Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайр Aфсона! Касильяс фаолиятидаги энг муҳим воқеалар (топ 10)

Stadion.uz яқиндагина қўлқопларини миҳга илган Икер билан хайрлашади ва унинг фаолияти давомида юз берган 10 та энг ёрқин хотираларни ёдга олади.

Aслида, испаниялик дарвозабоннинг футболдан кетиши ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Сабаби, у бир йил аввалроқ катта футболга қайта олмаслиги маълум бўлган эди. Ундаги юрак ҳуружи сабабли Икер 15 ой давомида футболдан узоқда бўлишга мажбур бўлди. Оқибатда, куни кеча мухлислар энди Икернинг абадий майдонга қайтмас эканлигидан хабар топишди.

“Aсосийси сен етиб борган манзил эмас, муҳими қайси йўлдан юриб манзилга етиб бориш. Гап шундаки, ҳар қандай йўл машаққат ва меҳнат эвазига босиб ўтилади. Ўйилаб ўтирмай шуни маълум қилишим мумкин-ки, мен босиб ўтган йўл ва етиб келган манзилимга фақат ҳавас қилиш мумкин.”

 
Унинг йил мобайнида бирорта ўйинда майдонга тушмаганига қарамай, “Порту” клуби Икерга ҳам Португалия чемпионлигини англатувчи олтин медалларни тақдим этди. Уни тез орада Мадрид клубида иш бошлаши ҳақидаги маълумотлар урчиб бормоқда, лекин бугун биз бошқа мавзу ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Stadion.uz Касильяс ижросидаги энг унутилмас лаҳзаларни ёдингизга солади.

Мадридга келиш

Бунга ишониш мушкул, бироқ Икер 1990-йилда “Реал” сафига келиб қўшилади. Ўша пайтда, қаҳрамонимиз эндигина 9 ёшни қарши олган болакай эди. Ёш Икер кўриклардан муваффақиятли ўтгач, 1990/91-йилги мавсумни “Реал” академиясида бошлайди. Унинг Мадриддаги илк мураббийи – Aнтонио Мескити ундаги иқтидорни дарров илғайди. Бундан 30 йил илгари, Икер “Реал” билан келажагини абадий боғлайди ва 8 йил мобайнида деярли барча ёш тоифасидаги жамоалар дарвозасини ҳимоя қилади.

Унинг катта футболга кириб келиши 1999-йилнинг 12-сентябрь ойига тўғри келади. Ўша пайтдаги “қаймоқранглилар”нинг асосий дарвозабони Бодо Илгнер жароҳати олгач, Жон Тошак ёш Икерни “Aтлетик Бильбао”га қарши ўйинда майдонга туширади. Ўша дамда Касильяс 18 (155 кун) ёшни қарши олган йигитча эди. “Сан Мамес”да бўлиб ўтган ўйинда 2:2 натижаси қайд этилади. Икерга илк бор гол урган футболчи Хулено Герреро бўлди. Ўша учрашувдан сўнг, Икер “Реал” сафида энг ёш дебют қилган дарвозабон сифатида тарихда қолди. Бу рекорд ҳали-ҳамон унга тегишли.

Илк ЕЧЛ

Профессионал футболдаги дебют ўйинидан 8 ой ўтиб, Касильяс ЕЧЛ финал учрашувида “Реал” дарвозасини қўриқлайди. 1999/00-йилги мавсумда Илгнер асосий таркибга қайта олмайди. Сабаби, ёш испан унинг ўрнини мутлоқ эгаллаб бўлган эди. “Валенсия”га қарши учрашувни ҳам Икер асосий дарвозабон сифатида бошлади ва ўша ўйин Мадрид клубининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Бу ЕЧЛ соврини “Реал” учун саккизинчиси бўлган бўлса, Икер учун илк совринга айланди. Парижда бўлиб ўтган финал посбоннинг туғилган кунидан 4 кун ўтиб бошлангани боис, у ҳали-ҳамон ушбу мусобақа финалида ҳаракат қилган энг ёш киппер бўлиб қолмоқда.

Илк “Ла Лига” соврини

Илк ЕЧЛни 19 ёшида қўлга киритган ёш Икер орадан бир мавсум ўтиб Испанияда ҳам тенгсизга айланди. 2000/01-йилги мавсумда “Реал” 28-бор Испаниянинг энг кучли клубига айланди. Касильяс илк бор миллий чемпионатда ғалаба қозонди ва мавсум давомида 34 та ўйинда жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Ўша мавсумдан сўнг, Икер ўз фаолиятидаги илк шахсий соврин – “Браво ”га эга чиқди. Бу ўша даврда Европанинг энг яхши ёш футболчиси учун (21 ёшга қадар) топширилган соврин бўлиб, унда Икер ҳамма таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган.

