Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2000-2010-йиллар оралиғидаги энг қиммат трансферлар

Stadion.uz янги аср бошидаги “бомба” трансферларни ёдга олади.

Бугунги кунда футболчиларнинг трансфер нархлари кескин кўтарилиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Эътиборлиси шундаки, Бундан 20-10 йил аввал ҳам сифатли ижрочилар арзон бўлмаган. Янги аср бошидаги мега юлдузларнинг трансферлари ҳақида сўз борар экан, яқин ўтмишни ёдга олишга тўғри келади. Бугун 2000-2010-йиллар оралиғидаги энг қиммат трансферга айланган футболчилар билан қисқача таништириб ўтамиз.

2000/01- Луиш Фигу (“Барселона”дан “Реал”га) 60 миллион евро

21 асрнинг илк “бомба” трансфери сифатида бутун футбол оламини ҳайратда қолдирган Фигу “Барселона”ни “Реал”га алмаштириши алоҳида бир мавзу. Шундай бўлсада, Фигу “Реал Мадрид”нинг “галактикос”га айланиши йўлида ташланган биринчи қадамга айлангани бор гап.

Фигу қанчалар урунмасин, Каталонияда намойиш этган фантастик ўйинларини қайтара олмади. У Мадрид клуби билан тузилган 5 йиллик шартномани ўтади ва эркин агент сифатида “Интер” сафига бориб қўшилди.

2001/02 – Зайниддин Зидан (“Ювентус”дан “Реал”га) 75 миллион евро

 

Орадан бир йил ўтиб, Перес яна бир катта трансферга қўл уришга қарор қилади. Бу сафар “қаймоқранглилар” Зидан учун Турин клубига 75 миллион евро тўлашади ва французни Мадридга кўчиб келишини таъминлашади.

Тан олиш лозим, Фигудан фарқли ўлароқ, Зиданнинг трансфери ўзини мутлоқ оқлади. Зидан “Галактикос” футболчилари орасида ҳам ажралиб турар, унинг майдондаги ҳар бир ҳаракатини мухлислар олқишлар билан қарши олишар эди. Кейинчалик, Перес Зидан трансферида адашмаганини ва агар “зебралар” Зизу учун 100 миллион талаб қилганда ҳам трансфердан воч кечмаслигини расман эълон қилади.

2002/03 – Рио Фердинанд (“Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га) 46 миллион евро

Ўша даврда “қизил иблислар” Англия футболи тарихидаги энг катта трансферга қўл уришади. Боз устига ҳимоячи учун бундай катта суммани ҳали ҳеч қайси клуб сарфламаган бир пайтда!

Шунга қарамай, Рио Фердинанд ўзига билдирилган ишончни ортиғибилан оқлади десак, адашмаган бўламиз. 12 мавсум давомида юқори даражада тўп тепган ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” билан 14 та совринни боши узра кўтарди ва Англия терма жамоасини бир неча бор майдонга сардор сифатида олиб тушди.

2003/04 – Девид Бекҳем (“Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га) 37,5 миллион евр

Бекҳем Флорентина Перес қуришни истаган “галактикос”нинг сўнгги ижрочиси эди ва Флорентина бошлаган ишини якунлаб қўйиш учун Бексни таркибга қўшиб олди.

Инглиз футболчиси 4 йил давомида “қироллик клуби” шарафини муносиб ҳимоя қилди ва МЛС клуби билан шартнома имзолади. 5 йил АҚШда истиқомат қилган Бекс ПСЖ клубида бутсаларини михга илиб юборди.

2004/05 – Дидье Дрогба (“Марсел”дан “Челси”га) 38,5 миллион евро

 

Дрогба “Марсел”даги ўзининг илк мавсумида 32 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилади ва эндигина Абрамович қўл остига ўтган “Челси”нинг эътиборини тортади.

Иуварлик футболчи Лондонга кўчиб ўтгач, 10 мавсум давомида клуб шарафини муносиб ҳимоя қилади ва 14 та совринни боши узра кўтаради. Қаҳрамонимиз бугунги кунда Канада давлатида истиқомат қилмоқда ва ўз шахсий клубининг ишлари билан банд.

2005/06 – Майкл Эссьен (“Лион”дан “Челси”га) 38 миллио евро

Келаси йили Франциядан “Челси” яна бир ўша мавсумдаги энг қиммат футболчини ҳарид қилади.

Бу трансферни ҳам шахсан Жозе Моуриньо Абрамовичдан талаб қилади. Португалиялик мураббийи Эссьенни қарши ҳужум тактикасидаги энг муҳим омил бўлишини тахмин қилади ва адашмайди.

Майкл 9 мавсум давомида “Аристократлар”нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ҳаракат қилади, бироқ кейин унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. Бугунги кунда, қаҳрамонимиз Азербайжон чемпионатида “жавлон урмоқда”.

2006/07 – Андрей Шевчено (“Милан”дан “Челси”га) 43, 88 миллион евро

 

Олдинги мавсумлардан фарқли ўлароқ, Шевчонко трансферини шахсан Раман Абрамович ташкиллаштиради. Ваҳоланки, Жозе Шевани ўз жамоасида кўришни истамган эди.

Шунга қарамай, бу трансфер амалга ошади ва украиналик форворд Лондонга кўчиб ўтади. “Аристокртарлар” ҳужумчи учун 44 миллион сарф этган бўлсада, бу пуллар ўзини деярли оқлагани йўқ. 3 йил давомида атиги 9 та гол киритган Шевченко эркин агент сифатида “Динамо Киев”га йўл олишдан бошқа чора топа олмайди.

2007/08 – Фернандо Торрес (“Атлетико Мадрид”дан “Ливерпул”га) 38 миллион евро

 

Торрес “Атлетико”дан 38 миллион эвазига сотиб олинди ва ҳужумчи “Энфилд”даги илк мавсумидаёқ 33 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Орадан яна икки мавсум ўтиб, у АПЛнинг биринчи рақамли юлдузи даражасигача кўтарилди ва “Челси” томонидан сотиб олинди. Афсуски, “Челси” испан учун омадсиз келди. Кейин “Атлетико”, “Милан” сингари клубларда фаолиятини ўнглашга уриниб кўрди, бироқ яна омадсизлик. Тақдирга тан берган ҳужумчи Японияда бутсаларини михга илиб юборди.

2008/09 – Робиньо (“Реал Мадрид”дан “Манчестер Сити”га) 43 миллион евро

 

Бразилиялик футболчи “Манчестер Сити”нинг илк катта трансфери сифатида тарихга кирди. Афсуски, Робино 2 мавсум давомида атиги 16 та гол киритди холос. Кейин “Милан” сафига равона бўлди.

Айни дамда, уни Туркиянинг Истанбул шарафини ҳимоя қилмоқда.

2009/10- Криштиану Роналду (“М-Ю”дан “Реал”га) 94 миллин евро

Роналду ўз давридаги энг қиммат трансфер мақомида Мадридга кўчиб ўтди. Португалиялик футболчи катта босим остида қолиб кетганига қарамай, барчасини мукаммал уддалади.

Роналду “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди ва 4 бор “олтин тўп”ни қўлга киритди. Тўрт бор ЕЧЛда зафар қучди ва Мадридни супер юлдуз мақомида тарк этди.

Бугунги кунда Роналду “Ювентус” билан ЕЧЛда зафар қучиш учун кураш олиб бормоқда.

Киритилди: 30.06.2020 22:51. Ўқилди: 6077 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.