Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кимлар грандлар эътиборида турибди?


Футболчилар доимо кучли клубларда ўйнашни орзу қилишади ва шу мақсад сари интилишади. Бу табиий ҳол. Ким ҳам ўз иқтидорини катта ареналарда намоиш этишни хоҳламайди дейсиз? Бугун ана шундай иқтидор эгалари ҳақида сўз боради.

Торген Азар

Бир неча йиллардан бери акаси Эденнинг соясида қолиб кетаётган Торген Азар «Бундеслига»да ўз ўрнини топиб кетди. «Боруссия Мюнҳенгладбеҳ»  клуби сафига бориб қўшилганида унинг ёши 20 дан ўтган, машҳур акасининг номидан фойдаланадиган футболчидек кўринган эди, бироқ ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Футболчи кетма-кет ажойиб мавсумларни ўтказиб жамоасининг етакчисига айланиб улгурди. Ўтган мавсумда футболчи ҳар бир учрашувда ўртача 3 та ўткир пасни ижро этган бўлса, бу мавсумда  кўрсатгични 3,7 та кўтаришга муваффақ бўлди. Боз устига бу мавсумда қаҳрамонимиз 20 тадан кўпроқ гол уришни ҳам уддасидан чиққан. Бу унинг ўсиб бораётганидан далолат. 26 ёшлик футболчининг бу мавсумда кўрсатаётган ўйинлари кўплаб грандлар эътиборини тортмқода. Айниқса, Клопп футболчи билан жиддий қизиб қолган. «Бундеслига» футболчиларини клубда кўришни ҳуш кўрувчи мураббий кейинги мавсумда Белгиялик футболчини таркибига қўшиб олмоқчи. Ҳозирда Торгеннинг трансфер суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу эса гранд клубларни  янада қизиқтириб қўйиши аниқ.

Никола Пепе

«Лилль» клуби иқтидорларни кашф этиш борасида мақтана оладиганлар сирасига киради. Эден Азар ва Жервиниодек футболчиларни етказиб берган клуб ҳозирда «Лига 1» да ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Айниқса Пепенинг ўйинлари мухлисларга завқ улашаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Ҳужумнинг исталган позициясида ҳаракат қила оладиган универсал футболчи  АПЛ грандлари эътиборида турибди. Тезкор, курашлардан қочмайдиган ҳужумчи бу мавсумда 23 ёшга тўлишини инобатга олсак, унинг навбатдаги клуби грандлардардан бири бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда унга «Арсенал» жиддий қизиқш билдирмоқда. «Конанирлар» ҳужумчи учун 40 миллиондан воз кечишга тайёр эканлигини эълон қилишди. «Лилль» эса футболчисини қимматроқ сотиш ниятида. Кўрамиз воқеалар ривожи қандай якун топар экан?

Филип Мах

«Аугсбург» клуби қанот ҳимоячиси кучсиз клубда ҳам ўзини кўрсатиши мумкинлигини ҳаммага исботлаб қўйди. Ўтган мавсумда «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» клублари таклифини рад этган футболчи бу мавсумни фантастиc даражада ўтказмоқда. Бу мавсум унинг ҳисобида 2 та гол ва 15 та ассист бор эканлиги сўзимизга яққол исбот бўла олади. Элитада жон сақлаш учун кураш олиб борадиган клуб футболчиси ҳар учрашувда 3 та ўткир пас беришига ишониш қийин. Ҳозирда футболчининг тахминий қиймати 20 миллион еврони ташкил этмоқда. Аммо футболчи учун асосий давогар «Манчестер Юнайтед»уни қўлга киритиш учун бунданда кўпроқ бера олади. Сулшер уни Эшли Янгнинг ўринбосари сифатида кўраётгани трансфернинг ҳадемай амалга ошиши билан тугаса, ажаб эмас.

Себастьян Алле

Голландиянинг «Утрехт» клубида 98 та учрашувда майдонга тушиб, 60 гол урган футболчини ўтган мавсумда ҳарид қилган «Айнтрахт Франкфурт» клуби унинг трансферидан яхшигина пул ишлаб олиши мумкин. «Бундеслига» баҳсларида фойдали иш койфиссиенти Левандовскийникидан ҳам баланд бўлган футболчининг совчилари кўпайиб бормоқда. Ёвич, Ребич, Себастьян Алле учлиги ҳозирда нафақат Германия, балки бутун Европани ўзига қаратишга муваффақ бўлди. Баланд бўйли совуққон ҳужумчини «Эвертон» ва «Арсенал» ўз сафида кўриш мақсадида клуб билан алоқага чиққан бўлсада, ҳозирча унинг кетиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Французнинг ўзи тезроқ топ клубга ўтиш мақсадида клуб таклиф қилган шартномага қўл қўйишдан бош тортди ва ўзини сотиб юборишларини илтимос қилди. У марказий ҳужумчи бўлишига қарамасдан, ярим ҳимоя ва қанотда ҳам ишончли ўйин кўрсата олади. У ўзининг айнан шу ҳислатлари учун ҳам кўплаб грандларнинг эътиборини ўзига қарата олди.

Киритилди: 23.04.2019 18:13. Ўқилди: 10923 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.