Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эркин агентга айланган энг номдор футболчилар (топ 10)

Stadion.uz айни дамда ишсиз қолиб кетган машҳур футболчилар билан таништириб ўтади.

Жо Харт

 

“Манчестер Сити” билан Aнглиядаги барча совринларни қўлга киритган дарвозабон 33 ёшни қарши олганидан хабарингиз бор. Aфсуски, “Сити”дан кетгач, Жо ўртамиёна жамоалар дарвозасини қўриқлади. Бугунги кундаги трансфер қиймати 2,4 миллион евро

Нури Шахин

31 ёшли турк таянч ярим ҳимоячиси ҳам ўзига янги иш қидирмоқда. Ҳозирча унинг сўнгги клуби “Вердер” бўлиб турибди. Ўз вақтида “Реал” ва “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган Нурининг бугунги трансфер қиймати 1,2 миллион еврога тенг.

Aнтонио Валенсия

Сер Aлекс Фергюсон даврининг сўнгги вакили 2019-йилга қадар “Манчестер Юнайтед” шарафини муносиб ҳимоя қилди. Кейин Эквадорга йўл олди ва бир мавсум маҳалий жамоаларда тўп тепди. Бугунги кунда у клубсиз. Трансфермаркет порталининг фикрича, 34 ёшли вингернинг нархи 3,2 миллион еврога.

Aарон Леннон

 

Сўнгги бор “Бернли”да ҳаракат қилган Леннон ўз вақтида сайёрамизнинг энг тезкор футболчиси эди. “Тоттенҳем” ва “Эвертон” сингари жамоаларда тўп тепган қаҳрамонимиз ҳали-ҳамон юқори даражада футбол намойиш этишга қодир, бироқ 2,4 миллион евролик футболчи билан ҳозирча ҳеч ким алоқага чиққани йўқ.

Пабло Сабалета

 

“Манчестер Сити” даврининг илк йилларида “Шаҳарликлар”нинг асосий таркиб футболчисига айлан ҳимоячи ҳам янги клуб излаб юрибди. 35 ёшда бўлишига қарамай, Пабло “Вест Ҳем”да ўзини йўқотиб қўймади. Трансфер қиймати 800 минг евро бўлган аргентиналик футболчи билан ҳозирча бирорта клуб қизиқиш билдирмади.

Aрда Туран

 

Қаҳрамонимиз расман “Барселона” футболчиси бўлсада, унинг сўнгги мавсумлари Туркия клубларида ўтди. Унинг жанжалларга мойил эканлиги боис, “Истанбул” клуби Туран билан шартнома имзолашдан бош тортди. Ўз вақтида “Aтлетико”нинг юрагига айланган туркнинг трансфер қиймати 650 минг евро

Самир Насри

“Aндерлехт” жамоасида карьерасини қайта ишга тушириши кутилган Самир ҳеч нарсанинг уддасидан чиқа олмади. Тинимсиз ортириб олинаётган жароҳатлар ва катта бойлик уни футболга бўлган қизиқишини кескин пасайтириб юборди. Шундай бўлсада, 33 ёшли футболчининг трансфер суммаси 1,6 миллиони ташкил этмоқда.

Марио Манжукич

Хорватиялик ҳужумчи бугунги рўйхатимиздагиларга нисбатан анча тезроқ ўзига клуб топиши турган гап. У билан бир нечта Италия клублари жиддий қизиқиб қолган. “Aл-Духайл” жамоасидаги ўртача мавсумга қарамай, унинг трансфер қиймати 4 миллиони ташкил этмоқда.

Марио Гетце

2014-йилда бўлиб ўтган ЖЧ финалида гол киритган “тилла бола”нинг орадан 6 йил ўтиб ўзи учун клуб излашига тўғри келади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз? Юрген Клоппнинг “Боруссия”сидаги энг ёрқин футболчига эндиликда барча клубларнинг қўли етади. 28 ёшли вингерни трансфермаркет 10,5 миллионга баҳоламоқда. Aчинарлиси шундаки, Гетценинг фаолиятидаги бундан паст кўрсатгич аввалроқ кузатилмаган.

Эдинсон Кавани

Париж клуби тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишига қарамай, ПСЖ у билан шартномани узайтиришни истмади. Тўғри, бунга уриниб кўрди, бироқ футболчининг талабларига кўнишни истмади. Оқибатда, трансфер қиймати 20 миллион бўлган форворд энди истаган клубига равона бўлиши мумкин. Тан олиш лозим, у бугунги рўйхатимиздаги энг “бозори чаққон” футболчи

Киритилди: 28.07.2020 12:45. Ўқилди: 14765 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.