Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳамес яна қувғин бўладими?

Сешанба куни «Реал» Истанбулда жуда қийин учрашув ўтказган бўлсада, керакли натижани қайд этишга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор. Бир қарашда ўзининг иккинчи имконидан фойдаланаётгандек кўринган Ҳамес Родригес иккинчи бўлимдагина майдонга тушди. Ҳозирча колумбиялик футболчи жамоадаги ярим ҳимоячилар қаторида энг номдорларидан бири бўлиб турган бўлсада, унинг Мадридда қолиши катта савол остида турибди. Хўш ҳозирда Зидан қўл остидаги ярим ҳимоячиларнинг аҳволи ва клубда тутган ўрни қандай? Бугун ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Казимиро

Асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчиси саналадиган Казиморо Зиданнинг энг ёқимтой футблчиси саналиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мавсумда қаҳрамонимиз майдон марказидаги барча нуқтада меҳнат қилишга муваффақ бўлган эътиборга молик. Айнан унинг ишончли ўйини туфайли «Реал Мадрид» қанотлардан фойдаланган холда позицион ҳужумга ўтиши йки тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин. Ҳозирда Казимиро клубдаги ярим ҳимоячилар ичида энг фойдалиси десак, адашмаган бўламиз.

Лука Модрич

Амалдаги «олтин тўп» эгаси Зидан томонидан қадрланадиганлар сирасига киради. Ушбу мавсумда жароҳатларга ўралашиб қолган бўлсада, Зидан унинг асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Модрич Зидан ўйин фалсафасига кўра, «қироллик клуби»нинг мияси вазифасини бажаради. Аслида ушбу позиция Ҳамес Родригесники бўлсада, Колумбия терма жамоаси сардори 34 ёшлик хорватни четга суриб ташлай олмаяпти.

Тони Кроос

Мавсум бошида кўплаб мухлис ва мутахассислар германиялик футболчининг келажагига шубҳа кўзи билан қарашгани рост. Қувонарлиси шундаки, Кроос ўзининг аввалги спорт формасини тиклаб олишга муваффақ бўлди ва ўта сифатли футбол намойиш этмоқда. Сўнгги учрашувларда «Реал Мадрид»нинг ўйин темпини белгилаб бераётган ярим ҳимоячи ЙЧЛ доирасидаги учрашувларда ҳам ўзини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда. Бундан кўриниб турибдики Тони ўзининг майдон марказидаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас.

Феде Валверде

21 ёш бўлишига қарамай, уругвайлик ярим ҳимоячининг майдондаги ҳаракатлари таҳсинга сазовар. Ушбу мавсумда Ҳамесдан кўра ишончлироқ кўринаётган Валверде «Галатасарай»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқага қадар тўп сурди. Феде 79 дақиқа давомида Зидан томонидан берилган барча вазифани аъло даражада бажарди ва мухлислар олқишига сазовор бўлди. Унинг ўрнига майдонга тушган Ҳамес Родригес эса, ўйин темпини пасайтириб юборди. Балки у Зидандан айнан шу кўрсатмани олиб майдонга тушгандир? Яна ким билади дейсиз?

Ҳамес Родригес

Бир қарашда футболчининг «Бавария»дан қайтиб келиши барча нарсани ўзгартириб юборгандек бўлсада, аслида ҳаммаси ўз ўрнида турибди. Зидан ҳалигача Ҳамесга бўлган муносабатини ўзгартирганича йўқ. Ҳозирча қаҳрамонимиз юқорида номи зикр қилинган футболчилардан бири ўйинда қатнаша олмасагина асосий таркибда кўриниш бермоқда. Акс холда, учрашувни Заҳира майдонида кузатишдан бошқа чора топа олмаяпти.

Иско

Испаниялик ярим ҳимоячи бу мавсумда Зидан томонидан унутиб қўйилганлар ичида пешқадам. Афсуски футболчинин ўйини Сантияго Солари даврида кескин пасайиб кетди ва Изко анча вақт ўтган бўлсада, спорт формасини тиклай олмаяпти. Футболчи катта эҳтимол билан ўз фаолиятини кейинг мавсумда бошқа клубда бошласа, ажаб эмас.

Киритилди: 25.10.2019 19:42. Ўқилди: 6805 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.