Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Қатор-қатор сенсациялар»

6 апрель. Бугун тарихий ўйинларга тўхталиб ўтаётган эканмиз, хотирамизга мурожаат қиламизки, қайси баҳс 6 апрелни безаб беради?

Ҳа, шубҳасиз, 2003/04 йилги мавсум, Чемпионлар Лигаси ўйини. Чорак финал жавоб ўйини. "Монако" "Реал"ни қабул қилган оқшом эсингиздами? Аср охири ва янги аср бошларида ҳар икки йил чемпион бўлишга одатланган "Реал" чемпион бўладиган йилида ўйнаётганди. Бунинг устига, рақиб — "Монако". Даража зўр эмас. Янада ишончлироқ ҳолат – биринчи ўйинни уйида ўтказган ва 4:2 ҳисобида якунлаганди. Кўринишидан зўр ҳисоб, икки тўп фарқи билан ўзидан кучсиз рақиб уйига йўл олиш. Аммо Эльгера, Зидан ва Фигунинг дублига биринчи бўлим охирида Скилачи, ўйин тугаши арафасида Фернандо Мориентеснинг йўллаган жавоб голлари иккинчи ўйинда муҳим бўлиб чиқди.

"Реал"дан ижарага ўтган ҳужумчи олтинчи апрель оқшомининг яна бош қаҳрамонига айланди. "Луи II" стадионига тўпланганлар "Монако"нинг ярим финалга чиқишига ишонқирамай кузатишган ўйинни. Чунки 36-дақиқада Рауль ҳисобни очганида, монегаскларнинг иши янада қийинлашиб кетди. Дидье Дешам шогирдлари ўз дарвозалари даҳлсизлигини таъминлаган ҳолда учта гол уришлари зарур бўлиб қолганди.

Танаффусга чиқиш арафасида Людовик Жюли гол йўллаб, кийим алмаштириш хонасига клубдошларини недир умид билан йўл олишларини таъминлади. Иккинчи бўлимда жамоалар ҳолати алмашиб қолгандек эди. Мориентес 48-дақиқада тез гол уриб, "Реал"ни карахт аҳволга тушириб қўйди. Жюлининг 66-дақиқада дубль муаллифи бўлиши эса "буюк қатл"ни осонлашди. Гол ўша ҳафта, ўша ой ва ўша йил голлар ўнлигидан жой олган. Голнинг бу қадар чиройли йўлланиши ўша кунги ўйинга мантиқий якун эди – 3:1. Меҳмонда урилган гол эвазига "Монако" ярим финалда! Сенсация, азизлар!

... Ўзи 2004 йили сенсациялар мавсуми бўлган. Грециянинг Европа чемпиони бўлгани ва чемпионлар лигасида ҳам ярим финалга кутилмаган клубларнинг йўл олгани ёдингизда бордир? Олтинчи апрель Лондон дербисидаги сенсацион натижа билан ҳам эсда қолганки, буни ҳозир эсламасдан ўтсак инсофдан бўлмас. Ҳали жамоага Моуриньо келмаган, Абрамович молиявий инқилобларини амалга оширмаган аср аввалида "Челси" клуби Арсен Венгер бошчилигидаги "Арсенал"га рақобатчи эмасди. Даража бошқа-бошқа эди. Дейлик, ўша мавсумнинг "Реал" "Монако"си, "Депортиво" "Милан"и ўртасидаги фарқ мавжуд эди. Қизиқ томони, "Монако" "Реал"ни енгаётган пайти, "Хайбери"да "Челси" "Арсенал" устидан ғолиб бўларди.

"Стэмфорд Бриж"да 1:1 ўйнаган клубнинг меҳмондан ғалаба билан қайтиши ишониб бўлмас натижа эди. Ўша ишониб бўлмас натижа қайд этилган.

Қизиғи, бу кеча ҳам мағлуб клуб ҳисобни очган, мухлисларини анча хотиржамликка чақирганди. Рейес гол муаллифи бўлган. Аммо танаффусдан сўнг Клаудио Раньери йигитлари буткул бошқа даража намойиш этишган. Лэмпард ўртасидаги мувозанатни тиклаган, Уэйн Бриж учрашув тугаши арафасида ғалаба тўпини киритганди.

Айнан шу ўйиндан сўнг Челсининг олтин даври бошланган, десак муболаға бўлмайди. Тўғри, клуб кейинги босқичда "Монако"дан енгилган, бироқ Моуриньонинг ташрифи билан бошқа ўлчовлар бўйича ўйнаши аниқ бўлиб улгурганди.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 06.04.2020 07:11. Ўқилди: 4632 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.