Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Ғалаба қозонаётган «Реал» ўйин сўнгида «тарсаки еди»

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичидаги энг марказий ўйинлардан бири "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтди. Сокинлик билан бошланган "Реал" ва "Манчестер" жамоалари ўртасидаги ўйин кескин бурилишларга бой бўлди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш қилди, шунга қарамай, жамоалар голли вазиятларга эга бўлишди. Жумладан, баҳснинг 21-дақиқасида Кевин де Брюйненинг аниқ узатмасидан кейин Жезус рақиб жарима майдонига кирди, Варанни алдади ва яқин масофадан зарба берди. Куртуа "Мадрид"ни қутқарди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида эса "Реал" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ферлан Мендининг юқоридан етказган узатмасидан кейин Бензема бош билан хавфли зарба йўллади. Эдерсон зарбани бир амаллаб қайтарди, аммо дарвоза майдони чизиғи устида тўпни эгаллаган Винисиус зарба бера олмай йиқилиб тушди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "шаҳарликлар" гол уришга яқин келишди. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан сўнг Куртуа тўпни эгаллай олмади. Жезуснинг зарбасини эса Каземиро ва Рамос чизиқ устида қайтариб қолишди.

Иккинчи бўлимда эса Гвардиола жамоаси кескинроқ ўйнай бошлади. Аммо ҳисобни очиш мезбонларга насиб қилди. Винисиус рақиб жарима майдони яқинида Отамендидан тўпни олиб қўйиб, ичкарига кирди ва нарига қанотдан ёрдамга келган Искони тўп билан таъминлади. Испаниялик ярим ҳимоячи яккама-якка вазиятда "Сити" дарвозасини ишғол қилди.

Голдан кейин Зидан жамоаси ташаббусни ўз томонига оғдирди, иккинчи голни уриш учун олдинга ўтиб турди. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида эса манчестерликлар кутилмаган вазиятда ҳисобни тенглаштиришди. Кевин де Брюйне қанотдан етказган узатмани Жезус бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ушбу гол ўйиннинг боришини бутунлай ўзгартириб юборди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Карвахаль ўз жарима майдони ичида Стерлингни чалиб йиқитди. Кевин де Брюйне пенальтидан унумли фойдаланиб, "Ман. Сити"ни олдинга олиб чиқди.

Орадан яна 4 дақиқа ўтиб Серхио Рамос майдондан четлатилди. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётган Жезусни қўли билан тўхтатиб қолди. "Реал" бахтига ушбу вазият учун пенальти эмас, жарима майдони чизиғи остонасидан жарима зарбаси белгиланди. Маҳрезнинг зарбасини эса Куртуа эгаллаб олди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" жавоб учрашуви олдидан жиддий устунликка эга бўлиб олди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Реал Мадрид Испания – Манчестер Сити Англия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 60 Иско, 1:1 – 78 Габриэл Жезус, 1:2 – 83, пенальти де Брюйне.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Каземиро, Модрич (Васкес, 84), Иско (Йович, 84), Вальверде, Винисиус Жуниор (Бэйл, 75), Бензема.
Манчестер Сити – Эдерсон, Менди, Отаменди, Лапорт (Фернандиньо, 33), Уокер, Гюндоган, де Брюйне, Бернарду Силва (Стерлинг, 73), Родри Эрнандес, Марез, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Менди (29), Вальверде (48), Модрич (54).
Четлатиш: Рамос (86).

Киритилди: 27.02.2020 02:57. Ўқилди: 10122 марта. Фикрлар: 71 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.