

Бразилиялик футболчи бир неча йиллар супер формада бўлган бўлсада, аста-секинлик билан унинг ўйинларида пасайиш кузатилмоқда. Бу мавсумда футболчи ўз қанотидаги ишончсиз ўйинлари эвазига асосий таркиб учун имкониятни Регилионга бой бериб қўйди. Зидан Марселони асосий таркибга қайтаришга уруниб кўрган бўлсада, аввалги даражасига олиб чиқишни уддасидан чиқа олмаса керак. Футболчининг ўзи «Ювентус»га ўтиб кетишга қарши эмас бўлиб кўрингани билан унинг кейинги клуби катта эҳтимол билан «ПСЖ» бўладиганга ўхшаб турибди. «Даилй Миррор» нашрининг хабар беришича футболчининг агенти ҳозирда Парижда эмиш. «Реал Мадрид» уни сотиб юбориш эвазига имкониятлари очилиб бораётган Регилоинга ўйин амалиётини тақдим этиш имконига эга бўлади.

Серхио Рамос

Кўпчилик бу фикрга қўшилмаслиги мумкин, аммо статистика ўз сўзини айтади. Кейинги мавсумда 34 ёшни қаршилайдиган футболчи аввалги тезлиги ва жанговарлик ҳусусиятларини йўқотганига анча бўлган эди. «Реал Мадрид»нинг фантастик ўйинлари эвазига ҳимоядаги хатолар кўзга ташланмас, бир қарашда ҳаммаси жойидадек кўринган эди. Бу мавсумдаги омадсиз ўйинлар эвазига ҳимоядаги хатолар яққол кўриниб қолмоқда. «Примерода» «Реал Мадрид» ўртамиёналардан ҳам кўпроқ тўп ўтказиб юбораётгани сўзимизга исбот бўла олади. Рамоснинг ноўрин қизил карточкалари ва ҳокимиятга интилувчи ҳарактери «Реал»нинг фойдадан кўра зарарига ишламоқда. Бежизга Зидан келиши билан «Порту» марказий ҳимоячиси Эдер Милитанни ҳарид қилмади. Бундан ташқари Зизу Варанинг қолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда. Агарда Эдер Милитан ва Варан жуфтлиги ишга тушадиган бўлса,  «Реал Мадрид» ҳимоядаги ўйинини кучайтириши аниқ. Шундай экан Рамоснинг клуб олдидаги буюк ҳизматлари учун минатдорчилик билдирган ҳолда келажак ҳақида қайғуриш керак. Акс ҳолда кейинги мавсумда ҳам клубда ички низолар пайдо бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Киритилди: 21.04.2019 17:32. Ўқилди: 15821 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.