Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Стоунз “Эвертон”га қайтади

 

Таниқли “Sky Spoty” берган хабарларга кўра, “Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз ёзда яна “Eвертон” футболчисига айланади. Гап шундаки, “Манчестер Сити” “Эвертон” ҳимоячиси Мейсон Холгейт билан жиддий қизиқиб қолди ва унинг трансферини амалга ошириш учун Жон Стоунздан воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Айни дамда Жон “шахарликлар”нинг асосий таркибидан тўлиқлигича тушиб қолди ва жамоасини ўзгаритиршга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жон 2013-2016-йиллар оралиғида “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган.

“Бавария” Коутинони нега харид қилмаслиги аниқ

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси нима учун Коутинонинг трансферидан воз кечгани маълум бўлди. “Sport1” нашри берган хабарларга кўра, “Бавария” жамоаси “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Ҳавертцни қўлга киритиш учун Коутинонинг трансферидан воз кечди.

Мюнеҳен клуби “Байер” ярим ҳимоячисини учун 80 миллион евро беришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи учун “Ювентус” ва “Ливерпуль” клублари ҳам ҳаридор бўлиб турибди.

Айни дамда Трансфермаркет портали иқтидорли футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда

“Челси” “Лион” етакчиси билан қизиқмоқда

Англиянинг “Челси” жамоаси ёзда таркибни тўлиқ алмаштиришни режа қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. “TheSun” нашри берган хабарларга кўра, “аристократлар” ёзда “Лион” жамоаси ярим ҳимоячиси Уссам Ауарни таркибга қўшиб олмоқчи.

Лондон клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Жоржинонинг ўрнини айнан 21 ёшли футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Ауарнинг тавон пули 43 миллион фунт стерлин этиб белгиланган бўлиб, бу сумма “Челси”ни тўлиқ қониқтиради.

Эслатиб ўтамиз, қишда ярим ҳимоячи билан “Атлетико Мадрид” ва “Ювентус” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ “Лион” ўз етакчисини мавсум ўртасида сотишдан бош тортган эди.

“Ювентус” мураббий алмаштирадими?

 

Турин супер клуби Саррини истеъфога чиқаришга жуда яқин турибди. Бу ҳақида “LGDS” нашри маълум қилган. Манбанинг маълум қилишича, туринликлар мавсумнинг энг қизғин палласида ҳам мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб юбориши мумкин.

Сарри жамоада қолиши учун “Интер” билан ўйинда ғолиб чиқиши керак. Акс холда, жамоа уни Массимилиано Алегри билан алмаштириши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Алегри 2014-2019-йиллар оралиғида «бьянконерилар» бош мурабийи сифатида фаолият олиб борган.

Мэддисон қоладими?

 

Бу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган Жеймс Мэддисоннинг ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бораётганидан хабарингиз бор. Англиялик футболчининг жамоадан кетиши борасида Бренден Рожерс ўз фикрларини маълум қилди:

“Биз Жеймс билан узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома борасида музокарлар олиб боряпмиз. Мен унинг “Лестер”да бахтли эканлигига Шубҳам йўқ. У биз билан ўсиб бораётганини яхши англаб турибди. Умид қиламизки, у билан тез орада шартномани узайтирамиз”-,деб хабар бермоқда “SkySport” нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи учун “Манчестер Юнайтед” 50 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

ПСЖ Лаутаро учун курашга қўшилди

Франциянинг ПСЖ жамоаси Лаутаро Мартинес учун курашга қўшилди. Бу ҳақида “Mundo Deportivo” нашри маълум қилган. Париж клуби аргентиналик футболчини қўлга киритиш учун “Реал Мадрид” ва “Барселона”ни ортда қолдириши талаб этилади.

Манба берган хабарларга кўра, парижликлар ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эдинсон Каванининг ўрнини айнан Лаутаро билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Eътиборлиси шундаки, ПСЖ қолган рақибларидан фарқли ўлароқ “Интер” ҳужумчи учун сўраётган 111 миллион еврони беришга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Киритилди: 29.02.2020 23:05. Ўқилди: 8622 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.