Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Бошқа давр. Бошқа Манчестер

Ҳозирда youTubeда энг кўп кўрилган архив ўйинлардан бири ҳақида ёзмоқчиман: МЮ – Реал. ЕЧЛ плей оффи. 2003 йил. Буткул бошқа даврлар эди. Касильясдан сўранг у даврнинг қанақалигини:

Испания “абадий омадсиз”, Германия термаси марказида Торстен Фрингс ўйнар, “Барселона” ҳужумида Клюйверт – Савиола билан тандем ҳосил қилган даврлар. “Реал” – галактикос, Роналдо озғингина йигит эди. Манчестер-чи? Манчестер чиндан ҳам Манчестер эди.

Мадридда 1:3 ҳисобида енгилган Фергюсоннинг жангга энг кучлиларини ташлашдан бошқа чораси қолмаган. На илож. Бироқ, тўхтанг, тўхтанг, захира ўриндиғида қоши ёрилган бир йигит кўриняпти. Ҳа-я, Бекҳэм айнан шу ўйиндан олдин Сэрдан бутса зарбасини қабул қилиб олган, мураббийнинг қайсарлиги туфайли асосий таркибдан тушиб қолган эди-ку...

Учрашув ҳаками ким дейсизми? Албатта, Пьерлуиджи Коллина-да, яна ким бўлиши мумкин?! У ўн бир дақиқа ичида икки марта майдон марказидан тўпни ўйинга киритишга рухсат берди. Роналдо “Реал”нинг ҳисобини оширган.

“МЮ” олдинга ўтади ва бўлим тугаши арафасида Рууд ван Нистелрой ҳисобни тенглаштиради. 50-дақиқада Роналдо одамнинг устидан кулаётгандек яна фарқни тиклаб қўйгани ёдимизда...

Кимдир сизга ўша куни бразилиялик сўйлоқни ушлаб қолиш мумкин эди, деса, ишонманг, бунинг имкони мутлақо йўқ эди. Спортда шунақа дамлар бўлади. Рафа Надаль ўз китобида бу ҳақда зўр тушунтириб берган: “Федерер баъзи ўйинларда мукамалликнинг чўққисига шу қадар чиқиб оладики, унга қарши ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини англайсан ва бу бўрондан камроқ талафот билан чиқишни ўйлаб кутишдан бошқа чоранг қолмайди!”

Иван Эльгера бўшашган жамоасининг автоголига муаллифлик қилганда 52-дақиқа ўтиб бораётганди.
Роналдо “Олд Траффорд” устидан кулишда давом этади: 59-дақиқа – 2:3. Биринчи учрашувда ҳам “Реал” учта гол урганини эсланг, қизил иблислар уйларида нима қилишмоқчи ўзи?! Роналдо бошқа бунақа ўйин ўтказмади. Ягона феноманал ўйин сифатида эслаб юриш учун қилгандир балки.

Сэрнинг ўша оқшом чиндан ҳам гений эканини кўрганмиз. Яна. Бекҳэмни, қоши ёрилган Бекҳэмни, хотини Мадриддан уй олиб қўйгани маълум бўлган Бекҳэмни халоскор ролида ўйнаш учун жангга ташлаган. Бекс ҳам худди Роналдо сингари бошқа такрорланмайдиган ўйинини ўша оқшомга атаб қўйганди. 71-дақиқагача шундоғам бешта гол кўрган мухлислар – ичида бир йигитнинг хет-триги бор – Дэвиднинг жаримасига чидашлари мушкул эди. Бекҳэм шахсий коллекциясида сақлайдиган бу зарбасини Касильясни қимирлатмаган ҳолда йўллаган.

85-дақиқада Бекс яна гол уради. Тасаввур қилинг, 4:3 ва ўйин тугашига 6-7 дақиқа бор. Икки гол ва биринчи ўйинда хотиржам енгган, жавоб баҳсида Роналдо хет-трик амалга оширган кечада “Реал” мусобақадан чиқариб юборилади. Йўқ, МЮ ўша куни 99-йилги эртакнинг давомини ёза олмади, бироқ ушбу ёрқин учрашувни келажак авлод учун олиб қўйди:

Ёш болакайлар, Париж жамоасини зўр деб ўйлаётган, Сити кўчаларидаги байрамни live томоша қилаётган янги авлод аср аввалида Манчестернинг қизил томонида мана шунақа даҳшатли камбэклар, голлар ва асрга татигулик қаҳрамонликлар кўрсатилганини кўриб олишлари учун сақлаб қўйган бўлса керак. Йўқ, йўқ, бошқа нарса учун кўпроқ – ҳозирги МЮ футболчиларини шу планка бўйича ўйнашга мажбур қилиш учун. Шу даражага интилиш учун. Бу либосни шунақа қаҳрамонлар кийишга ҳақлилигини эслатиб туриш учун.
Ютқазилган ўйинлардан ҳам роликбоп кадрлар қолдириш учун жамоа камида МЮ бўлиши керак, тушуняпсизми?

Ўтмишнинг энг ёрқин клубини шу боис ҳам ўша пайтда барча-барча, душман клуб мухлислари ҳам ич-ичларидан ҳурмат қилишганига энди ажабланмаётган бўлсангиз, мен тушунтирмоқчи бўлган гапларимни етказа олибман.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 27.11.2019 22:37. Ўқилди: 6562 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.