Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» - «Вильярреал» ўйинида пенальти қайтадан тепилиши тўғри қарор бўлган эдими? (видео)

"Реал" Испания чемпионлиги масаласини ҳал қилган "Вильярреал"га қарши 37-тур баҳсида эътиборга молик вазият юзага келган эди.

Баҳснинг 77-дақиқасида, мадридликлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганида, ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Мадридликлар уни ўзгача амалга оширишди. Серхио Рамос, жамоадоши Бенземанинг тўпурар бўлишини истади шекилли, пенальтидан тўғридан-тўғри зарба бермасдан, тўпни олдинга юмалатиб қўйди. Ортдан жарима майдонига югуриб келган Карим зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Ҳакам эса голни бекор қилиб, қайтадан пенальти тепилишини кўрсатди. Чунки, ўша вазиятда ҳакам ҳужум қилаётган ва ҳимояланаётган жамоа вакиллари зарба берилгунга қадар жарима майдонига кирган деб ҳисоблади. Хўш, ўша пайтда рефери тўғри қарор чиқардими? Thereferee.pro телеграм канали ушбу саволга жавоб берди.

Барчаси оддий кўринганига қарамай, ушбу вазият мураккаб бўлиб чиқди.

1. Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси қоидани бузди ҳамда пенальтидан гол урилмади (ўйиндан урилди). Ўйин қоидаларига кўра, ўйинчи (Бензема) ёйни кесиб ўтган жойдан ҳимояланувчи жамоа фойдасига эркин зарба белгиланиши керак.

2. Зарба берилишидан аввал жарима майдонига киргандек кўринган ҳимояланаётган жамоа ўйинчиси борасида тўхталадиган бўлсак, Қоидалар-2020/21даги ўзгаришга кўра, уни ичкарига эгилган гавдасига кўра эмас, оёғи жойлашган нуқтага бўйича жарима майдони ташқарисида деб ҳисоблаш лозим. Албатта, лупа орқали қараладиган бўлса, ўйинчининг таянч оёғи жарима майдони чизиғига тегиб турган эди. Аммо бир сантиметр туфайли қоидани бузган жамоага қайтадан пенальти тепиш тўғри қарор эмас.

Биз ушбу вазият юзасидан ФИФА ва ИФАБ инструкторлари билан маслаҳатлашдик ва якдил қарорга келдик: пенальтини бекор қилиб, ҳимояланаётган жамоа фойдасига эркин зарба белгилаш керак.

P.S. "Вильярреал" орадан кўп ўтмасдан ҳисобдаги фарқни қисқартирган эди. Демак, пенальтидан қайтадиган тепиш ҳақидаги қарор учрашув натижасига таъсир кўрсатувчи нотўғри қарор бўлиб чиқди.

Киритилди: 21.07.2020 22:23. Ўқилди: 7380 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.