Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона”да омадли тўп суришни истайсанми? Унда 7 рақамни олма!

“Сен “Барселона”да узоқ ва омадли тўп суришни истайсанми? Унда ҳеч қачон 7-рақамни олма!”

 

Бир қарашда кулгили туюлган сўзларнинг тагида ўзига ҳос тарих ва қизиқарли маълумотлар яширин. Келинг, ҳаммасини бошидан бошлаймиз.

1995-йилда “Барселона” жамоасига келган Луиш Фигу қисқа муддат ичида жамоанинг етакчисига айланганидан хабарингиз бор. Фигу Каталония клуби сафида “Кубок эгалари кубоги”, “УEФА супер кубоги”, “Испания кубоги” ва 2 бор “Ла Лига”да ғолиб чиқишга муваффақ бўлади ва чинакамига жамоанинг сардорига айланади. “Маrcа” нашрининг собиқ журналисти Эрнесто Куеваснинг айтишича, Фигу Мадридга йўл олгач, бутун каталония кўчага чиққан ва унинг номи тушурилган 7-рақамли футболкаларни ёқиб юборишган экан…

 

Айнан шу воқеадан сўнг, “Барселона” жамоасида бирорта футболчига ушбу рақам омад келтирмаган десак ишонасизми?!

Алфонс Перез (2000/02)

 

Фигудан сўнг, бу рақамни қўлига киритган фуболчининг ёши ўтиб қолгани боис, ундан мухлислар мўъжиза кутишмаган эди. Аслида ҳам шундай бўлди. Собиқ “Реал Мадрид” футболчиси саналган Перез Каталония клубида узоқ қолгани йўқ. У ўзининг фаолияти ҳақида берган интервьюсида негадир Каталонияда узоқ қолгиси келмаганини ва ўз хоҳиши ила клуб билан тузилган шартномани бекор қилганини айтиб ўтади. Энг қизиғи шундаки, “Барселона”дан кетгач, унинг ишлари яна юришиб кетади ва ҳатто терма жамоадан ҳам таклиф олади.

Савиола (2001/07)

 

Ёшлар ўртасидаги ЖЧдан сўнг, бутун дунё “қуёнча” лақабли ҳужумчи билан қизиб қолганидан хабарингиз бор. Унинг ўйинларидан завқланган Каталония раҳбарлари футболчи билан шартнома тузишади ва унга 7-рақамни топширишади. Савиола қанчалар иқтидорли бўлмасин, “Барса” ўйин фалсафасига сира мослаша олмайди. Ҳужумчи ўзининг энг гуллаган даврларини турли клубларда ижара асосида ўтказишга мажбур бўлгани етмаганидек, ўйинларида ҳам кескин пасайиш кузатилади. “Барселона” Савиолани сотиб юборишга қанча ҳаракат қилсада, бирорта клуб уни ўз сафида кўришни истамайди ва футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этишга мажбур бўлади.

Ҳенрик Ларссон (2004/06)

 

Шветциялик футболчи бир қарашда Католонияда “ўйнаб кетган”дек туюлсада, ўзининг энг кучли даврларини заҳирада ўтказиб юборгани билангина ёдимизда қолган. Ларссон деярли 90 фоиз учрашувларда заҳирадан майдонга тушар, унинг жамоа ғалабасига қўшган ҳиссаси ҳақида айтарли ҳеч қандай факт йўқ. Тўғри, у ЕЧЛда ғолиб чиқди, бироқ унинг кейинги фаолияти жуда омадсиз кечади. Бирин-кетин клубларини алмаштирган футболчининг қачон бутсаларини михга илганини мухлислар пайқамай ҳам қолди.

Эйдур Гудьонсен (2006/09)

 

Исландиялик футболчи қанчалар “Барселона”да тўп суришни истасада, жамоанинг ўйин фалсафасига сира мос тушмади. Бечора Эйдур тинимсиз машқ қилсада, жамоадошлари билан чиқишиб кета олмади. Асосан заҳирадан майдонга тушиш орқали Каталониялик мухлисларнинг ёдида қолган футболчи ҳақида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ. У клуб тарихидаги энг омадсиз ва тушунарсиз трансфер сифатида ёдда қолди холос.

