Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал Мадрид»нинг янги асрдаги энг омадли харидлари

Мадрид суперклуби янги асрда кўплаб футболчиларни харид қилган бўлсада, барча трансферларни ҳам оадли деб бўлмайди. Бугун "Реал Мадрид" клуби томоонидан 21-асрда амалга оширилган энг омадли трансферларни ёдга оламиз.

Марсело

Бразилиялик қанот ҳимоячиси  кўп гол киритган футболчилар қаторида бўлмаса-да, унинг «Реал Мадрид»нинг сайёрамизнинг биринчи рақамли жамоасига айланишида тутган ўрни беқиёс. Тўғри, у ҳозирда ҳавас қилса арзигуллик формада эмас, бироқ бу унинг клубда кўрсатган хизматларига соя сола олмайди. Зидан давридаги тўхтатиб бўлмас «Реал Мадрид»нинг ажралмас бўлаги сифатида майдонда мўъжизлар кўрсатган Марсело қанот ҳимоячиларининг футболда тутган ўрни қанчалар улкан эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди. Зидан унинг қанотини ўйинлар чоғида жангнинг асосий фронтига айлантирар, Марсело эса, ҳужум ва ҳимояда бирдек ишончли ўйин намойиш этишни ортиқча қийинчилисиз уддалар эди.


Карим Бензема

Франциялик футболчи 2009-йилда «Реал Мадрид» сафига келиб қўшилганида, деярли барча уни захира футболчисига айланиб қолишини тахмин қилган эди. 10 йил давомида тўпурарликка даъво қилмаган марказий ҳужумчи жамоанинг энг фойдали футболчиларидан бирга айланиб улгурди. Айниқса, Зидан қўлостида футболчи ўзининг янгги қирраларини намойиш этишни бошлади. Марказий ҳужумда тўп суришига қарамасдан, асосан жамоадошлари учун голли вазият яратиб бериш билан шуғулланишни хуш кўрувчи Карим ҳозирда клубнинг чинакам етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Тўғри, янги асрда «қироллик клуби» кўплаб кучли ҳужумчиларни харид қилди, бироқ улардан ҳеч бири Бенземачалик клуб учун фойда келтира олмади.

Серхио Рамос

Замонавий футбол оламидаги энг кучли ҳимоячиларидан бири саналган Серҳио Рамос учун «қироллик клуби» атиги 27 миллион евро тўлаган, холос. Дарҳақиқат, ҳозирда жамоа етакчиси сифатида қолганлардан ажралиб турадиган ҳимоячи ўзининг энг «гуллаган» даврларини айнан Мадрид клуби сафида ўтказди. «Эл Капитано» нафақат ҳимояда ишончли, балки ҳужумда ҳам жуда фаол тўп тепиши билан қолган ҳимоячилардан ажралиб туради. У томонидан киритиладиган голлар эса, бутун бошли тарихни ўзгартириб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, ҳозирда унинг ўйинида бироз пасайиш кузатилаётган бўлиши мумкин, бироқ Рамос ҳали-ҳамон ўта юқори савияда ўйнамоқда ва асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас.

Зайниддин Зидан

Туриннинг «Ювентус» жамоасидан ўша даврлар учун «даҳшатли» суммага (73 миллион евро) харид қилинган француз ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан тўлиқ оқлади. Зидан ўз даврида Мадрид клубининг асосий футболчиси эди. У ўйин давомида ажойиб узатмалар берар, рейдлар уюштирар, тўп учун курашда фаол бўлибгина қолмай, жуда муҳим голларни киритар эди. Зиданнинг фантастик техникаси ҳақида жуда узоқ сўзлаш мумкин. Бундан ташқари, Зиданнинг жамоага келиши «Реал Мадрид»нинг бошқа давлатларда ҳам мухлислари сони ўсишини таъминлади. Унинг номи туширилган футболкалар шу қадар кўп сотилдики, «қаймоқранглилар» футболчига сарфлаган пулларидан бир неча баробар кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлишди. Энг муҳими эса, айнан Зидан «Реал Мадрид»нинг «галактикос»га айланишида катта роль ижро этди.

Роналду

«Реал Мадрид» клубининг барча замонлардаги энг яхши футболчисининг ушбу рўйхатда биринчи поғонани қўлга киритишига ҳеч ким шубҳа қилмаганни аниқ. «Реал Мадрид» сафида энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатида барчадан ўзиб кетган Криш  бутун бошли «галактикос» амалга ошира олмаган ишни бир ўзи уддалашга муваффақ бўлди. Айнан унинг Лео Месси билан рақобати миллионлар ўйинини миллиардлар ўйинига айланишига сабаб бўлди. Очиғи, унинг «Реал Мадрид» учун қанчалар омадли трансфер бўлгани ҳақида сўзлаш шарт эмас десак, умид қиламизки, адашмаган бўламиз.

Киритилди: 29.10.2019 01:43. Ўқилди: 9778 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.