Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» иккинчи марта «Бетис»ни мағлуб эта олмади (видеошарҳ)

Испания чепионатининг 27-тури доирасида «Реал» сафарда «Бетис» клуби меҳмони бўлди. Кетма-кет 6та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаётган андалусияликлар мавсум пешқадамини мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Ўйин давомида анча дадил ҳаракат қилган мезбонлар баҳснинг 40-дақиқасига келиб ҳисобни очишди. Сидней 12 метрлардан кучли зарба билан "тўққизлик"ни нишонга олди. Мадридликлар эса биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклашди. Ҳимоячининг эҳтиётсиз ҳаракати туфайли жарима майдони ичида Марсело йиқитилди. Бенземанинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади — 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам "Бетис" ўз темпини туширмади. 55-дақиқада Фекир ва Каналес комбинация орқали Хоакинни яккама-якка вазиятга чиқаришди. У Куртуани алдаб ўтдию, бўш қолган дарвозага зарба бериш ўрнига узатма беришга қарор қилди. Аммо тўпни Модрич эгаллаб олди. Баҳснинг 70-дақиқасида "Реал" кетма-кет 3та зарба билан тўпни дарвозага жойлай олмади: дарвозабон, тўсин ва ноаниқ зарба.

Учрашувнинг 82-дақиқасида эса Бензема майдон марказида берган узатмани Кристиан Тельо эгаллаб олди, катта тезликдан ҳимоячилардан ўтиб кетди ва аниқ зарба билан "Мадрид" дарвозасини забт этди.

Ўйин сўнгида Зидан жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун 2та имкониятга эга бўлди. Аммо Рамос ва Бензема вазиятлардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, "эл-класико"да ғалаба қозониб, биринчи ўринга қайтган "Реал", битта турдан кейиноқ яна иккинчи поғонага тушиб қолди. Қизиғи, "қаймоқранглилар" биринчи даврада ҳам ушбу рақиб билан ўйинда очко йўқотишган эди (0:0).

Испания Ла лигаси, 27-тур
БЕТИС – РЕАЛ МАДРИД - 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Сидней, 1:1 – 45+2, пенальти Бензема, 2:1 – 82 Тельо.
Бетис – Роблес, Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Эмерсон, Гуардадо, Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фекир, Морон.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Марсело (Менди, 59), Варан, Милитао, Модрич (Вальверде, 79), Кроос (Мариано Диас, 69), Каземиро, Васкес, Винисиус Жуниор, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (55), Гуардадо (74).

Киритилди: 09.03.2020 06:16. Ўқилди: 11517 марта. Фикрлар: 54 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.