Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»нинг янги юлдузи: нега айнан Родриго?

Очиғи, сўнгги йилларда «Реал»да ўйнаган ва ўйнаётган кўплаб иқтидорларни жамоанинг келажаги, «янги Роналду» дея эътироф этишди. Аммо шу пайтга қадар ҳеч бир ёш иқтидорда ўзгача хислат, ўзгача иқтидор сезилмаётганди. Винисиус Жуниор дриблинг борасида яхши, аммо ақлли қарор чиқаришда оқсоқланади, Браим Диас эса жароҳатлар гирдобида. Айни шу пайтда эса Зидан катта саҳнага Родригони олиб чиқди.

Кеча «Галатасарой»га қарши ўйинда бу йигитча хет-трик қайд этди. Мени қойил қолдиргани учала голини ҳам ақлли қарор билан киритди. Биринчисида рақибларни алдаб ўтиб, дарвозабоннинг ожиз томонини кўра билди ва чап оёқда узоқ бурчакни нишонга олди. Ҳаммасини пухта амалга оширди. Очиғи, ёш футболчининг ЕЧЛ доирасидаги расмий ўйинда бунчалик хотиржам ҳаракат қилиши қойил қолдирди. Иккинчи голида ҳам шундай жиҳат кузатилди: бош билан шунчаки зарба бермади, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб, посбон қайтара олмайдиган тарзда зарба йўллади. Учинчи голида ҳам керакли вазиятда керакли жойда пайдо бўлиб, айёрона зарба йўллашни уддалади.

НИМАЛАР МАЪЛУМ?

Тўлиқ исми — Родриго Силва де Гоис

Туғилган санаси — 2001 йилнинг 9 январи.

Туғилган жойи — Озаску, Сан-Паулу, Бразилия

Фуқаролиги — Бразилия, Португалия

Родриго 10 ёшида «Сантос» академиясига қабул қилинган. 2017 йил мартида жамоа бош мураббийси Доривал Жуниор Родригони Либертадорес кубоги доирасида Перунинг «Спортинг Кристал» жамоасига қарши ўйинда таркибга киритади.

2017 йилнинг 21 июлида йигитча жамоа билан 5 йиллик шартномага имзо чекади, бу унинг биринчи профессионал шартномаси эди. 2017 йилнинг 1 ноябрида «Сантос» бош мураббийси вазифасини вақтинча бажараётган Элано Родригони асосий таркиб футболчисига айлантиради.

2017 йилнинг 4 ноябрида эса Родриго «Сантос» сафида биринчи бор асосий таркибда майдонга тушади. Ўшанда клуб чемпионат доирасида «Атлетико Минейро» билан куч синашади. 25 ноябрда Родриго профессионал фаолиятидаги биринчи голини киритади: Паулиста лигаси доирасида «Понте-Прета» жамоасига қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлайди.

2018 йилнинг 1 мартида Родриго Либертадорес кубогида дебют қилади. «Реал Гарсиласо»га қарши ўйинда майдонга тушганида футболчи 17 ёшу 50 кунлик эди. Бу билан Родриго «Сантос»нинг Либертадорес кубогида дебют қилган энг ёш ўйинчисига айланади. 2018 йилнинг 15 мартида у ушбу турнирдаги биринчи голини Уругвайнинг «Насьональ» клуби дарвозасига киритади. Бу билан у Либертадорес кубогида гол урган энг ёш бразилиялик (17 ёш, 2 ойу 6 кунлик)ка айланади.

2018 йилнинг 14 апрелида Родриго Бразилия А сериясидаги дастлабки голини уради. У «Сеары» клуби дарвозасини ишғол қилади.

2018 йилнинг 15 июнида «Реал Мадрид» Родригонинг трансфери борасида келишувга эришди. У учун «қироллик клуби» 45 млн евро тўлади.

Родриго «Реал» сафидаги дастлабки ўйинларидаёқ мухлис ва мутахассисларнинг илиқ фикрига сазовор бўлди. Ниҳоят, Зидан унга асосий таркибдан жой бермоқда ва бу футболчининг Европа гранд жамоаси юлдузига айланишида муҳим ўрин тутади.

НЕГА АЙНАН РОДРИГО?

Айни дамда Родригонинг келажаги порлоққа ўхшамоқда. Чунки унда Винисиусдаги довдирлик, Васкесдаги иккиланиш, Йовичдаги ҳаяжон йўқ. У хотиржам, худди «Реал»да анча вақтдан бери ўйнаётгандек. Гарчи тажриба кам бўлса-да, Родриго футбол ўйнаш борасидаги билим етарлича экан. Тўп унга келаётган маҳалдаёқ қандай ҳаракатланиш кераклигини олдиндан режалаштириб олади ва шунга мувофиқ ўйнайди. Футболда эса бу жуда катта аҳамиятга эга.

Ниятимиз Родриго Роналдунинг ўрнини босмасин, "Реал"да Роналдудан кам бўлмаган янги юлдуз — Родриго етишиб чиқсин. Кўз тегмасин!

 

 

Киритилди: 07.11.2019 09:31. Ўқилди: 7706 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.