Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

International Champions Cup. «Реал» пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Халқаро чемпионлар кубоги мусобақаси доирасида "Реал" ва "Арсенал" клублари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг бошидаёқ мадридликлар ўнг қанот ҳимоячиси Начо иккита қўпол хатога йўл қўйди ва иккита сариқ карточка оқибатида майдонни тарк этди. Дастлаб Ляказетт пенальтидан самарали фойдаланган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Обамеянг яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Бўлим тугамасидан "қовун тушириш" навбати "Арсенал" ҳимоячиси Папастатопулосга келди. У икки дақиқа ичида иккита "сариқ" олиб, майдонда сон жиҳатда жамоаларни "тенглаштириб" қўйди.

Иккинчи бўлим бошида эса Зидан шогирдлари иккита чиройли ҳужум ташкил қилишди ва рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Дастлабки голни Бэйл, иккинчисини эса Асенсио ўз ҳисобига ёзди.

"Арсенал" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "канонирлар"нинг ёш футболчиси иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Регламентга кўра, дуранг билан якунланган ўйиндан сўнг пенальтилар серияси амалга оширилди. Ўйин сўнгида асосан ёш футболчилар билан майдонда қолган лондонликлар "лотерея"да имкониятни бой беришди.

International Champions Cup.
Реал Мадрид Испания – Арсенал Англия 2:2 (0:2, 2:0, 0:0, 0:0), пенальти серияси - 3:2
Голлар: 0:1 – 10, пенальти Ляказетт, 0:2 – 24 Обамеянг, 1:2 – 56 Бэйл, 2:2 – 59 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас (Куртуа, 46), Начо, Рамос (Адри, 65), Карвахаль (Одриосола, 46), Менди (Марсело, 46), Васкес (Иско, 46), Кроос (Фидальго, 65), Модрич (Сеоане, 65), Азар (Бэйл, 46), Бензема (Асенсио, 46; Винисиус Жуниор, 65), Йович (Варан, 16).
Арсенал – Мартинес, Чемберс, Папастатопулос, Колашинац, Женкинсон, Ўзил (Сака, 74), Мхитарян (Нелсон, 75), Жака, Уиллок (Монреаль, 46), Обамеянг (Burton, 75), Ляказетт (Нкетиа, 74).
Огоҳлантиришлар: Начо (5), Карвахаль (26), Папастатопулос (38).
Четлатишлар: Начо (9), Папастатопулос (40).

Киритилди: 24.07.2019 06:04. Ўқилди: 11858 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.