Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зўр футболчи бўлиш учун оғир шароитда катта бўлиш шарт эмас

Футбол бугунги кунда инсонлар учун бойлик орттиришнинг йўлларидан бирига айланиб бўлди. Айниқса, Африка ва жанубий америкалик болакайлар учун бу спорт тури тўкин ҳаёт калитига айланиб бўлди. Шундай бўлса-да, биз бугун умуман бошқача муҳитда катта бўлган футболчилар ҳақида сўзлашамиз. Сезганингиздек, бугун бадавлат оилаларда катта бўлишига қарамай футболда улкан ғалабаларга эришган футболчилар билан қисқача таништириб ўтамиз.

Робин Ван Перси

Бу ҳужумчи бемалол дизайнер ёки ҳайкалтарош бўлиши мумкин эди. Бунинг учун ота-онасининг йўлидан боришнинг ўзи кифоя эди, бироқ улғайгани сари футболнинг ҳаётидаги роли қанчалар муҳим эканлигини тушуниб борди. Қаҳрамонимизнинг ёшлиги ҳавас қилса арзигулик даражада ўтган десак, адашмаган бўламиз. Робиннинг дадаси Голландияда жуда машҳур дизайнер бўлса, онасининг ўз шахсий галереялари мавжуд. Қизиғи шундаки, Ван Перси ўз авлодидаги ягона футболчи сифатида барчани ҳайратда қолдирди. Шу ўринда, ҳужумчининг фаолиятига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Фаолияти давомида “Фейенорд”, “Арсенал”. "МЮ" ва "Фенербахче" жамоаларида тўп сурган футболчи чиройли голлари билан мухлисларнинг ҳурматини қозона олди.

Жерар Пике

Бу футболчи муҳтожлик нима эканлигини билмай ўсган. Жерарнинг онаси Каталониядаги энг катта шахсий клиника эгаси бўлса, отаси бутун Испанияга донғи кетган адвокат-бизнесмен. Қизиғи шундаки, Пикенинг ота-онаси уни ўқиш учун Америкага жўнатишни режа қилишган бўлсада, якунда Жерарфутболни барчасидан устун қўйди. Бадавлат оиладан бўлишига қарамай, Пике ўз футболчилик йўлидаги тўсиқларни мардонавор енгиб ўтганини алоҳида қайд этиш жоиз. Аввалига ўзи учун бегона бўлган Англияга ўспирин,кейинроқ “Сарагоса”да “Барса”га лойиқ эканлигини истботлашига тўғри келди. Барча синовлардан муваффақиятли ўтгачгина, Каталония клуби уни ўз бағрига олди. Қарабсизки, ЕЧЛ, ЖЧ, Европа чемпионати ва турли бошқа мусобақалардаги олтин медаллар унинг уйида пайдо бўлишни бошлади. Пикенинг интилувчанлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

Андреа Пирло

 

Пул ҳеч қачон Пирло учун муҳим омил бўлмаган. Гап шундаки, маэстронинг дадаси Италиядаги энг йирик кўп тармоқли ишлаб чиқарувчи компаниянинг директори сифатида ном қозонган. Пирло 16 ёшга тўлганида, унинг отаси Пирлонинг номига компания акцияларинингбир қисмини ўтказиб беради. Футболчининг айтишича, бу акциялардан келувчи даромад ўша даврларда “А серия”даги футболчиларнинг маошидан анча баланд бўлган экан. Шунга қарамай, Андреа ўзи севган машғулот – футболни пулдан афзалроқ билди. “Милан” сафида ЕЧЛда зафар қучган ярим ҳимоячи 2006-йилда Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Қисқача қилиб айтганда, унда бир футболчи орзу қилиши мумкин бўлган барча совринлар мавжуд. Шунга қарамай, Пирло майдонда ҳам унинг ташқарисида ҳам хотиржамликва камтарликни йўқотгани йўқ. Ўз вақтида “Милан” Пирлога шартнома таклиф қилмаганида, қаҳрамонимиз “Ювентус” сафига кичикроқ маош эвазига бўлсада ўтишга рози бўлди. Оқибатда, ўз фаолиятидаги энг ёрқин мавсумларни ўтказди. Дарҳақиқат, Пирло ҳеч қачон футболни пул топиш манбаи сифатида баҳоламаган.

Рикардо Кака

Бу футболчи 90 фоиз бразилияликлар футболчилардан фарқли ўлароқ, жуда бадавлат оилада таваллуд топган. Каканинг дадаси Рио шаҳридаги улкан биноларни қуриш билан шуғулланувчи катта компаниянинг бош инженери сифатида узоқ муддат фаолият олиб борган. Соддароқ қилиб айтганда, Кака ватанидаги тенгдошларига нисбатан анча тўкис ҳаёт кечирган. Унинг футболни танлагани қувонарли, бироқ Какани футбол дарров қабул қилмаганини ҳам алоҳида эътиборга олиш лозим. Қаҳрамонимиз 18 ёшида умуртқа поғонаси суягини синдириб олгани боис, умуман спортдан узоқлашиб кетиши керак эди. Ана шундай оғир паллада ҳам Рикардо сабр ва матонат билан барчасини енгиб ўтади ва катта футболга шаҳдан қадамлар билан кириб келади. Уни мухлислар ҳалигача ўзгача техника ва майдонни кўра билиш қобилияти учун ҳурмат қилишади. Ўз вақтида Месси ва Роналдудан “олтин тўп”ни юлқиб олган футболчи бадавлат оиладан ҳам кучли футболчилар чиқиши мумкинлигини исботлаганлар тоифасидан.

 

Жанлука Виалли

Виалли борасида соатлаб сўзлаш мумкин. У Италиядаги миллионерлар оиласида туғулади. Унинг болалиги 60 хонадан иборат бўлган ўрта асрларда қурилган қасрда ўтган. Бугунги кунда ҳам Виаллилар Италиядаги энг бадавлат сулолардан бири саналади. Жанлука бемалол шаҳзодалардек ҳаёт кечириши, ўзини уринтирмай ҳам тўкин ҳаёт кечириши мумкин эди, лекин унда футболга бўлган севги устунлик қилди. Қаҳрамонимиз “Сампдория”, “Челси” ва “Ювунтус” клубларидаги фаолияти давомида 17 та совринни (ЕЧЛ кубоги ҳам мавжуд) боши узра кўтаришга муваффақ бўлди. У бугунги кунда гольф билан профессионал тарзда шуғулланиб келмоқда.

Шунингдек:

Уго Льюрис, Диего Форлан, Оливер Бирхофф, Шон Райт-Филлипс сингари футболчилар ҳам бадавлат оилада катта бўлишларига қарамай, миллионлаб мухлислар учун оғир машаққатдан чекинишмагани таҳсинга сазовор.

Киритилди: 17.04.2020 01:57. Ўқилди: 8138 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
3-0
Кадис

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.