Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар (топ-5)

Аслида айни дамга келиб аллақачон ЕЧЛ мусобақаси якун топган, Европа чемпионати ажв палласига кирган бўлиши лозим эди. Ушбу мусобақалар катта эҳтимол билан “олтин тўп”нинг тақдирини ҳал этиши лозим бўлган бир вақтда пандемия барчасини барбод қилди. Юзага келган муаммо сабабли еврокубоклар кичик турнир режимида якунланадиган кўринади. Европа чемпионатининг келаси йилга қолдирилишисабабли, ушбу кичик турнир ғолиби “олтин тўп” учун асосий даъвогар бўлиши мумкин. Шундай экан, Stadion.uz нуфузли соврин учун асосий даъвогар бўлиб турган футолболчилар бешлигини тақдим этади.

Лионель Месси (“Барселона”)

Леони ҳеч қачон ёддан чиқармаслик лозим! У ҳар қандай ҳолатда ҳам “олтин тўп” учун асосий даъвогар бўлиб қолаверади. Унинг ер юзида миллионлаб мухлислари мавжуд. Айнан шу мухлисларнинг босими вазиятни аргентиналик футболчининг фойдасига ҳал этиши ҳеч гап эмас. Ўтган мавсумда Лео ЕЧЛда зафар қучмасада, Копа Америка мусобақасида омадсизликка учрасада олтинчи бор совринни қўлга киритгани ёдингизда кўтарилмадими? Ваҳоланки, Виржил Ван Дейк ўша йили Леони майдонда мағлуб этган эди. Бу омил Мессини сўровномада ғолиб чиқишига тўсқинлик қилгани йўқ. “Барселона”нинг Испания чемпионлиги сари қадамлари тобора секинлашиб бормоқда, бироқ Европа чемпионлар лигасидаги зафарли юришдан умид узилгани йўқ. Шу сабабли, агар “Барселона” Примеродаги бор аламини Европа яшил майдонларига тўкса, катта эҳтимол билан Лео 7-бор ушбу совринга эга чиқади.

Криштиану Роналду (“Ювентус”)

Роналдунинг ёши ўтиб бормоқда, бироқ бу нарса майдонда сира сезилаётгани йўқ. Қаҳрамонимиз юқори даражада профессионалликни йўқотганича йўқ. Кучни тўғри тақсим қилиш орқали Роналдо мавсумни бир темпда ўтказишга муваффақ бўлмоқда. Боз устига, юзага келган паузадан Роналду зарар кўргани йўқ. У спорт формасини яхши сақлаб қолган. Тан олиш лозим, Роналду муҳим учрашувларда доимо ўзини ижобий томондан кўрсата олади. Кичик турнир шаклида ўтказилган мусобақада “Ювентус” бор кучи билан олдинга интилса, КриРо “олтин тўп”лар борасида Месси билан тенглашиб олиши ҳеч гап эмас.

Шунга қарамай, “Ювентус” аввалига “Лион” тўсиғидан ўтиб олиши лозим. Эътиборли шундаки, “Лион” жамоаси миллий чемпионат тўхтатилгани боис, аллақачон спорт формасини тўлиқ бой бериб бўлган. Жамоа ички муҳити ҳам ҳавас қиларли даражада эмас. Умуман олганда, “Ювентус” Лиссабонга кўчиб ўтиши учун “Лион” ортиқча қаршилик кўрсата олмаса керак. Агар Турин суперклуби кичик мусобақа иштирокчисига айланса, Роналду ўзи учун қадрдон майдонда “олтин тўп” ва ЕЧЛ олтин медали учун чинакам кураш олиб боради. Туғма жангчи бўлгани боис, Криш исталган оғир учрашувни ҳам бир ўзи ҳал этиши ҳеч гап эмас. Португалиялик футболчи янги йилдан сўнг, 18 та ўйинда иштирок этди ва 18 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди. Бундан кўриниб турибдики, Криш ўзининг оптимал формасига кириб бўлди. Месси билан ўртадаги ҳисоб-китобни тенглаштириш учун “Ювентус” ЕЧЛда “Барселона”дан узоқроқ бориши ҳам кифоя қилиши мумкин. Барчасини вақт кўрсатади.

Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”)

Юрген Клопп “Ювентус” ва “Барселона”нинг ЕЧЛдаги имкониятларини “Манчестер Сити” ва “Бавария”никидан анча паст ҳисоблашини яшириб ўтирмаяпти. Дарҳақиқат, Сетьен ва Саррининг жамоаларида ички муҳит ҳавас қилиб бўлмайдиган аҳволда. Бундан ташқари, бу мураббийларда ЕЧЛ борасида ҳеч қандай тажриба мавжуд эмас. Сетьен мураббийлик фаолияти давомида бу мусобақада иштирок ҳам этмаган.

Бежизга “Манчестер Сити” жамоаси алоҳида қайд этилмаяпти. “Сити” АПЛ пойгасида иккинчи бўлгач, бор куч ва мотивацияни Европани забт этишга қаратиши турган гап. Гвардиола ўз шогирдларига ўз услубини мукаммал бир алпозда сингдириб бўлди. Энди улар ўрганганларини амалда намойиш этишса, бўлгани.

Ажойиб ярим ҳимоячи, ҳужум бошловчи, креатив ижодкор ва сўнгги паслар устаси саналмиш Кевин Де Брюйне “Сити”нинг бугунги кундаги чинакам етакчиси саналади. Агар Гвардиола узоқ кутилган совринини боши узра кўтарса, “олтин тўп” учун асосий даъвогар бельгиялик футболчи бўлиши ҳеч гап эмас. Дунёнинг энг кучли плеймейкери “олтин тўп”га муносиб, фақат буни амалда кўрсатиш керак.

Роберт Левандовски

Роберт шунчаки фантастик мавсум ўтказмоқда. 43 та учрашув ва 51 та гол. Янги йилдан сўнг, 18 та ўйинда 21 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилган поляк ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Айни дамда кўплаб экспертлар Робертни “олтин тўп” учун асосий даъвогар деб эълон қилмоқда. Шундай бўлсада, Роберт август ойида қандай формада бўлади? “Бавария” клуби-чи? Гап шундаки, тез орада Мюнхен клуби таътилга чиқиб кетади. ЕЧЛ учрашувларига қадар орада бир ой бўшлиқ пайдо бўлади. Айнан шу вақт Робертнинг ўйинига таъсир кўрсатмаса, польшалик футболчи жуда узоқ кутган совринини ўзиники қилиб олиши ҳеч гап эмас.

Серхио Рамос (“Реал Мадрид”)

Биласизми, бу мавсумда ҳимоячилардан яна бири совринга эга чиқиши мумкин. Шундай бўлсада, Рамос бу рўйхатда аутсайдер бўлиб турибди. Барчаси сўнгги турларга келиб тамомила ўзгариб кетиши мумкин. Унинг “Реал” билан чемпион бўлиши вазиятни Рамоснинг фойдасига ҳал этиши мумкин. Рамос бу мавсумда умумий ҳисобда 12 та гол киритган бўлиб, чемпионлик учун курашда катта рол ижро этмоқда. Тўғри, “Реал” ўз уйида “Манчестер Сити”га ўйинни бой берди, бироқ Зидан қийин вазиятлардан чиқиб кетиш борасида чинакам профессионал. Катта эҳтимол билан Кевин ва Серхиолардан бири “олтин тўп” учун курашдан чиқишига тўғри келади. Сабаби, ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинларида Кевин ёки Рамослардан бири иштирок этиши лозим.

Киритилди: 09.07.2020 07:27. Ўқилди: 19221 марта. Фикрлар: 19 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.