Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан мавсумни ёмон ўтказган 3 та шогирдининг номини айтди

Дарҳақиқат, бу мавсумда «Реал Мадрид»нинг ишлари умуман юришмади ва клуб ўз мухлисларини ранжитди. Якунланган мавсумни сарҳисоб қилиш вақти бўлди десак, адашамаган бўламиз. Бугун эътиборингизга мавсум якунида Зидан томонидан энг кўп танқидга учраган футболчилар ва Зиданнинг улар тўғрисдаги фикри билан танишиб чиқамиз.

Марсело

Тўғри, бу мавсумни жуда бўш ўтказди. Тан оламан, бу Марсело мен кўрганларим ичидаги энг кучсизи ва лаёқатсизи. Шундай бўлсада, ҳаёт тўхтаб қолмайди ва у давом этади. Агарда биз уни қўйиб юборадиган бўлсак, «Реал Мадрид»да муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Эндиликда, унинг диетаси ва ўз устида ишлаши борасида тўлиқ бошқарувни ўз қўлимга оламан ва дангасалик касалига учраган Марселони катта футболга қайтаришга уруниб кўраман.

Дарҳақиқат, Маарсело бу мавсумни жуда бўш ўтказгани етмаганидек, Регилонга асосий таркибдаги ўрнини ҳам бой бериб қўйди, ҳисоб. Шундай бўлсада, мураббий унга ишонишда давом этмоқдами, демак, биз ҳам воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Иско

Мен унинг Солари билан жанжаллашиб қолганидан хабарим  бор эди. Унинг бу иши ўзининг келажакдаги режаларини ўзгартириб юборганини Иско энди тушунмоқда. Ҳозир унинг клубда қолиш, ёки кетиши ҳақидаги саволлар тобора кўпайиб бормоқда. Агарда Иско ўзини йиғиштириб олиб, аввалгидек катта куч билан машғулотларда ишласагина унинг «Реал Мадрид» учун фойдаси тегиши мумкин. Акс холда, биз у ҳақида бошқа клублар томонидан берилган исталган таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз!
 

Бу мавсумда Испаниялик футболчи қарийиб 6 килогарамм ортиқча вазн билан мавсумни тугатгани кишини ҳайратда қолдиради. Соларининг уни асосий таркибдан четлатгани футболчини руҳий зарбага учратди ва у мавсум сўнгигача ўзига кела олмади. «Реал Мадрид» катта эҳтимол билан Искони ёзда сотиб юборадиганга ўхшаб бормоқда!

Гаррет Бейл

Кўрамиз,  Бейл қолармикан. Агарда мен бошқа бир футболчини майдонга ташлаганимда, нега ундай? нега бундай? деган саволлар пайдо бўлавериши табиий. Ман яна айтаман. Агарда, менинг ўйин услубимга қайсидир футболчи мос келамаса, ёки ўша футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолса, менинг жамоамда унга жой йўқ! Бундай сўзларни ҳазм қилиш жуда оғир, айниқса, бу клубдан кўплаб совринларни ютган бўлсанг. Агарда менда 4 та ўйинчини алмаштириш имкони бўлгани тақдирда ҳам, мен Бейлни майдонга туширмаган бўлар эдим У «қироллик клуби»савиясида футбол намойиш этмаяпти ва ўз устида ишалшдан батамом тўхтаган!

Бу футболчига аввалги мақолаларда ҳам тўхталганимиз учун ортиқча таъриф бериб ўтиришни лозим топмадик. Бейл ўзининг сўнги интервьюларидан бирида «3 йил гольф ўйнаган тақдиримда ҳам мен бошқа клубга ўтмайман», дея очиқчасига баёнот берди ва охиригача курашмоқчи эканлигини ҳаммага яна бир бор англатиб қўйди.

Киритилди: 24.05.2019 22:33. Ўқилди: 16607 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.02.2026. Ла-лига. 25-тур.
22:30
Осасуна
2-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Бенфика

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.