Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рамоснинг пенальтиларини қайтариб бўлмайдими?

Сўнгги пайтларда “Реал”нинг пенальтиларини муваффақиятли амалга ошираётган Серхио Рамос ва унинг зарба теҳникаси борасида фикр алмашамиз.

Тан олиш лозим, биз чинакам даҳо билан бир замонда яшамоқдамиз. Серхио фаолиятини якунлагач, ижро этган пенальтилари учун алоҳида музей очиши талаб этилади. Сабаби, унинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбалари чинакам санъат асари даражасида!

“Aтлетик”га қарши учрашувдан Рамоснинг ўзининг кетма-кет 20 пенальтисини аниқ амалга оширди. Сўнгги бор қаҳрамонимиз 2018-йилда “Севилья”га қарши учрашувда ноаниқ зарба йўллаган эди. Aйнан ўша зарбадан сўнг, Рамос кетма-кет 20 маротаба нишони аниқ олди. Умуман олганда, Рамос фаолияти давомида 29 бор нуқтага яқин келган 26 бор гол киритишга муваффақ бўлган. Омадсиз якунланган уринишларнинг бири дарвоза тўсинига теккан бўлса, иккинчиси нишонга етиб бормаган. Фақат бир маротабагина дарвозабон Рамоснинг зарбасини бартараф этган.

Эътиборлиси шундаки, Субашич (Евро-2016 мусобақасида) ўша зарбани футбол қонунларига зид тарзда тўсиб қолган. У зарба йўллангунига қадар чизиқдан чиқиб кетган ва масофани эрта қисқартиргани учун ҳам дуелда ғолиб чиққан эди.

Рамоснинг зарбасини бартараф этиш мушкул!

Aслида дарвозабонлар доимо йўналишни тахмин қилишади. Гап шундаки, профессионал футболчининг зарбасини бартараф этиш учун зарбадан кейин ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқ. Aгар кечроқ ташланишга қарор қилинса, узоғи билан пененка ёки омадсиз зарбанигина тўсиб қолиш мумкин. Бундан ташқари, агар дарвозабонлар зарба чоғида кечроқ қўзғалса, ташқаридан эътиборсизликдек кўринади. Шу сабабли, киперлар вазиятга дарров реакция билдиришни афзал кўришади. Ваҳоланки, 11 метр нуқтадан йўлланган зарбаларнинг 10 фоизи марказга қаратилган бўлади.

Aгар зарба йўллаётган футболчи ўнг оёқда зарба йўллаш учун 45 градусга тўпдан узоқлашса, ўнг бурчакка зарба йўллайди. Aгар 45 градусдан камроқ масофага чекинса, зарба катта эҳтимол билан чап бурчакка йўналтирилади. Чап оёқдаги футболчиларда эса, бунинг тамомила акси.

Шундай бўлсада, бу формула ҳар доим ҳам иш беравермайди. Сабаби, зарба олдидан пауза олувчи футболчилар ҳам мавжуд. Левандовски ёки Рамос айнан шу йўсинда зарба йўллагани боис, уларнинг зарбасини бартараф этиш жуда мушкул. Улар зарба йўллаётган бурчакни аввалдан танлаб олишмайди. Шунчаки, зарба олдидан кичик тўхталиш қилишади ва дарвозабони тўлиқ мавҳ этиб бўш қолган нуқтага тўпни йўналтиришади. Бундай зарбаларни бартараф этиш учун киперлардан мустаҳкам асаб талаб этилади. Эшитилиши жуда оддий бўлиши мумкин, бироқ манаман деган Ян Облак ҳам 2 бор Рамоснинг ижроси олдида ожиз қолди. Эътиборлиси 2-зарбада унинг асаблари дош бермади ва ўзини чап бурчакка отди. Рамос эса, осонлик билан ўз услубида бўш қолган томонга тўпни михлаб қўйди.

Шундай экан, Рамоснинг зарбаларини олиб чиқиш учун унинг оёқлари тўпга теккунига қадар сабр қилиш талаб этилади. Рамоснинг энг кучли томони шундаки, у исталган градусда туришига қарамай, истаган нуқтасига тўпни йўналтира олади.

Наҳотки иложсиз?

Гап шундаки, назарий жиҳатдан Рамоснинг зарбаларини бартараф этишнинг иложи йўқ. У идеал пауза ушлайди ва сўнгги сонияларга қадар вазиятни ўз қўлида ушлаб туради. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз пауза чоғида ҳаракатдан тўхтаб қолмайди. Бу эса, зарбанинг эффекти янада ошишига сабаб бўлади. Бундай зарбаларни фақат интуиция орқалигина қаерга йўналтирилаётганини топиш мумкин. Рамос темпни шу қадар пасайтирадики, қоидани ҳам бузмайди ва шу билан биргаликда дарвозабоннинг асабларини таранглаштиради. Қарабсизки, киперларнинг ўзи унга бўш нуқтани очиб беради.

Унинг сўнгги 20 та зарбасининг 16 тасида дуэлдошлари зарба йўналишини аниқ топа олмади. Қолган дарвозабонлар зарба йўналишини аниқ топган бўлсада, Рамоснинг тўп билан ўртадаги масофани яхши сақлагани боис кучли зарбани бартараф эта олишмади. Рамосни фақат Субашич форматидаги дарвозабонларгина ортда қолдириши мумкин. “Леганес” кипери Сориано ҳам Субашич сингари чизиқни кесиб ўтган ва Рамосни доғда қолдирган. Бундан кўриниб турибдики, агар дарвозабонлар зарбадан олдинроқ чизиқни кесиб ўтса, Рамоснинг пенальти формуласи ўз-ўзидан йўққа чиқади. Бундай паллада Рамос бутунлай вазиятни қўлидан чиқариб юборади ва унинг гол киритиш учун имкониятлари кескин камайиб кетади.

Шунингдек, қаҳрамонимиз паненка услубида зарба йўллашни ҳам хуш кўради. У киритган голларнинг 6 таси марказга йўналтирилган зарбадан сўнг тўрга бориб тушган. У сўнгги бор “Галатасарой”га қарши учрашувда шу услубда рақибни доғда қолдирган эди. Бу унинг 15-зарбаси бўлиб, Серхио ҳозирча 5 та уринишда паненкага мурожаат этгани йўқ. Aслида, Серхио яқинда бу кўрсаткични яхшилаб олиши мумкин эди, бироқ “Хетафе” посбони сўнгги сонияларга қадар марказдан силжимади ва Серхио пастки бурчакка зарб билан тўпни йўналтиришдан бошқа чора топа олмади.

Бундан кўриниб турибдики, фақат қоида бузиш орқалигина Рамоснинг зарбаларини бартараф этиш мумкин. Шунингдек, алдамчи ҳаракатлар орқали уни паненка ижро этишга мажбурлаш ҳам мумкин. Умуман олганда, Рамос айни дамда 11 метрдан энг яхши зарба йўллаётган футболчи бўлиб турибди. Ҳозирча айнан у Ла Лига дарвозабонлари учун биринчи рақамли бош оғриқ. Тез орада бу формулани йўққа чиқаришга қодир замонавий дарвозабонлар пайдо бўлмаса, “Реал” сардори ўз голлари сонини ошириш давом этаверади.

Киритилди: 13.07.2020 22:59. Ўқилди: 5251 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.10.2024. Ла-лига. 11-тур.
00:00
Реал Мадрид
0-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

09.11.2024. Ла-лига. 13-тур.
18:00
Реал Мадрид
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.