Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ким қаерга ўтади? Погба, Ндомбеле, Обамеянг ва бошқа юлдузлар учун танлов имконияти

Бугунги кунга келиб Германия Бундеслигаси қайта тикланган бўлса ҳам Европанинг қолган чемпионатлари ҳали бошланганича йўқ. Шундай экан, етакчи клубларнинг қандай таркибда майдонга қайтишини тахмин қилишнинг айни вақти. Оммавий ахборот воситаларида футболчиларнинг бир клубдан иккинчисига ўтиши мумкинлиги тўғрисида узунқулоқ гапларнинг кети узилмаяпти. Қуйида ҳақиқатан ҳам бошқа клубга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар ҳақида сўз юритилади.

Поль Погба

Ушбу ёзда Погба «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши зарурдек таассурот уйғотмоқда. Футболчи учун «Ювентус» ва «Реал» курашмоқда.

Италиянинг Calciomercato нашри ҳатто франциялик футболчининг Аарон Рэмзига алмаштирилиш вариантини ҳам келтириб ўтди. Эҳтимол, улар буни аввалроқ режалаштиргандир, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барчасини ўзгартириб юборди. Шу боис ҳозирда «қизил иблислар»нинг ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр эканлигига ишончи комил эмас. Балки унга яна бир бор имконият берилар, чунки инглиз клуби Погбанинг трансферидан 100 миллион фунт стерлинг ишлаб олиш ҳақиқатан йироқ эканини яхши билади.

Агар Погба шўхлик қилишни йиғиштириб, астойдил ишлашни бошласа, асосий таркибнинг алмаштириб бўлмайдиган ўйинчисига айланиши мумкин.

Якуний хулоса: «Манчестер Юнайтед»да қолади.

Танги Ндомбеле

Танги Ндомбеле билан нима бўлаётганини айтиш мушкул. Аввалига Жозе Моуриньо уни очиқчасига танқид қилди, кейин эса франциялик футболчи карантин вақтида шов-шувларга сабаб бўлган машғулот ўтказди. The Times нашри тарқатган хабарга кўра, «Тоттенҳэм» Ндомбеле билан хайрлашмоқчи.

Манбаларда клуб раҳбариятининг футболчининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги қайд этилмоқда. Уни қайта тарбиялашдан кўра бошқа жамоага сотиб юбориш осонроқдек туюлмоқда. Аммо 55 миллион евролик футболчига харидор топиш осон эмас, «шпорлар»нинг асосий вазифаси – сарфланган пулларни қайтариш.

Кўринишидан унга қизиқаётганлар орасида «Барселона» ҳам бордек. Тўғри, клубнинг молиявий аҳволи қандай экани ҳозирча аниқ эмас. Келгуси ҳафтадан эса футболчи бўлган қизиқишларнинг тикланиши кутилмоқда.

Якуний хулоса: «Тоттенҳэм»дан кетади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Обамеянг узоқ вақтдан бери ўз келажаги ҳақида бош қотирмоқда. Унинг жамоадан кетмоқчилиги ва бошқа жойда омадини синаб кўрмоқчилиги тобора ойдинлашмоқда.Унга «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳужумчининг Премьер Лигада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Габонлик футболчини Фрэнк Лэмпард «Челси»га жалб этишга уриниши мумкин. Боиси олдинги чизиқда Тэмми Абраҳамга шерик керак. Бунинг устига анчадан буён Лондон клубининг «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембелени сотиб олиш борасидаги ҳаракатлари бесамар кетмоқда. Обамеянг эса АПЛда нималарга қодир эканини исботлай олган.

Якуний хулоса: «Арсенал»дан кетади.

Лука Йович

Аслини олганда, Йович «Реал»да қолишни ва унинг юлдузига айланишни хоҳлайди, аммо унинг Мадридни тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар тўхтамаяпти. Уни бир нечта инглиз клублари билан боғлашмоқда, шу жумладан, «Ньюкасл» ва «Вест Ҳэм» билан ҳам.

Йович аллақачон ватандоши – Митровичдан (Александар Митрович – Сербия терма жамоаси ва Англиянинг «Фулҳэм» клуби ҳужумчиси) Британиядаги ҳаёт ҳақида сўрашга ҳам улгурди.

Мадридда Йовични бир йилга ижарага бериб, кейин унга иккинчи марта имконият бериш режалаштирилмоқда.

Якуний хулоса: «Реал»дан ижара асосида кетади ва кейин қайтади.

Кай Ҳаверц

Германиялик вундеркинднинг «Байер»ни тарк этиши ҳақида анчадан бери гапирилмоқда. Кўплаб экспертлар, ҳатто унинг «Манчестер Юнайтед»га келишини юқори баҳолаган.

«Байер» эса унинг нархини 100 миллион евро этиб белгилаган ва бир сент ҳам тушмоқчи эмас. Баъзи мутахассислар агар Ҳаверц клубини алмаштирадиган бўлса, фақат Германия клубларидан бирига ўтади деб ҳисобламоқда. Кай учун курашда айни дамда «Бавария» етакчилик қилмоқда. Аммо футболчининг юқори нархи ҳозирча унинг ҳеч қаерга кетмаслигини англатади. Агар «Бавария» Ҳаверцни сотиб оладиган бўлса ҳам бу катта эҳтимол билан 2021 йилда амалга ошади.

Якуний хулоса: «Байер»да қолади.

Киритилди: 20.05.2020 10:02. Ўқилди: 7707 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.