Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Икер Касильяс 39 ёшда

20 май Икер Касильяснинг таваллуд куни. 1981 йили Мадрид чеккасида туғилган. Аср аввали қироллик клуби Дель Боске бошчилигида финалга чиқди ва  “Валенсия”га қарши учрашувда жароҳат олган Бодо Иллгнер ўрнига ёшгина йигитчани туширишга мажбур бўлди. 19 ёшли Касильяс. Ўшанда ҳамма Реалнинг 3:0 ҳисобида енгганини, Раулнинг охирги голни яёв юриб бориб урганини эслайди. Аммо дастлабки дақиқада валенсияликларнинг штурмларини бартараф этган қаҳрамонимиз ёддан кўтарилади. Доим.

Ҳа, турнирлар ютиб олинганда, қаҳрамонлар гол муаллифлари томонидан изланади. Бу тўғри, аммо посбонларни ҳам унутмаслик керакки, кўпроқ юмуш уларнинг зиммасида бўлган бўлади.

Яна бир мисол. Касилья 21 ёшда. 2002 йилги ЕЧЛ финали. Ўша мавсум спорт формасини йўқотган Икер асосий таркибидаги ўрнини Санчес Сесарга топшириб қўйган лаҳзалар. Шундай бўлсада 2001/2002 йилги “Байер”га қарши ЕЧЛ финал босқичида Икер асосий таркибдаги ўрнини қария дарвозабондан тортиб олган. Касильяс ушбу ўйинда бир неча бор ажойиб сейвларни амалга ошириб ўз дарвозасидан бор йўғи бир маротаба гол ўтказиб юборган. Реал”нинг 2:1 ҳисобида ғалабасида ҳамма Зиданнинг афсонавий голини эслайди, Раулнинг тўпни юмалатиб юборганини эслайди, бироқ сўнгги дақиқаларда суперсейлар амалга ошириб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишни истамаган ва уддасидан чиққан Касильесни яна унутиб қўядилар.

Ҳатто 2011/2012 йилги мавсум ЕЧЛ мусобақасида “Реал” ярим финалга қадар етиб боргани ва унда Мюнхеннинг “Бавария” клубига пенальтилар сериясида енгилганини эслаганимизда ҳам Кака, Роналду ва Серхио Рамоснинг пенальтидан фойдалана олмагани кўз олдимизга келадию, Касильяснинг бир дарвозабон қилиши мумкин бўлган катта ишни – икки пенальтини бартараф этганини унутиб қўямиз.

Реалдаку Икер беармон эди. Барибир. Кучли клуб ва кўп совринлар ютиши турган гап. Аммо Испания терма жамоасининг олтин даври айнан унинг елкасида тетапоя бўлганини яна унутамиз ва бошқа қаҳрамонларни эслайверамиз. 2008 йилги Евро турнири, плей-оффда Буффони бор Италияни пенальтилар сериясида мағлуб этишда тепувчилардан кўра, қўриқловчи асосий фактор бўлганини энди эслайлик, келинг. Русларнинг дарвозасига бир соатдан кейин гол уришни бошлаган қизил фуриянинг дарвозасини даҳлсиз сақлаган Касильясни ана энди таъкидлаб ўтайлик. Финалда Торрес ярим қарич олдинроқ тўпга етиб келиб гол урганини хотирлаётганимизда, Касильяснинг охирги баҳсда ҳам гол ўтказиб юбормаганини эътироф этайлик. Наҳотки арзимайди?

2010 йилги финалдан сўнг Касильяс шундай деганди: “Мен ёшлигимда Маттеусни, Ромариони, Зиданни, Кафуни ва Каннаварони мундиал кубогини боши узра кўтарганини кўрганман. Бугун ўзим шу ҳис-туйғулар ичида қолганимда, эртадан бошлаб фақат шу вазиятни томоша қилишга қарор қилдим. Кўп-кўп, тўхтамасдан томоша қиламан!”

Ҳа, айнан Касильяс шу турнирнинг бош қаҳрамони. Испания плей-оффда гол ўтказмаганини унутган ҳолимизда, гол муаллифларини эслашга одатланганмиз. Аммо охирги баҳсда Иньестанинг ғалаба тўпи бўлгунича Снайдер ва Роббен билан бир ўзи ўйнаган Касильяс эмасмиди? Умрида жаҳон чемпиони бўлмаган ва бу орзуси ҳамон армон бўлиб қолаётган юртнинг энг яхши вакилининг рейдини икки марталаб тўхтатган Икер эмасмиди? Айнан у эди.

Келинг, бугун шу қаҳрамонни эслайлик. Буюк дарвозабонни, балки футбол тарихидаги энг яхши киперлардан бирини. Уни ҳамма унутишга ўрганган. Жамоалари шараф билан кетказмас, бироқ мухлислар ёдида узоқ сақланиб қолади.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 20.05.2020 09:19. Ўқилди: 3931 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.