Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мухлислар ташрифи бўйича қайси гранд олдинда?

Европа яшил майдонларида ўтадиган ҳар бир учрашув футбол мухлислари учун чинакам байрамга айланиб кетади десак, адашмаган бўламиз. Мухлислар ўз севикли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун шахарнинг турли томонларидан стадионга оқиб келишади. Айниқса, Европанинг грандалри майдонга тушса, жамоанинг улкан стадионларида ҳам бўш ўриндиқлар қолмайди. Бугун ўз уй учрашувларини доимо аншлакда ўтказадиган 5 та жамоа ҳақида сўз юритамиз.

“Реал Мадрид” – Сантияго Бернабеу

Европа Чемпионлар лигасида кетма-кет 3 бор зафар қучган клуб мухлисларнинг чинакам ёқимтойи десак, адашмаган бўламиз. “қироллик клуби” уй учрашувларини ўтказувчи Сантияго Бернабеу ўйингоҳида жамоани қўллаб турувчиларнинг сони сўзимизга исбот бўла олади. Афсуски, жамоанинг натижалари бироз пасайгач, стадионга келувчиларнинг сони ҳам бироз кичрайди. Клуб раҳабралри мухлисалрни ортга қайтариш учун катта трансферлар керак эканлигни яхши ҳис этиб туришибди. Ўз бағрига 81 минг мухлисни сиғдира олувчи стадионга айни дамда ҳар бир ўйинга ўртача 63,073 та мухлис ташриф буюрмоқда.

 “Манчестер Юнайтед” – “Олд Траффорд”

“Қаймоқранглилар” мухлисларидан фарқли ўлароқ “қизил иблислар” фанатлари жамоани қўллаб-қувватлашни сусайтиришганича йўқ. жамоанинг уй учрашувлари учун чиқариладиган чипталар сонияларда сотилиб кетиши анъанага айланиб улгурган. 1910-йилда қурил битирилган “Олд Траффорд” ўйингоҳи ҳали-ҳамон мухлисларнинг севимли стадиони бўлиб турибди. Ўз бағрига бир 74 994 мухлисни сиғдиришга қодир аренада ҳар бир ўйинда ўртача 74 505 та мухлис кузатиб бормоқда. Бу деярли 100 фоизлик кўрсатгич дегани!

“Бавария” – “Альянц Арена”

 

Бой ўтмишга эга клуб ўз стадиони билан ҳар қанча мақтанса арзийди. Замонавий ёки қулайлиги билан эмас, стадионга ташриф буюраётган мухлислар сони билан. Жамоа уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган “Альянц Арена”нинг умумий сиғими 75 мингни ташкил этади. Энг қизиғи шундаки, жамоанинг уй учрашувларига чипта сотиб олишнинг иложи йўқ. Барча чипталар мавсум бошида йиллик абонамент кўринишида сотилиб кетгани етмаганидек, ҳар бир ўйинда ўртача 75 минг мухлис “Бавария”га мухлислик қилади. Жамоа тез орада ўз аренасини катталаштириш ҳақида бош қотиришига тўгри келадиган кўринади.

 

“Барселона” – “Камп Ноу”

 

Католония клуби деярли бутун Католония қўллаб-қувватлаб тургани боис, жамоанинг улкан стадонида ҳар доим ҳам бўш ўриндиқ топиш жуда мушкул. Жамоа 1957-йилдан бунёд этилган “Камп Ноу” 2008-йилда тўлиқ таъмирланди ва Европанинг энг улкан стадионига айланди. Айни дамда стадион ўз бағрига бир пайтнинг ўзида 99 354 та мухлис учун ўз эшикларини очишга қодир. EЧЛ учрашувларида стадион тўлиқ тўлишига қарамай, ички мусобақалардаги ўйинларида бўш жойлар етарлича топилади. Ҳисоб-китобларга қараганда, ўтган йил давомида жамоанинг ҳар бир ўйинини ўртача 75 203 та мухлис бевосита стадиондан кузатган.

“Боруссия Дортмунд” - "Сигнал Идуна Парк"

Дортмундлик мухлислар нафақат Германия, балки бутун Европадаги энг содиқ мухлислар десак, адашмаган бўламиз. Жамоа кўрсааётган натижадага қарамай, мухлислар “Сигнал Идуна Парк”да уларни ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қилишади. Бу ерга футбол атмосферасини ҳис қилиш учун Европанинг турли нуқталаридан мухлислар ташрифи сўнгги йилларда кескин ортиб кетди. Жамоа ўйинига қўлдан чипта олишни истаганлар камида 3 минг евронинг бахридан ўтишлари талаб этилади. “Сигнал Идуна Парк” 81 335 мухлисга мўлжалланган. Ортда қолган йил давомида ҳар бир ўйинда стадионга ўртача 80 813 мухлиснинг ташрифи кузатилди. Бу Европадаги энг юқори кўрсатгич.

Киритилди: 05.01.2020 14:45. Ўқилди: 8723 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.