Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги лойиҳа: “Реал”нинг асосий таркиби қандай бўлиши керак?

Криштиану Роналду кетганидан кейин кучсизлангани айтилаётган “Реал”да айни дамда бошқа муаммолар ҳам талайгина. Зинедин Зидан ҳар бир мусобақада ғолиб чиқа оладиган барқарор асосий таркиб топа олмаяпти, шу боисдан ҳозир ана шу таркибни ўзи шакллантиряпти. Аслида, айни дамда Мадрид клубида ўз соҳасининг устаси бўлган 11 та футболчини топиш мушкул.

Бугундан янги лойиҳага қўл урдик. Унда таркибида муаммолар мавжуд бўлган жамоанинг асосий таркибини тузиб кўрамиз. Бунда клубнинг тактикаси инобатга олинади ва ана шу тактикага мос келадиган футболчилар танланади. Хўш, “Реал”нинг асосий таркиби қандай бўлиши керак?

Дарвозада — Давид Де Хеа

Гарчи охирги ўйинларда бироз яхшироқ ўйнаётган бўлса-да, Куртуа “Реал” даражасига мослаша олмайдигандек кўриняпти. У “қироллик клуби”даги босимни енгишда қийналмоқда. Шу боис унинг ўрнига Давид Де Хеа айни дамда энг муносиб номзод ҳисобланади. Де Хеа нисбатан ёш, тезкор, реакцияси кучли.

Ҳимоя. Ҳимояда Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело

Айни дамда ушбу тўртлик мустаҳкам ҳимоя чизиғини ташкил эта олишади. Агар кимнидир олиб келиш керак бўлса, мен ван Дейкни тавсия қилган бўлардим. Чунки “Реал”га бўйи узун ҳимоячи зарар қилмайди.

Ярим ҳимоя. Марказий ярим ҳимояда менда “Реал”боп футболчи бор, бу — Канте. Франциялик футболчининг тўп билан муомаласи менга жуда ёқади. Охиригача курашади, тўпни рақибдан олиб қўяди ва тезда олдинга ташланади. Очиқ турган футболчини топа олса, тўп билан таъминлайди, топа олмаса, фарқи йўқ ўзи ҳам рақиб жарима майдонига кириб бораверади. Каземиро ҳам ёмон футболчи эмас, аммо у Нголо каби тезкор эмас.

Қанотда эса Де Брюйне номзоди маъқулроқ. Охирги ўйинларда бу футболчи шу қадар аниқ узатмаларни амалга оширяптики, ҳайрон қоласан киши. Кевин де Брюйне анча ақлли футбол намойиш этяпти.

Ҳужум. Айни дамда “Реал”нинг ислоҳотга энг муҳтож қисми — ҳужум чизиғи. Гарчи Роналду кетгач, ҳужумчи ва ҳужумкор футболчилар харид қилинган, клубда яққол ҳужумчилар бор эса-да, ҳеч бири марказий ҳужумчи ролини қойиллатаётгани йўқ. На Карим Бензема, на Лука Йович. “Қироллик клуби”нинг ҳужум учлиги қандай бўлиши керак. Ҳозирги таркибдан Азар ва Родриго қолади. Азар сал озиб, формага кирса, яна аввалги ўйинларини кўрсата олади. Родриго эса туғма иқтидори ва ҳозирги ўйинлари билан асосий таркибга киришга лойиқ.

Бензема “Реал”да 10 йилдан бери ўйнаётган бўлса-да, ҳамон мухлислар ишончини қозона олгани йўқ. Бундан кейин ҳам марказий ҳужумчи сифатида ишончни оқлай олишига ишониш қийин. “Реал”га ҳар бир ўйинда ва ҳар қандай ҳолатда ҳужумчига мос равишда ҳаракат қила оладиган футболчи керак. Номзод ким? Шак-шубҳасиз, Мбаппе. Килианда ҳамма нарса бор, тезлик, зарба, совуққонлик. Қолаверса, ҳали ёш, ғалабага, совринларга ўч. Демакки, “Реал”га у, унга “Реал” керак.

Демак, “Реал”нинг якуний таркиби қуйидагича кўринишда бўлади: Давид Де Хеа — Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело — Канте, де Брюйне, Кроос — Азар, Мбаппе, Родриго.

Хўш, сизнинг вариантингиз қандай? Агар “Реал”га бош мураббий бўлганингизда, қандай таркибни шакллантирган бўлардингиз? Сиз “Реал”да қайси футболчилар ўйнаши керак, деб ҳисоблайсиз?

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 08.11.2019 21:10. Ўқилди: 10601 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.