Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» ва Бэйл ўртасидаги муаммо анча жиддий тус олмоқда

«Реал» кеча Испания чепмионатининг сўнгги тури доирасида «Бернабеу»да «Бетис»га имкониятни бой берди (0:2).

Мазкур ўйин якунланганидан кейин «Мадрид» футболчилари майдонга чиқиб, мухлисларга миннатдорчилик билдиришди. Учрашувни захирада ўтириб кузатган Бэйл эса ўйин якунланиши билан тезда кийиниш хонасига йўл олди. Натижада у қолган футболчилар билан ишқибозларга миннатдорчилик билдириш учун майдонга чиқмади.

Роналду клубни тарк этганидан кейин у етакчи бўлиши тахмин қилинган эди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Уэльслик футболчи Лопетеги пайтида жароҳат олгунга қадар доимий равишда бошланғич таркибда майдонга тушди. Шунингдек, Солари бошқарувида Бэйл ўз ҳисобига 10та гол ёзди. Ҳаттоки у Зидан бошқарувидаги дастлабки ўйинда гол урди. Аммо мавсумнинг сўнгги қисмида муаммоларга дуч келди.

Гарет сўнгги 3та ўйинда майдонга тушмади: «Вильярреал» ва «Сосьедад»га қарши ўйинларда қайдномага киритилмаган бўлса, «Бетис»га қарши учрашувда захирада қолди. Кечаги баҳснинг 52-дақиқасида мураббийлар штаби захирадаги футболчилардан чигалёзди машғулотини ўташни сўради. Аммо Бэйл ўз жойидан қимирламади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у майдонга тушмаслигини билар эди.

Кўпчилик мавсум сўнгида британиялик футболчи "Қироллик клуби"ни тарк этишини кутмоқда. Аммо бу иш осонлик билан рўй бермайди. Журналист Фернандо Бургос тарқатган хабарга кўра, футболчи ўйиндан кейин қаттиқ хафа бўлган ва кийиниш хонасида: «Шартномам якунланишига ҳали 3 йил бор. Агар улар менинг кетишимни истаса, ҳар бир мавсум учун 17 миллион евро тўлаши керак. Акс ҳолда мен клубда қоламан. Футбол ўйнамасдан, фақат гольф ўйнашимга тўғри келса, мен у ишни қилишга тайёрман», — дея таъкидлаган Бэйл.

"Реал"ни келаси мавсумда жиддий ўзгаришлар кутмоқда. Жумладан, жамоа 200 миллион еврога ўйинчи сотиб, 300 миллион еврога янги футболчилар сотиб олмоқчи. Барча режалар амалга ошса, Зидан кейинги мавсумда барча совринлар учун кураш олиб бормоқчи.

Киритилди: 20.05.2019 11:49. Ўқилди: 16085 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.02.2026. Ла-лига. 25-тур.
22:30
Осасуна
2-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Бенфика

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.