Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду футболчи бўлмаганида қайси касбни танлар эди? Неймарчи?

Бу йигитлар футбол оламида жуда катта машҳурликка эришгани боис, уларни бошқа касбда тасаввур қилиб кўриш жуда мушкул. Шундай бўлсада, бугун улар берган интервьюлардан олинган парчалар орқали қайси касбларни танлашлари мумкинлиги ҳақида тахмин қилиб кўрамиз.

Неймар – Хонанда

 

Бразилиялик футболчининг яқин дўстларининг деярли барчаси машҳур қўшиқчилар ва мусиқачилардан ташкил топган. Қаҳрамонимиз бир неча бор улар билан биргаликда саҳнада қўшиқ куйлашга ҳам муваффақ бўлган.

Бу саволни бир неча бор ўзимга бериб кўрганман. Ҳар сафар футболчи бўлишимга ишончим комил бўлган. Агарда, инсоният футбол спорт турини ўйлаб топмаганида, катта эҳтимол билан бирор бир гуруҳнинг солистига айланган бўлар эдим. Футбол спорт тури, бироқ мен уни санъат сифатида қабул қиламан. Шундай экан, футболчи бўлмаганимда ҳам санъат билан машғул бўлган бўлар эдим.”

Криштиану Роналду – Актёр, модел

 

5 бор “олтин тўп”ни ўзиники қилиб олган футболчи яқиндагина ушбу саволга жавоб берди. Унинг айтишича, у ташқи кўриниши сабабли мода оламида яхшигина машҳурликка эришиши мумкин экан. Шунингдек кино оламида ҳам ўзини синаб кўришга қарши эмас.

Мен вақтни бекор ўтказишни ҳуш кўрмайман. Шу сабабли футболчи бўлмаганимда албатта киноактёр сифатида бир нечта филмларларда рол ижро этган бўлар эдим. Менга мелодрама жанрдаги филмлар жуда ёқади. Бундан ташқари, модел сифатида фаолият олиб боришни ҳам ҳуш кўраман. Бу менга завқ бағишлайди.”

Зидан – Ҳайдовчи, курьер

 

Барча замонлардаги энг яхши футболчилардан бири саналувчи Зайниддин Зидан ҳаётда жуда камтарин инсон. Унинг ушбу саволга берган жавоби сўзимизга исбот бўла олади.

Футбол менга жуда кўп нарса берди. Бунинг учун яратган эгамдан минаддорман. Агарда футболчи бўлмаганимда, бугун Франциянинг кичик шаҳарларидан бирида оддий ҳайдовчи ёки курьейлик қилаётган бўлармидим?!

Ромелу Лукаку – таржимон

 

Миланнинг “Интер” жамоаси ҳужумчиси ўз интервьюларидан бирида ушбу мавзуга қисқача тўхталиб ўтган эди. Унинг айтишича, ундан жуда яхши гид ёки таржимон чиқиши мумкин экан.

Футболсиз ҳаётимни тасаввур қилишим мушкул, бироқ агар тақдир тақозо этса, албатта туризм соҳасида фаолият олиб борган бўлар эдим. Мен 5 та тилни ўзлаштирганман. Бу туризм соҳасида катта муваффақиятга эришишим учун қўл келиши мумкин эди. Бундан ташқари, жамоатчилик ишлари билан шуғулланиш борасида ҳам нимагадир эришган бўлар эдим.”

 

Жерар Пике – Тадбиркор

 

Испаниялик футболчининг ота-онаси омадли тадбиркорлар сирасига киради. Пикелар оиласи аъзоларининг деярли барчаси шахсий бизнесга эга инсонлар. Жерар ҳам улардан мустасно эмас. Қаҳрамонимиз футболчилик фаолиятини якунламай туриб, бир нечта бизнес режаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Унинг кўзойнак ишлаб чиқарувчи компаниянинг акциядори эканлигидан хабарингиз борми? Турли видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг эгаси эканлигини биласизми? Шахсий клуби мавжудлиги ҳақида маълумотга эгамисиз? Умуман олганда, “Барселона” етакчиси аллақачон бизнес оламида ҳам ном қозонишга улгурган.

Ҳар бир эркак оиласининг келажакда муаммосиз ҳаёт кечиришини таъминлаши лозим деб ҳисоблайман. Футбол майдонида мен доимо профессионал бўлиб қоламан. Ундан ташқарида эса, ўз даромадимни керакли йўлларга йўналтириш лозим.”

Киритилди: 26.06.2020 02:00. Ўқилди: 8764 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.