Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рамос ҳақида сизни ҳайратда қолдирувчи 10 та факт

“Реал Мадрид” жамоаси сардори, ЖЧ, Европа Чемпионати, ЕЧЛ ва яна бошқа кўплаб мусобақалар ғолиби Серҳио Рамос ҳақида сиз билмаган фактларни келтириб ўтамиз. Ишончимиз комилки, ушбу фактлардан хабар топгач, у ҳақидаги фикрингиз ўзгаради.

1-факт

Серҳио ёшлигидан корридо ишқибози саналади. Қаҳрамонимиз тореадор бўлишни орзу қилган. Унинг айтишича, ёшлигида футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш ҳаёлига ҳам келмаган экан.

2-факт

15 ёшида футболчини севган қизи ташлаб кетади. Бунинг сабаби эса, Рамоснинг жуда ҳам ота-онасига боғланиб қолгани экан. Маълумотларга қараганда, Рамос ўспиринлик пайтида ҳеч қачон уйга 21:00 дан кеч қолиб кирмаган

3-факт

Рамос бугугни кунда дунёнинг энг жанжалкаш ҳимоячиларидан бири саналсада, ёшлик чоғида жуда қўрқоқ болакай бўлган. Қаҳрамонимиз болалик чоғида доимо ота-онаси билан “Севилья” академиясидаги машғулотларга таширф буюрган ва улар билан уйга қайтиб кетган.

Ана шундай кунлардан бирида Рамоснинг ота-онаси уни машғулотдан сўнг олиб кетишни унутиб қўяди. Оқибатда, Серҳио футбол майдонининг бир четида ўтирганча ҳеч қаерга кетмай кеч бўлгунига қадар базада қолиб кетади. Уни кўриб қолган “Севилья” клуби президенти вазиятдан хабар топгач, бўлажак юлдузни уйига элитиб қўяди.

 

4-факт

 

“Реал” сардори ҳеч қачон ҳеч нарсага кеч эмаслигини амалда исботлаган шахс сифатида кўзимиз олдида гавдаланади. Гап шундаки, у фақат 14 ёшдагина футбол билан профессионал тарзда шуғулланишга қарор қилган. Унга қадар Корридо бўлган севгиси устунлик қилган.

 

5-факт

Рамос “Реал Мадрид” билан шартномани трансфер ойнаси ёпилишига ярим соат вақт қолганидагина имзолаган. Бунга унинг ёнида ручка йўқлиги сабаб бўлган.

6-факт

Флорентина Пересга Серҳио Рамосни сотиб олиш фикрини фламенко ижрочиси Хосе Мерсе берган. Қўшиқчининг айтишича, у Рамоснинг ўйинларини кўриб завқланган ва ўз таассуротларини Перес билан ўртоқлашган экан.

7-факт

Серҳио жуда ҳам иримчи футболчилар сирасига киради. Қаҳрамонимиз ҳар сафар майдонга тушаётганида аввалига чимга ўнг қўлини сўнг, ўнг оёғини текизади.

 

8-факт

Рамос ўз фаолиятида фақат 4 рақам билан ҳаракатланганига қарамй, унинг баданида 7 рақам туширилган сурат мавжуд. Футболчининг айтишича, етти омад келтирувчи рақам экан.

9-факт

Кўплаб футболчиларда олий маълумот йўқ. Серҳио Рамосда 28 ёшгача хатто ўртма маълумот ҳам бўлмаган! Фақатгина 2014-йилнинг ноябр ойига келиб Рамос имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб 2004-йилда ташлаб кетган мактабини тамомлашга муваффақ бўлди.

10-факт

Серҳиога “Реал” футболчилари “Лўли” деб лақаб қўйишган. Гап шундаки, Рамос айнан шу миллат ижро этувчи фламенко рақси ва қўшиқларининг шайдоси саналади. Футболчи хатто фламенкони яхшироқ ўзлаштириш мақсадида қўшимча курсларда ҳам ўқиган ва бугунги кунда гитарада бир нечта куйларни чалишга қодир.

Киритилди: 12.04.2020 04:52. Ўқилди: 5991 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.