Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Кеча ва бугуннинг зўрлари (2-қисм)

Мозий қаҳрамони – Роберто Карлос. Бразилиялик пушка. У ҳам 1973 йили Сан Паулуда камбағал оилада туғилган. Ҳаёти бошқа бразилиялик юлдузлар каби – футболдан бошқа нажот қолмаган ва катта меҳнати эвазига шу даражага етишган. Ёшлигида жуда хароба уйда яшагани учун ўзига ўзи ваъда қилади: Катта бўлсам футболчи бўламан ва отамга яхшироқ уй сотиб олиб бераман. Роберто ваъдасининг устидан анча вақтли чиқди. Қизиғи, отаси ҳамон ўша коттежда яшайди.

Отаси Лотин Америка музикаси қироли деб таърифланган бразилиялик қўшиқчи Роберто Карлос мухлиси бўлган. Ўғлига ҳам унинг исмини қўйган. Бугунги кунда санъаткор қаҳрамонимиз фонида эсланади.

Роберто Карлос кўп уйланган. Тўққизта боласи бор ва ҳаммасини таъминлаб қўйган. Балким шунинг учун ҳам ҳозирги кунда 13 йилдан бери Бразилияда болалар соғлиғини яхшилаш хайрия фондида фаолият юритар. Сан Паулудаги клиникалардан бирига АҚШдан ҳар йили қиммат аппаратлар олиб беради. Жуда кўп мактаблар қурдирди, барчасида болалар текинга таҳсил олишади. Ўзи шундай дейди: Қизларимнинг кулганини кўрсам, ўзимнинг ёшлигимни эслайман. Қўрқинчли болалигимни. Шу боис, доим ёрдамга муҳтож болаларга нимадир кўмак бергим келаверади.

Майдондаги Роберто Карлос ҳақида бизнинг авлод яхши билади. Ёш авлодга аввал натижаларини айтиб таништирай: Жаҳон чемпиони, уч карра ЕЧЛ ғолиби, тўрт марта Испания чемпиони. “Реал” таркибида ҳимоячи бўла туриб энг кўп гол киритган ҳимоячилардан бири. Зарбаси ўта кучли бўлган. Жаҳон рекорди – соатига 198 километр тезликда учган тўп. Бу рекордни бир марта Лукас Подольски бузишга муваффақ бўлган. 2002 йилги мундиалда. Бироқ, Карлос бу тезликда доим тепиб юргани учун тасодифий бир зарбадан кўпроқ уни эслашади.

Футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бирини йўллаган. Франция терма жамоасига, Бартезга. Не кўйга тушганини тўп айтиб берсин.

Қироллик клуби галактикосга айлантирилган пайти ҳам Роберто Карлоснинг мухлислари етарли бўлган. Рауль, Зидан, Бекҳэм, Фигу ва Роналдодан қолишмайдиган тарзда мухлислари кўп эди. Уни ёмон кўрадиган футбол мухлиси бўлмаса керак, деганди Пуйоль. Барселона клуби ҳимоячиси. Бошқа таъриф ортиқча. Зарбаларини эслаймиз яхшиси...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Киритилди: 10.04.2020 12:09. Ўқилди: 6354 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.