Давид Вилла (2010-2013)

 

Испаниялик футболчи “Барселона” сафида кўплаб совринларни ютган бўлсада, у бу жамоада атиги бир мавсумгина юқори формада тўп сурди, холос. Навбатдаги 7-рақам эгаси 2011-йилда “Ал Саад”га қарши баҳсда чап оёғини синдириб олади ва узоқ муддат сафдан чиқишга мажбур бўлади. Кейинчалик жасорат кўрсатиб яна сафга қайтган бўлсада, аввалги даражасида футбол намойиш эта олмайди. Оқибатда клуб Неймарни ҳарид қилгач ўз истаги билан “Атлетико Мадрид”га ўтиб кетади. Тўғри, Вилла жамоага катта наф келтирган бўлсада, шу жамоа сафида орттирган жароҳати туфайли бир неча бор оператцияларни бошидан кечиришга мажбур бўлди.

Педро Родриегес (2005/2015)

 

Eнг қизиғи шундаки, Педро 17-рақам остида жамоада тўп сурган чоғлари тинимсиз голлар урар, финал учрашувларида чинакам қаҳрамонликлар намойиш этар эди. Жамоа академияси тарбияланувчиси клубдаги статуси кўтарилиши учун 7-рақамни олган йилидаёқ барчаси ўзгариб кетди. У аста-секинлик билан заҳирада қола бошлади ва ҳужум чизиғидаги футболчилар билан рақобатда ютказаётганини сезиб қолди. Оқибатда 2015-йилда Лондонинг “Челси” клуби сафига ўтиб кетди.

Арда Туран (2015/2017)

 

Туркиялик футболчи “Атлетико Мадрид”нинг юраги эди десак, адашамаган бўламиз. Арда майдон бўйлаб барча зоналарни ёпишга улгурар, унинг ўйини барчада яхши таассурот қолдирар эди. Бир нечта яхши мавсумлардан сўнг Католония клубига ўтган футболчи ҳаётидаги энг катта хатони қилди десак, ҳеч ким шубҳа қилмаса, керак. Арда “Барселона”да шу қадар ёмон ўйин кўрсатдики, уни бирорта клуб сотиб олишни истамади. Бечора футболчи қанчалар истамасин ўзининг энг зўр даврларини Каталония

заҳира ўриндиғларида ўтказиб юборди. Афсуски, бу Арданинг ҳаётидаги энг қийин кунлардан бири дея олмаймиз. Футболчи ҳозирда ўз Ватанида жиноий жавобгарликка тортилган ва катта эҳтимол билан уни қамоқ жазосига ҳукм қилишлари мумкин эди. Яхшиямки адвокатлар жонига оро кирди.

Коутиньо (2018/09)

 

Нима ҳам дердик, “Барселона” тарихидаги энг қиммат футболчи бўлишига қарамасдан Коутиньо ўтган мавсумда жамоага деярли ёрдам бера олмади. Бразилиялик Каталонияда қанчалар омадсиз мавсум ўтказган бўлсада, “Копа Америка” мусобақасида чинакамига порлади. Деярли барча учрашувда майдонга тушган қаҳрамонимиз чемпионлик учун энг катта ҳажмдаги ишни бажарганини алоҳида қайд этиш лозим. Мухлислар Коутиньонинг янги мавсумда ҳам шундай ўйин кўрсатишини кутишаётган бўлсада, футболчи ортиқ “Барса”да қолишни истамади ва ижара асосида Мюнҳеннинг “Бавария” жамоасига ўтиб кетди. Иқтидорли, ёш ва кучли футболчига “Барселона”да ўйнаб кетишига нима қаршилик қилди? Балки 7-рақамдир? Яна ким билади дейсиз?!

Я . У

Киритилди: 10.07.2020 14:29. Ўқилди: 11366 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.