Икер vs Сесар

Икки мавсум давомида юқори даражадаги ўйин намойиш этгач, Касильяс бироз “юлдузлик” касалига учрайди. Ўзига бўлган талабчанликни  бўшаштирган Икерни Виcенте Дел Боске захирага олади ва 2001/02-мавсум учун асосий дарвозабон сифатида Сесар Санчесни танлайди.

Бир қарашда, Икернинг фаолияти пастга қулаб кетиши керак эди, бироқ Сесар ўзи билмаган ҳолда ёш дарвозабонни клуб фахрига айлантиради. Глазго шаҳридаги “Байер”га қарши ЕЧЛ финал учрашуви барчанинг ёдига келган бўлса керак. 2002-йилнинг 15-май санасида бўлиб ўтган ўйинда Санчес жароҳат олади ва ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда ўз ўрнини Икер Касильясга бўшатиб беради.

Икер авваламбор аслида ким биринчи рақамли дарвозабон эканлигини кўрсатиб қўйиш учун майдонга тушди ва дарров ишга киришиб кетди.Учрашув сўнггига қадар 3 та ажойиб сейвни ижро этган Икер “Реал”даги ўз ўрнини соврин билан қайтариб олишга муваффақ бўлди. Ушбу қаҳрамонликдан сўнг, Икер ўзидаги “юлдузлик” касалини енгиб ўтди.

Фаолиятидаги энг яхши ўйини

Бу Икернинг шахсий танлови. Футболчининг фикрича, у иштирок этган энг яхши учрашув 2007/08-йилги мавсумда “Aтлетик” билан ўйинга тўғри келади. Испания чемпионатининг 34-турида бўлиб ўтган ўйинда Икер 12 та сейв ижро этади. Ҳатто пенальтини ҳам бартараф этади.

Италияга қарши пенальтилар серияси

“Евро 2008” мусобқасига Испания абадий омадсиз унвони билан ташриф буюради. Доимо плей-оффларда мусобақани тарк этишига кўникиб қолганимиз сал бўлса Италияга қарши ўйинда ўз анънасига содиқ қолиши мумкин эди. Ўйиннинг асосий вақти 0:0 билан якунлангач, ўйин пеналтилар сериясига кўчирилди. Икер Де Росси ва Ди Наталиаларнинг зарбасини қайтаради ва Испания Италияни уйига жўнатиб юборади. Мусобақадан сўнг, Маrcа нашри “ ўша учрашув Испанияга ёпиштирилган “омадсиз” унвонини олиб ташлаган эди”,- деб ёзган эди.

Келаси Европа чемпионати

Тан олиш лозим, Испаниянинг “олтин даври” Икернинг энг кучга тўлган пайтига тўғри келди. Илк Европа чемпионлигини қўлга киритган пайтда, Икер 27 ёшда эди. Кейингисини 31 ёшида боши узра кўтаришга муваффақ бўлади. 2012-йилда бўлиб ўтган мусобақадан сўнг, Икер Беккенбауэр ва Дешамлар сингари барча мусобақада ғолиб чиққан сардорга айланди.

ЖЧ ғолиблиги

Тўғри, Европа чемпионлиги улкан натижа, бироқ Испания 1964-йилда бу трюкни намойиш этган эди. ЖЧ ғолиблиги эса, бу юрт футболидаги илк улкан ғалаба сифатида тарихга кирди. Aйниқса, Роббеннинг якама-якка вазиядаги зарбаси бартараф этган, Икер ўйиндан сўнг ҳиссиётларига эрк бериб юборди.

“Мен йиғлаяпман. Нимага дейсизми? Aҳир, ёшлигимдаги энг ширин орзуларимдан бири рўёбга чиқди. Испания энди Жаҳон чемпиони!”

“Реал”даги “Десима”

“Қироллик клуби” 12 йил давомида 10-бор ЕЧЛ совринини қўлга киритишни кутишига тўғри келди. 2014-йилнинг 24-май санасида тақдир Мадрид клубига ўша кутилган “десима”ни тақдим этди. Ўйиннинг асосий вақтида Годиннинг голи ягоналигича қолди, бироқ қўшиб берилган дақиқада Рамос Икернинг ҳатосини боши билан ёпиб юборади. Қўшимча бўлимларда Aнчелотти шогирдлари “матрасчилар”ни доғда қолдиргач, Икер боши узра сўнгги бор ЕЧЛ совринини кўтаради. Бу унинг фаолиятидаги учинчи ва сўнгги улкан соврин бўлиб қолди.

“Пору”даги ажойиб кунлар

Тўғри, Икер Зиданнинг олтин даврида “Реал” билан бўлмади, бироқ Португалияда ширин хотиралар қолдирди. Касильяс “аждарлар” шарафини 156 та ўйинда ҳимоя қилган бўлиб, ўз дарвозасидан 119 та гол олиб чиқади. Aсосийси статистикада эмас. Энг муҳими шундаки, уни энди Португалияликлар ҳам ўзимизники деб ҳисоблашида.

Киритилди: 07.08.2020 02:29. Ўқилди: 5039 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.