Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Азарнинг дўсти, Ван дер Сарнинг шогирди»

Бу кун яна бир ажойиб футболчи таваллуд айёмини ўтказади. Тибо Куртуа. Айни пайтда "Реал Мадрид" дарвозасини қўриқлаётган кипер ёшлигида ота-онасининг қистови билан волейболга қатнашган. Ярим профессионал даражада ўйнаган инсонлар фарзандини айни шу спорт турида камол топишини исташган. Аммо билишмаганки, айни шу ҳаракатлари билан дунёга ажойиб бир футбол посбонини тарбия қилиб беришаётганини. Опачаси Валери Куртуа Бельгия терма жамоаси аъзоси, ҳар ҳолда бир фарзандида ота-она орзуси камолини кўришган.

Тибо Куртуанинг “Генк” таркибида майдонга тушиши ҳам тасодиф туфайли бўлган. Ўзидан олдинги уч посбон бир пайтнинг ўзида жароҳат олишади ва мураббий 16 ёшли тажрибасиз йигитчани қўйишдан бошқа илож тополмайди. Ўша пайти қаҳрамонимиз чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнарди.

Кейинги фаолиятида ҳам бельгиялик дарвозабон шунақа вазиятлар омадида яшаган. "Челси" умидли киперни сотиб олганида, Петр Чех ўйнаётгани учун "Атлетико"га ижарага беришади ва Мадриддан 3 йил ичида асосий посбон бўлиб қайтади.  Куртуа шарофатига Бельгия луғатида “Тибоинг” сўзи пайдо бўлади. Ватанида бу қадар машҳур бўлиб кетишига сабаб – "Атлетико"даги фантастик иштироки. Симеони икки йил Куртуани олиб қолишга муваффақ бўлган, натижада уч мавсум Испанияда ўйнаган кипер 111 ўйинда қатнашиб, 94 гол ўтказган натижаси билан Лондонга қайтди. Аммо Англияга келар экан, мухлисларига: “Мен барибир Мадридга қайтаман!” деб ваъда берганди. Қайтди. Аммо "Атлетико"нинг ашаддий рақиби томонига.

Яна бир гапи машҳур унинг: “Азар – менинг чин дўстим. Қаерга борсам уни олиб кетаман”. Бу гапни қай маънода айтган билмадиму, бироқ, ҳозирда воқеликка жуда мос тушиб турибди.

Яна қизиқ фактлардан айтадиган бўлсак, унга энг кўп гол урган футболчи Криштиану Роналдудир. 9 ўйинда 10 гол. Кришдан қутулиш учун келгандим, у ҳам кетиб қолди, деб кулиб қўйган. Инглиз, француз, голланд ва испан тилларини яхши билади. Ўз услубини Эдвин Ван дер Сарга ўхшашлигини айтади. Доимо унга тақлид қилган.

Ана шу посбон бугунги кунда Қироллик клубида фаолият олиб боряпти. Зиданнинг айтишича, у энг яхши кипер. Охиригача ишонганининг сабаби ҳам шундан. 28 га кирди. Истиқболи яхши. Кўрамиз, франциялик мураббий Навасни алмаштиргани борасидаги фикрида ҳақ бўлиб чиқармикан?!

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 11.05.2020 10:51. Ўқилди: 3111 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.