Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мадридда "Реал"га гол урган россияликлар

Кеча Ла Лиганинг навбатдаги турида "Реал" "Сельта"ни қабул қилди. Виголиклар сафида россиялик ҳужумчи Фёдор Смолов ҳисобни очди. Хўш, Мадридда яна қайси россиялик футболчилар "Реал"га гол уришган? Қуйида шу ҳақда гаплашамиз. 

Игорь Корнеев

1992 йилнинг ноябрида «Эспаньол» «Реал»га «Сантьяго Бернабеу»да мағлуб бўлади (1-3). Биринчи голни эса россиялик ярим ҳимоячи Игор Корнеев 32-дақиқада киритади. У иккинчи бўлимда захирага олинади.

Дмитрий Радченко

Россиялик ҳужумчи кетма-кет икки мавсумда "Реал" дарвозасини ишғол қилади. 1993 йилда "Расинг" сафида Мадридга ташриф буюради. 39-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқади, аммо якунда жамоаси мағлуб бўлади.

1995 йилда эса "Расинг" "Реал"ни мағлуб этади. Бу ўйиннинг 52-дақиқасида Радченко "Барселона"нинг ҳозирги устози Кике Сетьеннинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштиради. 80-дақиқада эса Дмитрий Поповнинг голига ассистентлик қилади. Шунингдек, Радченко Чемпионлар кубогида "Спартак" сафида "Реал" дарвозасига иккита гол уриб, дубль қайд этган.

Дмитрий Попов
«Расинг» сафида ярим ҳимоячи Попов 1994/1995 йиллардаги мавсумда икки марта гол урган. Биринчи марта Сантандер клуби Мадридда енгилган – 1:3. Дмитрий 60-дақиқада гол уриб, 2:0 ҳисобини 2:1 кўринишига келтирган. Ўз уйида эса «Расинг» «Реал»ни худди шу ҳисобда мағлуб этган. Попов 64-дақиқада голли узатмани амалга оширган, кейин эса Радченконинг узатмасидан кейин жамоасининг 3-голини киритган. 

Олег Саленко
Саленко 1994 йилда Испания кубоги 1/8 финали биринчи ўйинида "Реал" дарвозасига иккита гол урган. Саленконинг голлари «Валенсия»га «Сантьяго Бернабеу»да 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган. Аслида, Мадрид клуби Раулнинг голидан кейин ҳисобни очганди, аммо Саленко 27 ва 55-дақиқаларда гол уриб, жамоасига 3 очко тақдим қилган.

Валерий Карпин

"Ростов"нинг ҳозирги мураббийи Валерий Карпин ҳам «Реал» дарвозасига гол урган. 1996/1997 йиллардаги мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да "Валенсия" "Реал" билан тўқнашади. Шу ўйинда Карпин 9-дақиқада ҳисобни очади. Аммо якунда "кўршапалаклар" 2:4 ҳисобида енгилади. 2003/2004 йиллардаги мавсумда эса "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган Карпин "Реал" дарвозасига яна гол уришни уддалайди. Бу гол эса жамоасига ғалаба келтиради.

Дмитрий Черишев
Денис Черишовнинг отаси — Дмитрий Черишов «Реал»га гол киритган. «Сантьяго Бернабеу»даги ўйинда унинг жамоаси 1:3 ҳисобида ютқазган. Бу воқеа 1997 йилнинг май ойида содир бўлган бўлиб, у Хихоннинг "Спортинг" клуби шарафини қилган. Дмитрий Мадриддаги ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисобни очганди.

Владимир Бесчастних
"Расинг"да ўйнаган россиялик ҳужумчи кетма-кет уч йил "Реал" дарвозасини ишғол этган. 1996/1997 йиллардаги мавсумда у Сантандердаги ўйиннинг 70-дақиқасида гол киритади. 1997/1998 йиллардаги мавсумда «Сантьяго Бернабеу»даги ўйиннинг 81-дақиқасида ҳам гол уради. 1998/1999 йиллардаги мавсумда Бесчастних Мадридда "Реал" дарвозасига яна тўп киритади. Унинг голи "Расинг"ни мағлубиятдан сақлаб қолади.

Александр Мостовой
"Сельта"да ўйнаган Мостовой "Реал"га қарши ўйинларда энг самарали натижа қайд этган россиялик футболчи ҳисобланади. 1997/1998 йиллардаги мавсумда ярим ҳимоячининг дубли Вигода "Реал" устидан ғалаба келтиради — 2-1. 1998/1999 йиллардаги мавсумда «Сельта» "Реал"ни 5:1 ҳисобида енгади. Мостовой жамоасининг 4-голига муаллифлик қилади. 2002/2003 йиллардаги мавсумда эса «Сантьяго Бернабеу»да дуранг қайд этилади (1:1). Россиялик футболчи 34-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиққанди.

Дмитрий Хохлов

«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Хохлов Ла Лигада "Реал" дарвозасига иккита гол урган. 2001/2002 йиллардаги мавсумда биринчи даврада Мадридда россиялик футболчи ҳисобни очади. Аммо унинг жамоаси мағлуб бўлади — 1:3. Сан-Себастьянда эса "Реал Сосьедад" реванш олишни уддалайди – 3:0. Хохлов 84-дақиқада жуда чиройли гол муаллифига айланади.

 

Киритилди: 17.02.2020 17:07. Ўқилди: 5532 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.