Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»дан кетишни хоҳламаган, «Порту»да ўйнашни эса хаёлига ҳам келтирмаган Икер Касильяс интервьюси

Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс ҳақида сўз борадиган бўлса, кўпчиликнинг хаёлига унинг «Реал»даги фаолияти келади. Афсуски, узоқ йиллар мобайнида Мадрид клуби шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган посбон 2015 йилда қадрдон жамоаси билан хайрлашишга мажбур бўлади.

Хайрлашув матбуот анжуманида Касильяс кўз ёшларини тия олмаган ҳолда шундай деганди:

«Реал»дек жамоанинг сардори бўлиш ва кўплаб совринларни бошим узра баланд кўтариш имконияти берилгани учун барчадан миннатдорман. Умид қиламанки, улар мени нафақат яхши ёки ёмон дарвозабон сифатида, балки муносиб инсон сифатида ҳам эслашади.

Касильяс «Реал»дан кетгани билан футбол ихлосмандларининг қалбини тарк этмади. У «Порту» тарихида ҳам муносиб из қолдириб, клуб мухлисларининг суюклисига айланди. 2018 йилда эса соғлиғидаги муаммолар сабаб фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди.

Қуйидаги интервьюда Икер «Порту» жамоасига мослашиши қандай кечгани, юрак хуружини бошидан ўтказгани ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашади.

«Порту» ва шаҳарга мослашиши ҳақида
«Аввал бошиданоқ бунга кўникишим керак эди. Портудаги биринчи йил бироз қийин кечди, аммо кейинчалик оилам билан бу ерга мослаша бошладик. Мен бу шаҳарни яхши кўраман, у – жуда гўзал. Шаҳар менга хотиржамлик бағишлайди, бу эса мен учун жуда муҳим омиллардан бири. Мен мамлакатга, хусусан, Португа фақатгина раҳмат айтишим мумкин».

«Порту» президенти ҳақида
«У футболни жуда севади, барча ўйин ва ундаги воқеаларни яхши эслайди. Фикримча, у футбол ҳақида мендан кўпроқ нарсани билади. Бундан ташқари, китоб ёзиш тажрибасига ҳам эга».

Витор Баянинг (португалиялик дарвозабон) ўйинидан ҳайратланиши ҳақида
«Витор «Барселона»га келганини кўриш ёқимли эди. Менга унинг ҳаракатлари, либоси ва анжомлари жуда ёқарди. Айнан у туфайли узунроқ форма кийганман».

Қачондир «Порту»да ўйнашни ўйламагани ҳақида
«Ҳеч қачон «Порту»да ўйнашим мумкинлигини ўйламаганман. Ҳаётим «Реал» билан боғлиқ бўлган. Фаолиятимни ўша ерда бошлаб, ўша ерда тугатиш ниятида эдим. Бироқ юзага келган вазият мени бошқа йўлдан боришга мажбур қилди. Кейин «Порту»дан таклиф бўлди. Испанияликлар кўп бўлгани ва Мадридга яқин бўлгани учун узоқ ўйлаб ўтирмадим».

«Порту»даги энг эсда қоларли вазият
«Мамлакат чемпионлигини қўлга киритганимиз. Ўша йили Жозе Са (ҳозирда «Олимпиакос» дарвозабони) билан бирга ўйнагандик. Чемпионат биз учун жуда муҳим бўлган».

«Порту»даги энг яхши «сейв»
«Спортинг«га қарши кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчакка йўлланган зарбини бартараф этганим».

«Порту»даги жамоадоши Тикиньо Соаресга миллион евро бериш ёки бермаслиги ҳақида
«Соарес учун уйда ўтириш жуда қийин бўлса керак. У нафақат ўйинчи, балки инсон сифатида ҳам ажойиб фазилатларга эга. Мен унга миллион евро бераманми? Йўқ».

Рикардо Перейранинг уни ёмон кийинади, деган гапига изоҳи
«Мен бунга мутлақо қаршиман. Жамоада мендан бошқа ҳамма жуда ёмон кийинади. Рикардо Данило ва Жозе Са каби ўзини энг замонавий деб ҳисоблайди».

Сержиу Консейсау («Порту» бош мураббийи) ҳақида
«Сержиу Консейсау жамоамизга катта таъсир кўрсатди. У барчамизни ўзгартира олди».

Қарашларининг ўзгаргани ҳақида
«Асосан, фикрлашимда баъзи нарсалар ўзгарди. Кўпроқ вақтни қадрлай бошладим. Биз футболчилар баъзида бор нарсаларимизнинг қадрига етмаймиз ва кўплаб инсонларни хурсанд қилишимиз мумкинлигини тушунмаймиз. Менда шу нарсалар ҳам бироз ўзгарди».

Яна майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида
«Майдонга қайтиш тўғрисида гап кетганда, реалист бўлиш керак. Мен учун айни чоғда энг муҳими –– соғлиғим. Юрак хуружини ўтказганимдан кейин бир ой давомида жудаям тушкун кайфиятда юрдим. Югуришдан, жисмоний машқларни бажаришдан ҳатто ухлашга ётишдан ҳам қўрқардим. Хайриятки, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бунинг учун керакли бўлган дори воситаларини қабул қилиб тураман. Майдонга қайтиш ёки қайтмаслигимни фақат шифокорлар айтиши мумкин».

Келажаги ҳақида
«Ҳозир аниқ бир нарса дейиш мушкул. Икки ой олдин Испания федерацияси президентлигига номзодлигим тўғрисида у ердагилар билан гаплашгандим. Дунёдаги вазиятни ҳисобга олсак, бу унчалик муҳими эмас. Ҳозир биринчи ўринда инсонлар саломатлиги туриши лозим. Барчаси ортда қолиши билан, қабул қилишим керак бўлган қарорга келаман. Ҳозирча номзодимни қайтариб олганим йўқ. Айни пайтда энг муҳими одатий турмуш тарзига қайтишдир».

Киритилди: 27.04.2020 16:23. Ўқилди: 4644 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.